Меҳнат қонунлари ижроси устидан назорат олиб бориш меҳнат қонунларини бузганлиги учун жавобгарлик



Download 108,5 Kb.
bet2/5
Sana19.05.2022
Hajmi108,5 Kb.
#604315
1   2   3   4   5
Bog'liq
1351412297 23247

Давлат санитария назорати Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонун асосида1 ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан белгиланган тартибда фаолият кўрсатади.

Ушбу Қонуннинг 21-моддасида айтилишича:
Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария эпидемиология хизмати қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари устидан давлат санитария назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг, вилоятлар, Тошкет шаҳар бош давлат санитария врачининг, Давлат санитария назоратини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатлари, шу жумладан ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси хавфсизлигини таъминлашга оид ваколатлари ушбу Қонунда мустаҳкамлаб қўйилган.

  1. Суд назорати суд ҳокимиятини амалга оширувчи суд органлари томонидан маъмурий, жиноий ва фуқаролик ишларини кўриш, одил судловни амалга ошириш жараёнида юз беради.

Судларнинг бу борадаги ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисидаги» Қонунида, Жиноят процессуал, Фуқаролик процессуал, Хўжалик процессуал Қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.
Суд аниқ фуқаролик, жиноий ёки маъмурий жавобгарликка оид ишни кўриб ҳал қилиш жараёнида меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлигини аниқласа, уни бартараф этиш, юз беришига сабаб бўлган ҳолатларга барҳам бериш, айбдорларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
Суд томонидан қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқий таъсир чоралари тегишли қонун ҳужжатларида назарда тутилган.

  1. Прокуратура органлари Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни асосида иш олиб борадилар1. Ушбу Қонуннинг 2-моддасида уларнинг асосий вазифалари кўрсатиб қўйилган. Унга кўра:

Ўзбекистон Ресбуликаси Бош прокурори ва унга бўсунувчи прокурорлар барча вазирликлар, Давлат қўмиталари, идоралар, давлат назорати идоралари, ҳокимлар, шунингдек кимга бўйсунишидан, кимнинг тасарруфидан бўлишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар, ҳарбий қисмларда, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар; фуқаролар қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этишлари устидан назоратни амалга оширадилар.
Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ прокурор назорати предмети бўлиб:
барча вазирлик, Давлат қўмиталари, идоралар, давлат назорати идоралари, ҳокимлар, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, ҳарбий қисмлар, жамоат ташкилотлари, партиялар ва ҳаракатлар, мансабдор шахслар қонунларни бажараётганлиги, шунингдек улар чиқараётган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ва Қонунларига мувофиқлиги;
шахснинг дахлсизлиги тўғрисидаги, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш (башарти, ушбу ҳуқуқларни муҳофаза этишнинг ўзга тартиби кўзда тутилмаган бўлса) тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши;
иқтисодий муносабатларга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятга доир қонунларга риоя этилиши.
Прокурор аралашувини талаб қиладиган қонун бузилиш ҳоллари ҳақида аризалар ёки бошқа маълумотлар тушганда, шунингдек етарли асослар бўлганда ҳам ўз ташаббуси билан қонунлар ижросининг текширувлари ўтказилади. Прокурорнинг хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятига бевосита аралашувига, шунингдек идоравий бошқарув ва назорат органлаи фаолиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди. Прокурор назорати воситалари ва усуллари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.


  1. Download 108,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish