Ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг омилга боғлиқ даромадлар ўлчамига таъсири
Т/р
|
Кўрсаткичлар
|
Ҳолатлар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1.
|
Маҳсулот нархи, сўм
|
150
|
150
|
800
|
800
|
800
|
2.
|
Хомашё нархи, сўм
|
60
|
60
|
650
|
650
|
650
|
3.
|
Меҳнат қуроллари нархи, минг сўм
|
1
|
100
|
1
|
100
|
100
|
4.
|
Меҳнат қуролларини ишлатиш муддати, йил
|
5
|
5
|
5
|
5
|
5
|
5.
|
Меҳнат сарфлари, соат
|
10
|
1
|
15
|
1,5
|
1,5
|
6.
|
Маҳсулот ҳажмига амортизация ажратмалари (1700 соат/йил иш ҳисобида), сўм (3-м.х5-м/1700х4-м.)
|
1,18
|
11,76
|
1,76
|
17,65
|
17,65
|
7.
|
Иш ҳақи, сўм/соат
|
10
|
15
|
10
|
15
|
15
|
8.
|
Ходимнинг ишҳақи ёки даромади (5-м.х7-м.)
|
100
|
15
|
150
|
22,5
|
22,5
|
9.
|
Иш ҳақи ва амортизация, сўм (6-м.х 8-м.)
|
101,18
|
26,76
|
151,76
|
40,15
|
40,15
|
10.
|
Ишлаб чиқариш сарф-харажатлари, сўм
|
101,18
|
26,76
|
151,76
|
40,15
|
690,15
|
11.
|
Даромад, сўм (1-м.-10-м.)
|
48,82
|
123,24
|
648,24
|
759,85
|
109,85
|
Шу жумладан:
|
12.
|
Ер (табиат) ҳисобига (2-м.)
|
60,0
|
60,0
|
650
|
650
|
-
|
13.
|
Капитал (ишлаб чиқариш воситалари) ҳисобига (3-м.х10%х5-м./365х8)
|
0,34
|
3,42
|
0,51
|
5,14
|
5,14
|
14.
|
Тадбиркорлик ҳисобига (11-м.-12-м.-13-м.)
|
-11,52
|
59,82
|
-2,27
|
104,71
|
104,71
|
15.
|
Ишнинг 1 соатига келтирилган тадбиркорлик даромади (14-м./5-м.)
|
-1,15
|
59,82
|
-0,15
|
69,8
|
69,8
|
Қийматга оид меҳнат назарияси ушбу саволларга тўғридан-тўғри жавоб беришга қодир эмас. Маҳсулотларнинг ҳаммаси ҳам инсон меҳнати билан ишлаб чиқарилган бўлса, нега дастлабки икки ҳолатда тахталарнинг нархи 150 сўмни, қолган ҳолатларда эса 800 сўмни ташкил этди? Бунинг устига, биринчи ҳолатда 10 соатга тенг меҳнат сарфи бўла туриб, 150 сўмлик маҳсулот сотилганлиги, тўртинчи ҳолатда эса 1,5 соат иш вақти сарфланган бўла туриб, 800 сўмлик маҳсулот сотилганлигини қандай изоҳлаш мумкин?
Қўйилган шартлар ва маълумотларни қуйида 2.1-жадвал кўринишида жамлаймиз.
Келтирилган мисоллар шунга асосланганки, омилларга боғлиқ даромадларнинг ўлчамлари меҳнат, капитал, хомашё, материал кабилар билан белгиланади. Вазиятни соддалаштириш учун ҳаракат соф рақобат бозорида рўй бермоқда, деб оламиз, яъни: а) мазкур товарни таклиф этувчи сотувчилар кўп; б) ушбу товарнинг харидорлари кўп; в) харидорлар ва сотувчилар мазкур товарнинг нархини назорат қилмайдилар ва уни белгилаш юзасидан ҳукм ўтказмайдилар.
Табиат маҳсуллари – муайян тайёрлик ҳолатидаги дарахтларнинг бозор нархи мазкур бозорда юзага келган талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири натижасида белгиланган. Теракни арралаш ва бозорга етказишдаги меҳнат сарфлари арчани арралаш ва бозорга етказишдаги меҳнат сарфларига амалда тенг бўлган. Ундай бўлса, нега ушбу дарахтларнинг нархлари шунчалик фарқли бўлган? Бунинг сабаби – табиий сифатлари бир-биридан фарқли бўлган ушбу дарахтларнинг истеъмол хоссалари ҳар хиллигидадир. Бунда меҳнатнинг таҳлили йўқ. Арча ҳам терак сингари табиатнинг маҳсулидир.
Кўриб чиқилган бозорда дарахтларни қўлда ишлаш меҳнатининг нархи 10 сўм/соат миқдорида, механизация ёрдамида ишлаш меҳнатиники - 15 сўм/соат миқдорида белгиланади. Бундан эса ҳар бир ҳол бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш сарфлари ёки ходимларнинг омилга боғлиқ даромадини ҳисоблаб чиқиш осондир. Масалан, биринчи ҳол бўйича иш ҳақи 100 сўмни (10·10) ташкил этди.
Ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ амортизация ажратмалари ишлаб чиқариш сарф-харажатларига киритилиши керак. Ҳисоблаш қуйидагича олиб борилади: дастлаб ишлаб чиқариш воситаларининг қиймати улардан фойдаланиш йиллари миқдори ва йилдаги ишланган соатлар миқдорига (мисолимизда 1700 соат/йил) бўлинади. Кейин эса бўлишдан олинган сонни ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланилган соатлар миқдорига кўпайтирамиз. Чунончи, биринчи ҳолда амортизация ажратмалари 1,18 ни ташкил этади (1000/5 ·1700·10).
Капитал омилига боғлиқ даромад ҳисоб-китоблар ўтказиш даврида амалда бўлган муайян банк фоизлари билан белгиланади. Даромадлар бундай турининг ҳисоб-китоби мисолда қуйидаги тарзда амалга оширилган. Ишлаб чиқариш воситаларининг дастлабки нархига тенг бўлган банк қўйилмасининг ўлчамига тўғри келадиган йиллик даромад аниқланади. Кейин эса у иш бир сменада олиб борилиши, сменада иш соатлари миқдори эса 8 соатни ташкил этишидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланилган соатларнинг реал миқдорига келтирилади. Масалан, биринчи ҳолатда капиталга оид омилга боғлиқ даромад бир дарахт ҳисобига 0,34 сўмга тенг бўлиб чиқмоқда.
( )
бунда, 1000 - меҳнат воситаларининг бошланғич нархи, сўм; 10 % - қўйилмалар бўйича банк фоизларининг миқдори; 10 - бир дарахтни арралашга меҳнат сарфлари, соат; 365 - йилдаги кунлар сони; 8 - бир иш кунининг давом этиши, соат.
Энди, сотилган маҳсулот нархи билан ишлаб чиқариш сарф-харажатлари ўртасидаги фарқдан ер эгасининг омилга боғлиқ даромади (ер маҳсулининг қиймати) ва капиталга оид даромадни айирсак, маблағларнинг қолган суммаси тадбиркорнинг омилга боғлиқ даромади (ёки зарари) бўлади. Биринчи ҳолатдаги мисолда тадбиркор тахта тайёрлашда арраланган ҳар бир дарахтдан 11,52 сўм миқдорида зарар кўрди.
Иккинчи ҳолатда ходим қўл меҳнатидан механизациялашган меҳнатга ўтган ва шу мақсадда дарахтдан тахта тайёрлаш учун 100000 сўм турадиган мотоарра ва дастгоҳ сотиб олган. Иш куни 8 соат бўлган ва бир сменада иш олиб борилган тақдирда йиллик 10 фоиз ҳисобида капиталга оид даромад ишлаб чиқариш воситаларининг бир соатлик иши учун 3,42 сўмни ташкил этади.
( )
Ходимнинг иш унумдорлиги 20 баравар ошган, лекин бу юқори унумли ишлаб чиқариш воситалари ва тадбиркорнинг хизматидир. Тадбиркорнинг омилга боғлиқ даромади умумий даромад, ер эгасининг даромади ва капиталга оид даромаднинг ўртасидаги фарқдан иборат бўлган. Иккинчи ҳолатда эса у тахта тайёрланган ҳар бир дарахт ҳисобига 59,82 %га тенг бўлиб чиқди.
Арчани арралаб, ундан тахта тайёрлаб сотиш ҳолатларида омилга боғлиқ даромадлар миқдорини аниқ белгилаш имконини берадиган ўша бозор механизмининг ўзи юзага келади. Табиат шундай маҳсул яратганки, унинг бозор нархи 650 сўмни ташкил этган. Учинчи ҳолатда ходимнинг иш ҳақи 150 сўмни ташкил этган (10·15). Капиталга оид даромад бир дарахт ҳисобига 0,51 сўмни ташкил этди, тадбиркор яна зарар кўрган бўлиб чиқди, ушбу кўрилган зарар ҳар бир ишланган дарахт ҳисобига 0,15 сўмни ташкил этди.
Тўртинчи ҳолатда меҳнатни механизация воситаларидан фойдаланиш ҳисобига иш ҳақи тўлашга қилинадиган харажатлар кескин қисқаради ва 32,5 сўмни ташкил этади. Капиталга оид даромад 5,14 сўмни, ҳар бир дарахт ҳисобига тадбиркорлик даромади - 104,71 сўмни ташкил этди (759,85-650-5,14).
Бешинчи ҳолатда тадбиркор бозорда дарахт сотиб олиб, худди тўртинчи ҳолатдагидек даромадларнинг барча турларини олади, ер эгасининг даромади бундан мустасно, у ҳам 650 сўм олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |