15-мавзу. Меҳнат самарадорлиги ва унинг омиллари (2 соат)
Меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий тараққиёт муаммоси ҳамиша кишиларни қизиқтириб келган ва ушбу қизиқиш ишлаб чиқаришни машиналаштиришдан бошлаб ялпи тус олган. Дастлаб А. Смит, кейинроқ Д. Рикардо меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги таълимотга асос солдилар. Бу иқтисодчи олимлар тайёр маҳсулот, ишлаб чиқарувчи ходимлар ва улар фойдаланадиган ишлаб чиқарувчи кучларнинг қудрати ўртасидаги ниҳоятда оддий боғлиқликларни аниқлаб бердилар.
Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқарилганмаҳсулот ҳажмининг – маҳсулот ишлаб чиқарилишига сарфланган вақтга нисбати “меҳнат унумдорлиги” тушунчасинитавсифлайди. Бу нисбат:
(1)
формуласи билан ифодаланади.
Бу ерда:Pt – меҳнат унумдорлиги;М – ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми;
Т – барча маҳсулот ишлаб чиқарилишига сарфланган вақт.
Меҳнат унумдорлиги жами (жонли ва буюмлашган) меҳнат сарфлари ёки ижтимоий меҳнат унумдорлигиқуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
(2)
Бу ерда: Р0 – ижтимоий меҳнат унумдорлиги; Т1 – жонли меҳнат сарфлари;
Т2 – буюмлашган ёки ўтмишда товарга сингдирилган меҳнат сарфлари.
Башарти, меҳнат унумдорлигини ҳисоблаб чиқиш учун фақат жонли меҳнат сарфларидан фойдаланилса, бундай кўрсаткич индивидуал меҳнат унумдорлиги дейилади. Вақт ёки ишлайдиганлар миқдори сарфлари жонли меҳнат сарфлари бўлади. Индивидуал (якка) меҳнат унумдорлиги (Рi) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
(3)
Меҳнат унумдорлиги моҳиятини англаш учун “меҳнат унумдорлиги” ва “ишлаб чиқарувчи меҳнат кучи” деган тушунчаларни аниқлаштириш керак. Ишлаб чиқарувчи меҳнат кучини потенциал (имкони бўлган) унумлик, яъни муайян шароитда мазкур вақт мобайнида муайян натижага эришишни таъминлашга қодирлик деб тушуниши керак.
Меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқарувчининг меҳнат кучи билан меҳнат интенсивлигининг ўзаро боғлиқлигини ифодалаб, қуйидаги формула орқали аниқланади:
(4)
,
Бу ерда: JPt – меҳнат унумдорлигининг индекси; Pst – ҳар бир муайян вақтда бирликка тенг бўлган ишлаб чиқарувчи меҳнат кучининг ривожланиш даражаси;
К – ишлаб чиқарувчи меҳнат кучидан фойдаланиш коэффициенти; INt – ўртача ижтимоий меҳнат интенсивлигига нисбатан меҳнат интенсивлигининг даражаси.
Маълум вақт ичида ишлаб-чиқарилган маҳсулот миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланган вақт меҳнат унумини ифодалайди. Меҳнат унумдорлиги маҳсулот, иш ва хизматлар ҳажмини меҳнат сарфига бўлиш асосида аниқланади. Меҳнат сарфи сифатида иш соатлари ёки иш кунлари олинади. Меҳнат унумдорлиги натурал ва шартли – натурал, меҳнат ҳамда қиймат кўрсаткичларида аниқланиши мумкин. Меҳнат унумдорлигини аниқловчи кўрсаткичлар тизимини қуйидагича ифодалаш мумкин:
2- жадвал.
Меҳнат унумдорлигини аниқловчи кўрсаткичлар тизими
Меҳнат унумдорлигини аниқловчи кўрсаткичлар
|
Бир ходимга тўғри келадиган маҳсулот ҳажми
|
Маҳсулот ҳажми
МУ = --------------------------------------
Ходимларнинг ўртача сони
|
Бир ишчига тўғри келадиган
маҳсулот ҳажми
|
Маҳсулот ҳажми
МУ = --------------------------------------
Ишчиларнинг ўртача сони
|
Бир соатлик иш унуми
|
Маҳсулот ҳажми
МУ = --------------------------------------
Ишланган иш соатлари
|
Бир кунлик иш унуми
|
Маҳсулот ҳажми
МУ = --------------------------------------
Ишланган иш кунлари
|
Меҳнат унумдорлигига таъсир килувчи ҳамма омиллар уч гуруҳга бўлинади:
1) моддий-техникавий омиллар, яъни ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланганлик даражасига, уларнинг холатига ва улардан фойдаланиш даражасига боғлиқ бўлган ва пировард натижада маҳсулот сермеҳнатлилигига таъсир килувчи омиллар;
2) ташкилий омиллар, яъни меҳнат, ишлаб чиқариш ва бошқаришни ташкил қилиш билан боғлиқ омиллар. Булар асосан иш вақтидан оқилона фойдаланишга таъсир кўрсатади;
3) социал-иқтисодий омиллар, яъни меҳнат мазмундорлигига, таркибига, кадрлар малакасига, меҳнат шароитларига, меҳнаткашларнинг меҳнатга муносабатларига ва уларнинг якка ва жамоа меҳнат натижаларидан манфаатдорлик даражасига боғлиқ бўлган омиллар. Бу гуруҳ омиллар маҳсулот семеҳнатлилигига ҳам, иш вақтидан оқилона фойдаланишга ҳам таъсир кўрсатади.
Амалий ҳисоб-китобларда меҳнат унумдорлиги ўзгариши индекси (Жпт) сермеҳнатлилик даражаси индекси (Жт) га тескари кўрсаткич сифатида ҳисобланади: Жпт = 1/ Жт ва Жт = 1/ Жпт
Фоиз сифатидаги ҳисоблаш ишларида (а – меҳнат унумдорлиги, б – сермеҳнатлилик даражаси) қуйидагича аниқланади:
а = (б*100)/(100-б) ҳамда б = (а*100)/(100+а).
Масалан, «Зарафшон» тоғ-кон корхонасида металл рудаси таркибида олтиннинг камайиши натижасида меҳнат унумдорлиги ҳам шунга мутаносиб равишда камаяди. Агар бир ишчи ҳисобига ҳисобланган меҳнат унумдорлиги 8 %га орца, лекин рудадаги олтин миқдори 4 %га камайса, у холда меҳнат унумдорлиги табиий шароит омили таъсирида фақатгина 3,68 %га ошади, яъни (1,08 * 0,96*100 - 100 ). Табиий омиллар жуда кўп холларда таъсир кўрсатади.
Масалалар: 1-масала. Эски ускуналарни янгилаш натижасида маҳсулот бирлигига меҳнат сарфлари 15 % га камайди. Меҳнат унумдорлиги ўсишини аниқланг.
Эчиш:
Do'stlaringiz bilan baham: |