Меҳнат ва касб таълими



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Азимова Б. Натюрморт тузиш ва тасвирлаш методикаси. Тошкент: 
Ўқитувчи 1984.
2.
Р.Ҳасанов. Мактабда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси. Талабалар 
учун дарслик. – Тошкент: Фан,2004.
 
 
“ТЕХНОЛОГИЯ” ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИҚТИСОДИЙ 
ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ БЕРИШ 
Р.Р. Ахтамова
Бухоро вилояти Когон туманидаги 11 – мактаб иқтисод фани ўқитувчиси 
Б.Р. Ахтамов
БухДУ ўқитувчиси
Бугун юртимиз турли жабҳаларида ҳавас қилса арзигулик натижаларга 
эришилмоқда. Бу, албатта, ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантириш 
борасида амалга оширилаётган эзгу саъй- ҳаракатлар, яратилаётган имтиёз ва 
имкониятлар самарасидир. Қолаверса, мамлакатимиз бозор иқтисодиёти 
шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали 
ўзаро соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш масаласига ҳам муҳим 
аҳамият қаратилаётганлигини алоҳида эътиров этиш жоиз. 
Чунки иқтисодиёт соҳасидаги тараққиёт мамлакатимизда инқилобий 
ўзгаришларга олиб келинмоқда. Бу инқилобий ўзгаришлар таълим соҳасини 
ҳам четлаб ўтмади. Айниқса, мактабларда 10 ва 11 синфларни ташкил 
қилиниши, 
олдий 
таълим 
муассаларида 
қолиниши, 
олий 
таълим 
муассаларида 
қабул 
жараёнларининг 
шаффофлигини 
ошириш 
ва 
оптималлаштириш, касбий таълим беришни тўғри ташкил қилишлар ва 
ҳокозо. 
Ўрта умумтаълим мактабларида барча фанлардан дарс ўтганда, уларда 
ДТС ва ўқув дастурларида кўрсатилган маълумотларни бериш билан бирга 
ўқувчиларга иқтисодий таълим ва тарбия бериш давр талабидир. 
Бу масалада “Технология” фани муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу фанда 
ўқувчиларга дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакалари ҳосил қилинади. 
Меҳнат жараёнида эса бирор буюм ёки маҳсулот яратилади. 
Ҳар бир буюм ёки маҳсулотнинг яратилаши иқтисодий омиллар билан 
боғлиқ масалан, “Технология” фанининг “Ёғоч ва унга ишлов бериш 
технологияси” йўналишининг “Махсулотлар ишлаб чиқариш технологияси” 
бўлимида ёғочга турлича ишлов бериш жараёнларининг технологияси, дарс 
жараёнида швабра, ёғоч болға, рамка каби оддий дурадгорлик буюмларини 
ясаш тартиби, уларни пардозлаш каби ишлар ўргатилади. Ҳар қандай ёғоч 
буюмларни тайёрлаш технологиясини қуйидаги жараёнлардан иборат деб 
қараш мумкин. 
1.
Ясаладиган буюм учун энг аввало технологик харита тайёрлаш. 
2.
Тайёрланадиган буюм учун ёғоч танлаш 


272 
3.
Танланган ёғочдан керакли ўлчамдаги тайёрланмалар кесиб олиш. 
4.
Тайёрланмани керакли ўлчамга эга бўлгунга қадар рандалаш. 
5.
Буюмнинг бириктириладиган элементларида ўйиқлар, тешиклар 
очиш ва тирноқлар чиқариш. 
6.
Тайёр элементларни ўзаро бириктириш, елимлаш, михлаш ва 
ҳоказо. 
7.
Тайёр бўлган буюмни пардозлаш буёқ суртиш. 
Дарс давомида юқорида кўрсатилган жараёнларни амалга оширишда 
кетадиган махсулотларни ҳар бир операцияни амалга оширишда кетадиган 
вақтни ( иш вақтини) аниқлашда ўқитувчи алоҳида эътибор бериш лозим. 
Чунки булар итқисодий аҳамиятга эга бўлиб, кам маҳсулот сарфлаб сифатли 
товар ишлаб – чиқаришга, пировард натижада, иқтисодий самарадорликка 
эришишга олиб келади. Иқтисодий самарадорлик эса фойда, яъни пул билан 
ҳисобланади. 
Юқорида баён қилинганларга асосан энди, 7 – синфда ўқитиладиган 
меҳнат дарсида “Ёғоч тўқмоқ ясаш” мавзусида дарс ўтишни кўриб чиқамиз. 
Бу мавзуда дарс ўтаётганда энг аввало ёғочдан ясалган тўқмоқнинг 
вазифасини айтамиз, ўзини кўрсатамиз. Уни ясаш жараёнини кўрсатувчи 
технологик харитаси кўрсатилиб, ўқувчиларга барча жараёнлар, тўқмоқнинг 
ўлчамлари айтилади. Ёғоч тўқмоқлар ўқувчилар устахонада танишадиган 
дастлабки асбоблардан биридир. 
Ёғоч тўқмоқнинг қўлланилиши соҳаси жуда кенг, улар юпқа лист 
металлга ишлов беришда ҳам, дуродгорлик ишларида ҳам ( дастгоҳ ва 
рандаларни созлашда, исканаларни ишлатишда, деталларни елимлаб 
бириктиришда ва ҳоказоларда) жуда керакли асбоб бўлиб ҳисобланади. 
Тунукасозлар ва дурадгорликлар ёғоч пластмассадан қилинган каллак 
шаклли ва катталиги ҳар хил бўлган тўқмоқлардан фойдаланадилар. 
Тўқмоқни тайёрлаш технологияси тушунтирилиб ўқувчиларга политехник 
таълим ва тарбия бериш мумкин. Шу билан бирга уларга қўйидаги ишларни 
бажариш йўли билан иқтисодий билимлар ва тарбия бериш мумкин. 
1. Битта ёғоч тўқмоқ ясаш учун кетадиган материаллар миқдорини 
аниқлаш. 
2. Кетадиган материалларнинг бозор баҳосидаги қийматини пулда 
ҳисоблаш. 
3. Шу ишни бажариш учун берилиш лозим бўлган иш ҳаққи ва 
амортизация харажатларини ҳисоблаш ва тўқмоқларни таннархининг 
аниқлаш. 
Юқоридагиларга асосан битта ёғоч тўқмоқнинг нархини ҳисоблаш 
учун қуйидагича калькуляция тузиш мумкин. 
Т\Р Сарфланадиган 
материаллар 
номи 
Ўлчов 
бирлиги 
Матери-
аллар 
Нархи 
(сўм) 
Сарфланадиган 
материаллар 
Илова 
Миқдори (м
3) 
Қиймат


273 
и (сўм) 
1. 
Қора 
қайин 
тахта 
м

2500000 
0.003 
750 
2. 
Оқ қайин 
м

2000000 
0,002 
400 
3. 
Бурама мих 
дона 
15000 

150 
4. 
Ёғли лак 
кг 
20000 
0,05 
1000 
5. 
Елим 
кг 
7500 
0,02 
150 
6. 
Иш 
ҳақи 
ва 
амортизация 
35% 
910 
7. 
Жами харажат 
3510 
8. 
Сотувдаги 
нархи 
5000 
Энди сарфланган тахталарнинг нархини ҳислблаймиз. 
Қора қайин учун 
П
қ.қ.
= (V
каллак 
+ V
начек
) . 2500000= 300 *10
-6
м
2
* 2500.000 = 750 сўм 
П
о.қ 
= V
даста 
. 2000.000 = 200 * 10
-6
м
3
* 2000.000 = 400 сўм 
Ёғоч тўқмоқ учун сарфланган материалларнинг нархи 3600 сўм бўлиб, 
уни 35 фоизи тахминан 910 сўмни ташкил қилади. 
Агар ҳар бир технология фани ўқитувчиси юқорида кўрсатилган 
тартибда дарс жараёнида ясаладиган буюмларнинг тан нархини аниқлаш 
йўлларини кўрсатиб, ҳисоблашларни ўқувчиларга уйга вазифа сифатида 
берса, уларнинг ҳам контрукторлик, ҳам иқтисодий қобилиятлари 
ривожланади. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish