Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №14



Download 17,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/168
Sana28.06.2022
Hajmi17,37 Mb.
#713275
TuriСборник
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   168
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Май 2021. Том 2

Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Р. С. Саломов. Спорт машғулотларининг назарий асослари. Тошкент 2005. 
2.
О.В.Гончарова. 
Ёш 
спортчиларнинг 
жисмоний 
қобилиятларини 
ривожлантириш., Тошкент 2005.


150 
ФИО автора: 
Каримова Наргиза Рахимовна
Андижон вилояти ХТХҚТУМОХМ 
Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим кафедраси катта ўқитувчиси 
Название публикации:
«БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ 
КАСБИЙ-АХЛОҚИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» 
Аннотация:
Ушбу мақолада бошланғич таълим сифатини оширишда 
малака ошириш тизимида бошланғич синф ўқитувчисининг касбий-ахлоқий 
компетентлигини оширишнинг аҳамияти ёритиб берилган. 
Калит сўзлар:
компетентлик тушунчаси, касбий-ахлоқий компетентлик,
ижтимоий фаоллик
 
Бошланғич синф ўқувчиси учун ўқитувчи шахси – унинг ҳар томонлама 
ривожланиши, бўлажак касбий ва ҳаётий ютуқларининг кучли омилидир ва бу 
кўп жиҳатдан педагогнинг ўқувчида маънавий-ахлоқий асосни ривожлантириш 
қобилиятини умумий белгиловчи, ўзида касбий ва ахлоқий билим, кўникма ва 
сифатларни 
интегратив 
мужассамлаштирувчи, 
унинг 
касбий-ахлоқий 
компетентлиги билан боғлиқ. 
Шу билан бирга бошланғич синф ўқитувчисининг касбий-ахлоқий 
компетентлиги педагогни касбий таълими жараёнида тўлиқ шаклланмайди. Бу 
фақатгина касбий фаолияти, ҳиссий бой вазиятларни бошдан кечириш
танқидий баҳолаш ва қадриятларни эгаллаш, адекват ўзини-ўзи баҳолаш 
давомида амалга ошиши мумкин. Фақат шундагина педагогда унинг 
компетентлигининг нафақат ахлоқий ташкил этувчиси, балки касбий аҳамиятли 
сифатлар ва қадриятли йўналганликка мувофиқ фаолиятга тайёрлик сифатида 
яхлит касбий-ахлоқий компетентлиги шаклланади. Маълумки, бу йўлни ҳар бир 
педагог ҳам муваффақиятли ўта олмаслиги мумкин. 
Бошланғич синф ўқитувчисининг ўзига хослиги, у ўқув-тарбия жараёнини 
биринчи бўлиб бошлаши, ўқувчида ўқиш малакаларини ҳосил қилиши, 
мактабдаги хулқ намуналарини белгилашидан иборат. Бошланғич синф 


151 
ўқувчиларининг 
ёш 
хусусиятлари 
ўқитувчи 
касбий 
компетентлиги 
хусусиятларини талаб этади. Маълумки, кичик мактаб ёш даври – бу ўқитувчига, 
унинг баҳолари ва фикрларига очиқ, ишончли муносабат, болалар ўйинга 
интиладиган, ҳис-туйғули, бевосита ёш давридир. Бошланғич синф ўқитувчиси 
бошланғич синф ўқувчисининг илиқ мулоқот, эмпатияга эҳтиёжини инобатга 
олиши зарур. Шунинг учун ундан бу эмоционалликни қўллаб-қувватлаш ва 
болаларнинг бевоситаликларини ҳимоялаш, бошланғич синф ўқувчисида бошқа 
инсонларга ҳамдардликни тарбиялаш талаб этилади. Бошланғич синф ўқувчиси, 
агар унга хулқ ва ният натижаларини фарқлашда ёрдам берилса, хулқни ахлоқий 
баҳолашга тайёрдирлар. Ўқитувчига шунингдек болаларнинг имкониятларини 
ўрганиш, болаларда уй машғулотлари тартибини шакллантириш бўйича ота-
оналар билан ҳамкорликдаги ишларни амалга оширишига тўғри келади. 
Бошланғич синфда шакллантириладиган таълимий ва тарбиявий 
таъсирларга очиқлик сифатидаги ўзлаштириш ва тарбиялилик кейинги 
йиллардаги таълим олишнинг муваффақиятини белгилаб беради. Бошланғич 
синф ўқитувчиси томонидан ўқувчиларда ўқиш малакалари, уларнинг атрофдаги 
оламга маънавий-ахлоқий муносабатлари қандай шакллантирилганлигига 
ўқувчиларнинг нафақат умумий ўрта мактабдаги, балки кейинги бутун ҳаётлари 
давомидаги муваффақиятлари боғлиқдир. 
Бу вазифани амалга ошириши учун бошланғич синф ўқитувчиси унинг 
касбий-ахлоқий компетентлигини 
белгиловчи касбий ва ҳаётий вазифаларни ҳал 
этишга тайёргарликка, касбий аҳамиятли сифатлар, билим, кўникмалар ва 
қадриятли йўналганликка мос равишда ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишга 
тайёргарликка эга бўлишлари зарур. 
«Компетентлик» тушунчаси ўз ичига касбий, ижтимоий-педагогик, 
ижтимоий-психологик. ҳуқуқий ва бошқа тавсифларни интеграцияловчи 
мураккаб, ихчам мазмунни киритади. Умумий ҳолда мутахассис компетентлиги 
у ёки бу соҳада муваффақиятли касбий фаолият учун зарур бўлган шахс 
қобилиятлари, сифатлари ва хусусиятлари мажмуини ифодалайди


152 
Шахс компетентлигининг ривожланиши бутун таълим жараёнида содир 
бўлади ва у билан боғлиқ, шунингдек билимлар интеллектуал, ижтимоий, 
маънавий, эстетик, сиёсий жиҳатларининг интеграцияси ҳисобланади.
Ўқитувчи касбий компетентлиги таркибига мутахассислар қуйидаги умумий 
компонентларни киритадилар: 
-
аксиологик компонент - танланадиган, муҳокама этиладиган, танқидий 
баҳоланадиган, тайинланадиган ва инсон маънавий оламининг ташкил 
этувчиларига айланадиган умуминсоний қадриятларда ифодаланади; 
-
маданиятшунослик компоненти - инсоннинг ҳаёт фаолияти содир 
бўлувчи турли хил маданий соҳаларни акс эттирувчи касбий фаолиятда зарур 
бўлган умуммаданий хусусиятлар; миллий маданиятнинг қадриятлари ва 
анъаналари ва уларни сақлаш, тиклаш, ифодалаш бўйича ҳатти-ҳаракатлар; 
-
ҳаётий – ҳақиқий ҳодисаларни ташкил этиш ва бошдан кечиришни 
назарда 
тутувчи, 
ҳаётнинг 
маиший 
шароитларини 
ўзгартириш 
ва 
такомиллаштиришга, микросоциумни ўзгартиришга тайёрлик; 
-
маънавий-эстетик – тажрибани тўплаш сифатида тушунилувчи: 
эмоционал бой вазиятларни бошдан кечириш; 
-
инсонпарварлик хулқи; меҳр-шавқат акцияларини ташкил этиш, яқин 
инсонлар тўғрисида ғамхўрлик; бошқа инсонларга нисбатан бағрикенглик; 
ўзини-ўзи адекват баҳолаш;
-
фуқаролик – ижтимоий фойдали ишларда иштирок этиш, фуқаролик ҳис-
туйғуларининг ифодаланиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, фуқаролик хулқи 
тажрибасининг шаклланишини англатувчи.
Касбий компетентликнинг моҳиятли компонентлари шунингдек асосий, 
базавий ва махсус компетенциялар ҳисобланади. 
Асосий 
компетенциялар, 
аввало 
педагогнинг 
маълумотлар, 
коммуникациядан, жумладан чет тилидаги, шахснинг фуқаролик жамиятидаги 
ижтимоий-ҳуқуқий асослардан фойдаланиши асосида касбий вазифаларни ечиш 
қобилиятида ифодаланади. Базавий компетенциялар маълум касбий 
фаолиятнинг ўзига хослигини ифодалайди. Касбий педагогик фаолият учун 


153 
базавий бўлиб, жамият тараққиётининг маълум босқичида таълим тизимига 
талаблар мазмунида касбий фаолиятни “қуриш” учун зарур бўлган 
компетенциялар ҳисобланади. 
Замонавий босқичда умумий ўрта мактабни ислоҳ қилишнинг стратегик 
вазифаларини таҳлил қилиб, вазифаларнинг бешта асосий гуруҳларини ажратиш 
мумкин бўлиб, уларни ечиш тажрибаси замонавий ўқитувчининг базавий 
компетентлигини тавсифлайди: 
- таълим жараёнида болани (ўқувчини) кўра олиш; 
- таълимнинг маълумот босқичи мақсадларига эришишга йўналтирилган 
таълим жараёнини қуриш; 
-
таълим жараёнининг бошқа субъектлари, мактаб ҳамкорлари билан ўзаро 
муносабатларни ўрнатиш; 
-
педагогик мақсадларда таълим муҳитини (мактаб ҳудуди) ташкил этиш 
ва фойдаланиш; 
- касбий мустақил таълимни лойиҳалаш ва амалга ошириш.
Махсус компетенциялар касбий фаолиятнинг аниқ предметли ёки предмет 
усти соҳасининг ўзига хослигини ифодалайди. Махсус компетенцияларни ўқув 
фани соҳасидаги, касбий фаолиятнинг аниқ соҳасидаги асосий ва базaвий 
компетенцияларни амалга ошириш сифатида қараш мумкин. 
Маълумки, компетенцияларнинг барча уч турлари ўзаро боғлиқ ва бир 
вақтда ривожланади, бу эса педагогик фаолиятнинг индивидуал услубини 
шакллантиради, мутахассиснинг яхлит образини ҳосил қилади ва якуний 
натижада муйаян яхлитлик, мутахассиснинг интегратив шахсий тавсифи 
сифатида касбий компетентликнинг шаклланишини таъминлайди. Асосий, 
базавий ва махсус компетенциялар, бир-бирига “сингиб”, маълум таълим 
муҳитидан фойдаланиш билан, турли мураккаблик даражасидаги ҳаётий муҳим 
касбий вазифаларни турли мазмунда ҳал этиш жараёнида ифодаланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳар бир соҳа вакиллари айниқса 
педагогларнинг жамият ривожига қўшадиган ҳиссаси каттадир. Чунки, улар 
жамиянинг асосий бўғини хисобланган ёшларга таълим-тарбия беришади. 


154 
Демак, ўз ишини устаси бўлган фидоий устозлар сифатли таълим ривожининг 
кафолатидир.
Фуқаролик ҳисси, ижтимоий фаоллик, тартиблилик, адолатлилик, меҳр-оқибат 
ва бошқа умуминсоний қадриятлар бугунги кунда ўқитувчи имджи ва обрўсини 
белгилаб беради. 

Download 17,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish