«МЕҲнат иқтисодиёти» фанидан амалий машғулотлар учун



Download 0,51 Mb.
bet29/36
Sana20.12.2022
Hajmi0,51 Mb.
#891353
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36
Bog'liq
3.mehnat iqtisodi amaliy

Меҳнат фаоллиги ижтимоий фаолликнинг асосий, белгиловчи шаклидир. У ходимнинг ижтимоий ишлаб чиқаришга жалб қилиниши ва меҳнат унумдорлигининг доимий ўсишида, уларнинг ўз жисмоний ва ақлий имкониятларини, билимлари, кўникмалари, қобилиятларини муайян меҳнат фаолияти турини бажариш чоғида амалга ошириш даражасида ўз ифодасини топади.
Ижтимоий-сиёсий фаоллик. Ижтимоий-сиёсий фаолиятда қатнашишнинг кенгайишида, ишлаб чиқариш ишларини бошқаришда ифодаланади. Бу - жамоат ташкилотлари ишида, турли масалаларни ҳал этишда, овоз беришда ва шу кабиларда қатнашишдир.
Маърифий-ижодий фаоллик. Таълим ва малака даражасини оширишда тиришқоқ, изланувчан ва ташаббускор шахсда жамият ҳаётининг барча соҳаларида ижодий асосни шакллантиришда намоён бўлади.
Меҳнатга муносабатлар тавсифи меҳнат (объект) томонидан ҳам, ходим (субъект) томонидан ҳам ижтимоий ишлаб чиқариш тизимида бевосита иштирок этиш, уни англаб етиш, тушуниш, ижтимоий ишлаб чиқаришда ўзининг меҳнат иштирокини (ҳиссасини) баҳолаш тарзида берилиши мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнатга муносабатни шакллантирувчи барча омилларни объектив шарт-шароитларга ва субъектдан мустақил бўлган, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш муҳитининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган объектив шарт-шароитларга, шунингдек, ташқи шарт-шароитларнинг инсон онги ва руҳиятида акс этиши, унинг алоҳида хусусиятлари билан боғлиқ субъектив шарт-шароитлар ва ҳолатларга бўлиш мумкин.
Объектив омиллар умумий ва ўзига хос тарзда бўлади. Умумий омилларга меҳнат фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ижтимоий шарт-шароитлари киради. Масалан, мулкчиликнинг хусусий шакли инсоннинг меҳнатсеварлигига таъсир кўрсатади, у ички омиллар фаолияти сифатида намоён бўлиб, шахсий ва ижтимоий манфаатлар онгли равишда бирга уйғунлашиб кетади. Ўзига хос омиллар - булар муайян меҳнат фаолиятининг ҳолатлари ва шарт-шароитлари: меҳнат мазмуни, унинг унумдорлик шартлари, ташкил этиш ва ҳақ тўлаш, жамоанинг ижтимоий-психологик шароити, оила ва мактаб тарбияси, оммавий ахборот ва тарғибот воситалари, фаолиятнинг мустақиллиги ва бошқарувда қатнашиш даражасидир. Гарчи меҳнатнинг объектив тавсифлари инсонга нисбатан ташқи тавсиф ҳисобланса ҳам, унга таъсир кўрсатади ва у томонидан баҳо берилади. Инсонда фаолият тури бўлган меҳнатга муайян ички муносабат қарор топади. Объектив омиллар рағбатлантирувчи, меҳнат фаолиятига нисбатан ташқи қўзғатувчилар ҳисобланади; субъектив омиллар эса муайян шахснинг меҳнат фаолияти сабаблари, ташқи қўзғатувчилар сифатида майдонга чиқади.
Кўпинча барча омиллар кўзга кўринмас ришталар билан ўзаро боғланган бўлади. Социологиянинг вазифаси энг муҳим ўзаро алоқалар ва ўзаро боғлиқликларни аниқлашдан иборатдир. Шунинг учун ҳам меҳнат социологияси ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабатига қараб уларнинг қуйидаги типологиясини таклиф этади:
Супернорматив тип. Бу гуруҳга ишлаб чиқариш топшириқларини бажарадиган ва ошириб адо этадиган, ўз меҳнат жамоасини бошқариш ва ўзини ўзи бошқаришда иштирок этадиган ташаббуслар фаол ва ҳалол ходимлар киради.
Норматив тип. Бу гуруҳ етарли даражада ҳалол меҳнат қиладиган, қўйиладиган талаблар ва нормаларни бажаришга интиладиган ходимларни ўз ичига олади.
Субнорматив тип. Мазкур гуруҳ етарли даражада ҳалол бўлмаган, айёрлик қилишга интиладиган кишиларни қамраб олади.
Норматив бўлмаган тип. Бу гуруҳ виждонан ишламайдиган ходимларни ўз ичига олади.
Албатта, мазкур типология шартли бўлиб, турли шароит ва омилларга қараб улар тузатилиши ва ўзгаришлар киритилиши мумкин. Лекин бу типология ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабатига қараб уларни ўрганиш ва типларга ажратишда ёрдам беради.
Жамиятни ислоҳ қилиш, бозор муносабатларини жорий этишнинг асосий вазифаси - ходимларнинг ижтимоий лоқайдлигига барҳам бериш, уларда меҳнатга бўлган қизиқишни ошириш, инсон омилини фаоллаштиришдир. Меҳнатга бўлган муносабат меҳнатдан, ишлаб чиқариш вазиятидан қониқиш ҳосил қилиш билан чамбарчас боғлиқдир.

Адабиётлар:



  1. Abdurahmonov Q.X,Shoyusupova N.T. Aholini ish bilan bandligi. O’quv qo’llanma. - T.: 2011. 291 b.

  2. Xolmo’minov Sh. R., Xolmurodov S. E. Mehnat bozori iqtisodiyoti. O’quv qo’llanma. - T.: 2013. 228 b.

  3. Холмўминов Ш.Р. Меҳнат бозори иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004. 144б.

  4. Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундаоик қоидаси бўлиши керак”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истиқболларига бағишланган мажлисдаги Ўзбекистон Республикаси Президентиниг нутқи. // халқ сўзи газетаси. 2017 йил, 16 январь. №11.

  5. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й. 48 б.




Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish