Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №14



Download 17,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/168
Sana28.06.2022
Hajmi17,37 Mb.
#713275
TuriСборник
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   168
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Май 2021. Том 2

 
 
Кадрлар характеридаги у ёки бу кўринишдаги ижобий ёки салбий 
сифатларнинг пайдо бўлиши ҳамда хулқ-сифатларига айланишида наслий, 
биологик омилни, ота-онадан туғма равишда олган хусусиятларини инкор 
қилиш мумкин эмас. Лекин, шу билан бирга, шахс ўзининг тақлидчилик, 
таъсирланувчанлик хусусиятига кўра атрофдагилар ижтимоий хулқидан 
ўзлаштирадиган сифатлар ҳам борки, аксарият ҳолларда, айнан ана шу 
ижтимоий ўзлаштирилган хулқ шакли унинг ижтимоий фаолиятида етакчи 
ўринни эгаллайди. Ролли ўйинлар, мулоқот, ижтимоий муносабатлар ва 
ижтимоий муҳитнинг шахс қурилмасига таълим-тарбия кўринишидаги мақсадга 
йўналтирилган таъсири унда турли кўринишдаги хулқ малакаларини 
шакллантиради.
Ролли ўйинлар вазиятларнинг моҳиятини, уларнинг ижтимоий онгга 
таъсир хусусиятларини билиш, уларни юмшатишга ёрдам берадиган самарали 
психологик механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга татдбиқ қилишга ёрдам 
бериши мумкин. Энг кўп қўлланиладиган ва амалиётда ўзини оқлаган 
психологик тестлар ичида ўқувчини билим олишга тайёрлаш ўйинларини 
алоҳида ажратиш керак. Ўйинлар шахс ҳақида умумий тасаввур туғдиришга 
имкон беради. Психологик ўйинлар айни пайтдаги субъектив ҳиссиётлар 
(хусусан депрессия ёки ўзига ишонч), унинг ижтимоий аҳволи, шахсий ҳаёт 
қирралари ва шахсни характерловчи белгилар (дилкашлик, одамовилик ва ҳ.к) 
аниқлайди.
Ўйин натижаларига кўра, ўқувчига хос бўлган ҳавотир, ҳимоя 
механизмлари ва зиддиятлар типларини аниқлайди ва шунинг учун у маълум 
маънода психоаналитик суҳбат талқинига ўхшайди.
Инсон ҳаётида ўйин фаолияти орқали қуйидаги вазифаларни амалга 
оширади, ўйин орқали шахснинг маълум бир фаолиятга бўлган қизиқиши 
ортади.
1.
Коммуникатив—мулоқот маданиятини эгаллашга ёрдам беради. 


145 
2.
Шахснинг ўз иқтидори, қизиқиши, билими ва ўзлигини намоён этишга 
имкон яратади. 
3.
Ҳаётда ва ўйин жараёнида юз берадиган турли қийинчиликларни 
енгишга тайёрлайди, мўлжални тўғри олиш кўникмаларини ҳосил қилади. 
4.
Ўйин жараёнида ижтимоий нормаларга мос хулқ-атворни эгаллаш, 
камчиликларга барҳам бериш имконияти яратилади. 
5.
Шахснинг ижобий хислат ва фазилатларини шакллантиришга замин 
тайёрлайди. 
6.
Инсоният учун аҳамиятли бўлган қадриятлар тизими, айниқса, ижтимоий, 
маънавий-маданий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганишга 
эътибор қаратилади. 
7.
Ўйин иштирокчиларида жамоа мулоқот маданиятини ривожлантириш 
кўзда тутилади.
Ўйин билан боғлиқ фаолият ўзининг тўртта хусусияти билан ажралиб 
туради:
1.
Эркин ривожлантирувчи фаолиятнинг вужудга келиши (Бунда ўйин 
иштирокчилари ролларни, вазифаларни танлаш, ўз фаолиятидан кўнгли 
тўлиши назарда тутилади). 
2.
Ижодий муҳитнинг таркиб топиши (ўйин иштирокчилари тегишли 
ижодий ва мустақил фаолиятга эга бўладилар). 
3.
Ҳис-хаяжонли вазиятнинг пайдо бўлиши (ўйин давомида мусобақа, 
рақобат, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам вужудга келади). 
4.
Ўйин давомида белгиланган қонун-қоидаларга қатьий амал қилиниши 
(ўйин мазмуни, бориши, мантиқий кетма-кетлиги, вақт баланси ва ҳ.к.). 
Ўйин таркибига қуйидаги масалалар киради:
а) 
ўйиннинг сюжети;
б) муайян роллар, вазифалар;
в) 
ушбу ролларни амалга ошириш учун бажариладиган амаллар 
(усуллар);
г) 
аниқ ўйинлар ёки шартли равишдаги ўйин воситаларидан 
фойдаланиш;
д) ўйин иштирокчилари ўртасидаги муносабат, мулоқот.
Ўйин фаолиятининг таркиби қуйидагилардан ташкил топади: 
1. 
Ўйиндан 
кўзда 
тутилган 
мақсадни 
аниқлаш, 
лойиҳалаш. 
2. 
Ушбу 
мақсадни 
амалга 
ошириш 
йўлларини 
белгилаш. 
З.
Олинган натижаларни таҳлил килиш.
4.
Ўйин структурасига тегишли ўзгартиришлар киритиш. 
Психологик ўйинларнинг афзаллиги талабаларга билим олишда ва уни 
мустаҳкамлашда жуда қўл келади. Ўқув машғулотларида талабалар билан 
ишлашда жуда қўл келадиган машқлардан айримларини келтирмоқчиман. 

Download 17,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish