Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №14



Download 17,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/168
Sana28.06.2022
Hajmi17,37 Mb.
#713275
TuriСборник
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   168
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Май 2021. Том 2

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1 E.G’oziyev-Umumiy psixologiya,2002. 
2 S.Hasanov,D.Abdumajidova,N.Atayeva-psixologiya(ma’ruzalar matni),2016. 
3 Yosh davrlari va pedagogik psixologiya (ma’ruzalar matni),2005. 
4 Karimova V.M. “Ijtimoiy psixologiya asoslari”. – T., 1994 
5 www.psycho.All.ru 
6.ziyonet.uz 


160 
ФИО автора: 
Турақулова Манзурахон Маллабоевна 
Андижон ВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
Название публикации:
«МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДА 
САМАРАЛИ ИШ ТАШКИЛ ЭТИШ ОМИЛЛАРИ» 
Аннотация: 
Ушбу мақолада мактабгача таълим –тарбия тизимини 
ривожлантириш борасида олиб борилаётган Давлат сиёсати, болаларни ўкитиш 
ва тарбиялашга қаратилган ишларни самарали ташкил этишда тарбиячининг 
олдига қўйилаётган талаблар ва ишни ташкил этишнинг метод ва усуллари
тўғрисидаги маълумотлар берилган. 
Калит сўзлар: 
Таълим-тарбия, мажбурий таълим, сифат ва самара, 
ихтисослаштирилган, инклюзив, лаёқат, креативлик. 
Аннотация:
В статье представлена информация о государственной 
политике в области развития дошкольного образования, требованиях к 
воспитателям в эффективной организации работы по обучению и воспитанию 
детей, а также о методах и приемах организации труда. 
Ключевые слова:
образование, обязательное образование, качество и 
эффективность, 
специализированное, 
инклюзивное, 
компетентность, 
творчество. 
Annotation:
This article provides information on the state policy on the 
development of preschool education, the requirements for educators in the effective 
organization of work aimed at teaching and educating children, and methods and 
techniques of work organization. 
Keywords:
Education, compulsory education, quality and efficiency, 
specialized, inclusive, competence, creativity. 
Мактабгача таълим ва тарбия узлуксиз таълим тизимининг бошланғич 
тури ҳисобланади Мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва 
тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва 
жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта 
таълимга тайёрлашга қаратилган таълим туридир. 


161 
Мактабгача таълим ва тарбия олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни 
бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлашни ҳам назарда тутади.
Мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон 
Республикасининг “Таълим тўғрисидаги”, шунингдек «Мактабгача таълим ва 
тарбия тўғрисида»ги Қонунлари билан белгиланади. 
Мактабгача таълим ва тарбия - боланинг индивидуал эҳтиёжларини 
ҳисобга олган ҳолда Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти асосида 
илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига оид Давлат талаблари 
ҳамда Давлат ўқув дастурига мувофиқ унинг ҳар томонлама ва баркамол 
ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мактабгача ёшдаги 
болаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятини, болаларнинг илк ривожланиши 
масалаларида ота-оналар ва жамиятга тегишли билимлар беришни, болаларнинг 
илк ривожланиши масалаларида оила ва жамият билан ўзаро ҳамкорликни 
ташкил қилиш ва амалга оширишни таъминлайди. 
Мактабгача таълим ва тарбия бола 6 - 7 ёшга етгунча умумий турдаги 
мактабгача таълим ташкилотлари,кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача 
таълим ташкилотилари,инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим 
ташкилотлари хамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларида амалга 
оширилади. 
Сўнги йилларда мактабгача таълим-тарбия тизимида мисли кўрилмаган 
натижаларга эришилди. Жумладан кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим
билан қамраб олиш даражаси 4 йил давомида 2 баробар ортиб, 60 фоизга
етди. Боғчалар сони эса 3 баробарга кўпайиб, 14 мингдан ошди.
Мактабгача таълим тарбия ташкилотларини ривожлантиришга қаратилган 
амалий ишлар ўқув-тарбиявий жараённинг самарали ташкил этишни тақозо 
этади. Ўз ўрнида мактабгача таълим тарбия ташкилотларида ўқув –тарбиявий 
жараённи мақсад ва вазифалари белгиланган бўлиб уни амалга оширишда 


162 
тарбиячидан катта маъсулият талаб этилади. Аввало, тарбиячи ким ва унга 
қўйилган талабларга тўхталиш жоиз. 
Тарбиячи мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожланиши учун 
кўмак берувчи, мактаб таьлимига тайёрловчи шахсдир. У болаларни севиши,
уларни бахтли ҳаёти учун қайғуриши, ҳар бир кунини байрамона ўтказиши, ота-
оналарга педагогик билимлар бериши керак. Бундан ташқари болаларнинг 
саломатлиги, ҳаёт ҳавфсизлига, давлат талаблари асосида билим беришга, 
таълим жараёнида ҳар бир болага индивидуал ёндошишга маъсулдир. 
Тарбиячи бугунги тез ривожланиб бораётган Янги Ўзбекистон учун 
биринчи навбатда соха бўйича маълумотли, янгича фикрлайдиган, замон билан 
ҳамнафас, ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиб, тегишли маълумот 
ва таълим тарбия жараёнида қўлланиши мумкин бўлган технологияларни 
амалиётга жорий эта оладиган, бола психологияси ва физиологиясини яхши 
биладиган,тўғри нутқ ва жозибали овозга эга,бола тилини биладиган ва 
тушунадиган, ижодкор, халол, адолатли ... каби сифатларга эга бўлиш зарур. 
Бу муқаддас заминда яшаётган ҳар қайси инсон ўз фарзандини бахту
саодати, фазлу камолини куриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, меҳнат 
килади ўзини аямайди.
Мамлакатимизда мактабгача таълим-тарбия тизимининг энг мухим 
вазифаси болага сифатли ва мукаммал таълим -тарбия беришдир. Тизимда
амалга оширилаётган педагогик, илмий ва услубий жараёнларнинг барчаси ана 
шу мақсадга қаратилган. Болага бериб борилаётган таълим-тарбия қизиқарли, 
ҳар томондан пухта ўйланган бўлиши зарур. Ташкил этилаётган фаолият
жараёни болалар билан ўйин шаклида олиб борилиши асосий омил бўлиб 
хисобланади. Бундан Ташқари интерфаол методлардан фойдаланиш хам таълим 
тарбияни самарали ташкил этилишида алохида ўринга эга. Интерфаол 
методлардан, турли ўйинлардан фойдаланиш барча болаларни фикрлашга, бахс
мунозаларда фаол қатнашишга, тарбиячи ҳамда болалар ўртасида ижобий
ҳамкорликни намойиш этишга олиб келади. Интерфаол методлар орқали
машғулотларни қизиқарли ўтиш ва болаларнинг билим савиясини янада 


163 
бойитишга замин яратамиз. Маълумки, ҳар қандай тарбиячи билиш ва билган
нарсаларини ўргата олиш қобилятига ҳамда маҳоратга эга бўлиши зарурдир. 
Шу билан бирга ҳозирги пайтда ҳар бир тарбиячи учун ижодкорлик қобиляти
ҳам хосдир. Сабаби таълим-тарбия жараёни тарбиячи учун узлуксиз ижодий 
фаолиятдир. 
Америкалик психолог Ж.П.Гилбфорднинг фикрича, ижодкорлик 
фақатгина талантли буюк шахсларгагина эмас, балки, оддий, нормал ҳолдаги
хар бир шахсга хос булган ҳусусиятдир. Юқоридагилардан хулоса қилиш 
мумкинки, тарбиячи кунлик фаолият мазмунидан келиб чиққан холда табиий 
равишда турли ўйин ва методларни саралай олиш ва тадбиқ этиш лаёқатига эга 
бўлиши зарур.
Бугунги кунда болаларни мактабгача таълим ёшидан бошлаб мантиқий 
фикрлашга, маълум бир воқеа,ҳодиса ёки мисол ва масалаларни турли хил 
йўсинда ечимини топа олишга бўлган лаёқатларини шакиллантиришга 
қаратилган ишларни ташкил этиш керак. Жумладан мактабгача ёш давридан 
математик саводхонлик ва бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган 
ишларга наъмуналар келтирамиз.Тарбиячи болани 6-7 ёшга етганида 10 ичидаги 
сонлар билан таништириб бўлади ва 10 ичидаги сонларни хосил қилиш 
йўлларини болага ўргатади.Масалан: 5 сонини хосил қилиш учун 4+1=5 яъни 4 
сонига 1 сонини қўшамиз ва натижа 5 бўлишини турли тарқатмалар ёрдамида, 
сонлар ёрдамида ўргатади. Натижада бола фақат битта йўл билан 5 сонини хосил 
бўлишини кўрди. Шундан сўнг тарбиячи 5 сонини ҳосил қилиш учун болаларга 
катакчалар бериб уларда фақатгина қўшиш,ва баробар ҳамда натижа 5 
жойлаштирилган тарқатма орқали яна қандай сонларни қўшиш орқали 5 ҳосил 
бўлади? Дейиши мумкин. Қўшувчи қўшилувчини бола ўйлаб топади. Энди 1+4 
ёки 2+3, 3+2 дея олиши керак. Бундан ташқари, навбатдаги катакчали тарқатмада 
белгилар ва натижа берилган. Бола бўш катакларни сонлар билан ёки майда 
тарқатма яъни юлдузча, байроқча ёки бошқа материаллар билан керакли сонда 
тўлдириши сўралсин.
+
+
+
+
= 5 


164 
Бола бу вазифани уддасидан албатта чиқади. 

+ 1 
+ 1 
+ 1 
+ 1 
= 5 
Ёки бундай машқларни ўйинга айлантириб,бўш катакчани керакли сон ёки 
белги билан ким биринчи тўлдиради дейиш мумкин. 
Йил якунига етганда 7 ёшли болалар билан 10 сони ичида 5 сонини хосил 
қилишга қаратилган ўйин машқларни ҳам ташкил этиш мумкин. Энди 5 сони 
ўзидан катта ёки ўзидан катта ва кичик сонлар иштирокида ҳосил қилишни 
ўргатиш мумкин. 
Масалан:10 сонидан 5 сонини айирса айирма 5 бўлиши. 
10 




10 сонидан 4 сонини ва яна 1 сонини айириш ва натижа 5
10 






бўлиши кабиларни тарқатмалар ёрдамида машқ қилдириш мумкин. Бундай 
машқлар хар бир, яъни, 2,3,4,6,7,8,9 сонлари устида амалга оширилади ва 
болаларга шу каби йўлларни ўйлаб топиш таклифи берилади, натижада болалар 
фикрлашга ўрганади ва қандай ҳосил қилганини асослаб беришга яъни ўз 
фикрини тушинтириб беришга бўлган дастлабки кўникмалар хосил бўлади. 
Америкалик психолог Э.П.Торренс томонидан асосланган “Тугалланмаган 
расмлар” тести юзасидан ишлашга оид топшириқ асосида тарбиячиларнинг 
креативлиги аниқлаш мумкинлигини ўрганганмиз. Мазкур тест усулидан 
болаларни фикрлашга йўналтирадиган усулларни яратиш мумкин. Масалан: 5-6 
та доира ёки тўғри тўртбурчак чизилган карточкалар болаларга тақдим 
этилади.Мазкур шакиллардан нарса ва буюмлар ясаш топшириғи берилади. Бола 
доира атрофига чизиқлар чизиб қуёшни, ичига кичик доирачалар чизиб смайлни, 
юқори қисмига қулоқчалар чизиб қуённи, инсон бош қисмини ва бошқаларни 
яратиши мумкин. Тўғри туртбурчакдан эса машина, уй, стол кабиларни яратади.
Девид Льюиснинг болаларда креативликни ривожлантиришга оид 
кўрсатмалари батафсил танишиб чиқиш орқали болаларда ижодкорлик, 
мустақиллик ва мантиқий фикрлашга қаратилган қобилият ва имкониятларини 


165 
ривожлантиришда эътиборга молик жихатларни кўриш мумкин. Бу 
кўрсатмаларда қуйидагилар эътироф этилган:
1. Болаларнинг саволларига чидам билан тўғри жавоб беринг.
2. Уларнинг саволлари ва фикрларини жиддий қабул қилинг.
3. Болаларга ўз ишлари билан шуғулланишлари учун алоҳида хона
ёки бурчак ажратинг.
4. Агарда ижодий жараён билан боғлиқ бўлса, у ҳолда болани хонадаги 
тартибсизлик учун койиманг.
5. Вақти-вақти билан болаларга уларни яхши кўришингизни ва уларни 
қандай бўлсалар, шундай қабул қилишларини намоён этинг.
6. Болаларга имкониятларига мос юмушларни буюринг.
7. Уларга шахсий режаларини ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул
қилишга кўмаклашинг.
8. Болаларга фаолиятларда юқори натижаларга эришишларига ёрдам 
беринг.
9. Камчиликларини кўрсатган ҳолда болани бошқалар билан 
солиштирманг.
10. Болани камситманг ва ўзини ёмон, ожиз деб ҳисоблашишига йўл 
қўйманг.
11. Уни мустақил фикрлашга ўргатинг.
12. Болани севимли машғулотини ташкил этиши учун зарур буюмлар 
билан қуроллантиринг.
13. Уни турли воқеаларни ўйлаб топишга, фантазия қилишга мажбурланг, 
бу жараёнда унга ёрдамлашинг.
14. Болани ёшликдан ўқиб-ўрганишга одатлантиринг.
15. Доимо боланинг эҳтиёжларига эътибор қаратинг.
16. Ҳар куни бола билан юзма-юз суҳбатлашиш учун вақт топинг.
17. Оилага оид масалаларнинг муҳокамасига болаларни ҳам жалб қилинг.
18. Хатолари учун болани масхара қилманг.
19. Болани ҳар бир ютуғи учун мақтанг.


166 
20. Унинг ютуқларини мақташда самимий бўлинг.
21. Болани турли ёшдаги кишилар билан мулоқот қилишга ўргатиб боринг.
22. Унинг борлиқни англашига ёрдам берадиган амалий тажрибаларни 
ўйлаб топинг.
23. Болага турли латта-путталар билан ўйнашни тақиқламанг – бу унинг 
тасаввурини бойитади.
24. Уни муаммони топиш ва уни ҳал қилишга рағбатлантиринг.
25. Болага нисбатан ўз муносабатингизни баҳолашда одил бўлинг.
26. У билан муҳокама қилинадиган мавзуларни чекламанг.
27. Болага қарорларни мустақил қабул қилиш ва унинг учун жавобгар 
бўлиш имконини беринг.
28. Болага унинг шахс бўлиб шаклланиши учун ёрдам беринг.
29. Болага унинг учун фойдали бўлган телекўрсатувларни томоша қилиши 
ва радио эшиттиришларни тинглаши учун кўмаклашинг.
30. Уни ўз қобилиятларини ижобий қабул қилишга одатлантириб боринг.
31. Болани катталардан мустақил бўлишга ўргатиб боринг.
32. Боланинг ўзига ва унинг соғлом фикрга эгалигига ишонинг.
33. Болага “Мен ҳам буни билмайман” деб, уни муваффақиятсизликларга 
беэътибор бўлишга ўргатманг.
34. Болага, гарчи у ишнинг ижобий натижага эга бўлишига ишонмаса-да, 
бошланган ишни охирига етказиши учун имконият яратинг.
Бинобарин болаларга таълим-тарбия бериш ўта нозик ва жиддий
ишдир. Бу ишда адашиб булмайди. Чунки, агар қиёс қиладиган бўлсак,
мободо мухандис адашса бирорта қурилма, механизм ёки машина ишдан 
чиқади. Агар қурувчи адашса бирорта бино кўримсиз бўлиши мумкин. Лекин
тарбиячи адашса бутун гурух издан чиқади, ўз навбатида мактаб таълимига 
тайёргарлик ишининг самараси ёмонлашади. Шунинг учун тарбиячи таълим 
тарбия ишларида адашишга ҳаққи йуқ. Агар тарбиячи адашгудай булса, бутун 
жамият издан чиқади. Ахир, “ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш 
кабидир” бежиз айтилмаган. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирги вақтда


167 
ҳар бир тарбиячи ўз устида ишлаши ва самарали билим бериш учун ижодий 
ёндошиши зарур. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги ”Қонуни Т: 23 
09.2020 йил.. 4 - бет. 
2.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Мактабгача 
таълим 
–тарбия” 
тўғрисидаги Қонуни.Т: 16. 12.2019 йил. 4,8 бетлар 
3.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Олий Мажлисга мурожаатнома”сига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси .2020 йил 29-декабрь 
4.
Вазирлар Махкамасининг 802 сонли қарори. “Мактабгача таълим –
тарбиянинг Давлат Стандарти”.Т: 22.12.2020.
5.
Torrance E.P.(1988) “The nature of creativity as manifest in itz testing”, in 
R.J.Grenbtrg (ed),The nature of creativity.Nev York Gamridge University Press. 


168 

Download 17,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish