Таълим жараёнида янги педагогик ва ахборот технологиялардан ўқитиш сифатини оширишда фойдаланиш



Download 46,06 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi46,06 Kb.
#168875
Bog'liq
Таълим жараёнида янги педагогик ва ахборот технологиялардан ўқитиш сифатини оширишда фойдаланиш


Таълим жараёнида янги педагогик ва ахборот технологиялардан ўқитиш сифатини оширишда фойдаланиш
Мактабларнинг ўқув режалари, фанлар бўйича намунали дастурлар соҳа фанларини тўла ва атрофлича ўрганишга мўлжалланган ҳолда тузилади. Таълим мазмунини ифодаловчи барча меъёрий, илмий ва ўқув-услубий манбаларда ўқувчиларга оптимал билим бериш, баркамол қилиб тарбиялаш учун зарур бўлган маълумотлар мужассамлашган. Мактабларда ўқувчиларнинг истеъдоди, қобилияти, мавжуд бўлган барча имкониятлари рўёбга чиқиши учун керакли шарт-шароитлар яратилган. Энг замонавий ўқув хоналари, фан кабинетилари, таълимнинг техник воситалари, лаборатория, ахборот ресурс марказлари ўқувчиларнинг билим эгаллашларига мослаштирилган. Таълим-тарбия жараёнини энг юқори даражада ташкил этиши учун биринчи навбатда ўқувчиларнинг касб-ҳунарни тўғри танлаган бўлишлари зарур. Агар ўқувчи ўзининг қизиқиши, қобилиятига мос бўлган соҳани танлаган бўлса дарсларга тўлиқ қатнайди. Ўқитувчининг берган барча билимларини ўзлаштириб олади. Кўпроқ мустақил ўқишга, ўз устида ишлашга ҳаракат қилади. Дарс тугагандан кейин кабинетларда, лаборатория ва компютер синфларида, ахборот ресурс марказида мустақил тайёргарлик кўради. Ўқитувчи билан ҳамкорликда тажриба-синов ишлари, кўзатиш ва ижодий изланишлар олиб боради. Касб-ҳунар тўғри танланмаганда дарсга, билим олишга қизиқиши суст бўлади. Дарс қолдириш, ўзлаштирмовчилик ҳоллари содир бўлади. Бундай ўқувчилар тезда аниқланиб қизиқадиган соҳасига йўналтирилиши керак. Акс ҳолда бошқа ўқувчиларга ҳалақит бериши, салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Янги педагогик технологияларда ўқитиш тизими серқирралиги, мураккаб тузилишга эга эканлиги унга турли жиҳатдан ёндашувларда ўз ифодасини топади. Унга кўра: Ўқитиш методлари тизими динамикада, ҳаракатда, таълим тизимида юз бераётган барча ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўзгаради, ривожланади.
Барча методлар бир-бири билан алоқадор. Бири иккинчисини тўлдиради, бири иккинчисига боғлиқ.
1. Дастлаб, дарс бериш методларини таснифлашга анъанавий жиҳатдан ёндашилиб, ўрганиладиган билим манбаларига кўра гуруҳларга ажратилган. Бундай гуруҳланишнинг ижроси қадимги фалсафий ва педагогик қарашларга бориб тақалади. Бундай манбалар, қадимда учта: амалда синаш, яъни практика (тажриба), кўргазмали, оғзаки (сўз орқали) ифодаланган. Жамият тараққиёти туфайли кейинчалик унга китоб билан ишлаш қўшилди. Сўнгги 20 йил мобайнида ҳаётга, шунингдек, таълимга шиддат билан янги методлар, қоғозсиз ахборот манбаи: видеокомпютер тизими кириб келди.
2. Шундай қилиб, ҳозирги пайтда ўрганиладиган билим манбаларига кўра, методлар қуйидаги гуруҳга бўлинади, ҳамда қатор усулларни ўз ичига олади:
1) Амалда синаш, тажриба методи: тажриба ўтказиш, амалиёт ўтказиш; машқ қилиш жараёнида қатнашиш, менат, ишлаб чиқариш. Кўргазмали намойиш қилиш методи: ўқувчи, талабалар томонидан кўзатиш, амалиёт ўтказиш.
2) Оғзаки сўз орқали ифодаланадиган метод: тушунтириш, онгига етказиш; ҳикоя қилиш; ўзаро фикр алмашув; суҳбат ўтказиш; йўл-йўриқ, кўрсатма бериш; маърўза; мунозара, баҳс ва бошқалар; китоб билан ишлаш:
- ўқиш, ўрганиш, тезда кўриб чиқиш;
- реферат ёзиш, конспект тўзиш;
- видео метод;
- компютерда машқ, тест ечиш;
- назорат ўтказиш;
- интернетда ишлаш;
- ўқув филмларини тайёрлаш ва намойиш этиш;
- ахборот технологияларига асосланиб, ишлаб чиқилган дастурлар асосида компютерда иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш.
- мултимедиа асосида тақдимот тайёрлаш, намойиш этиш ва бошқа шу кабиларни қамраб олади.
3. Педагог олимлар ўқув жараёнини ташкил қилиш мақсадлари ва уни амалга ошириш босқичларига кўра дарс ўтиш методларини қуйидаги гуруҳларга ажратади:
• билимни эгаллаш;
• малака ва кўникмаларни шакллантириш;
• олинган билимни амалда қўллаш;
• ижодий фаолият;
• олинган билимни мустаҳкамлаш;
• билим, малака ва кўникмаларни текшириш методлари гуруҳлашдан кўриниб турибдики, у дарс жараёнини ташкил қилишнинг классик схемаси асосига қурилган. Бунда асосий мақсад, педагогларга ўқув–тарбия жараёнини амалга ошириш ва методлар мажмуини соддалаштиришга қаратилган.
4. Идрок этиш, билим фаолияти характерига кўра методлар 4 гуруҳга бўлинади.
А) Тушунтириш -иллюстратив(ахборот -ретсептив):
• тушунтириш;
• иллюстратив
• ахборот;
• ретсептив
Бу методларнинг характерли хусусиятлари билимлар тайёр тавсия этилишидир. Бу методлар билимларни идрок қилиш, тушуниш, хотирага жойлаштиришга қаратилган. Ўқув жараёнида ахборотларнинг турли манбалари (сўз, кўргазмали қуроллар ва бошқалар) қўлланилади. Баён қилиш ҳам индукив, ҳам дедуктив йўл билан олиб борилиши мумкин.
Бу методнинг мазмуни унга хос бўлган қуйидаги хусусиятлар билан ажралиб туради:
• Билимлар ўқувчи, талабага тайёр ҳолда берилади;
• Ўқитувчи турли усуллар билан бу билимларни ўқувчи, талабалар томонидан қабул қилинишини ташкил қилади;
• Ўқувчи, талабалар билимни ўзлаштирадилар ва хотираларида сақлаб қоладилар.
Билимларни қабул қилиш билан чекланиш доим ҳам олинган билимлардан фойдаланиш маҳорати ва кўникмаларини шаклантирмайди. Билим олиш фаолиятини фақат тайёр билимни эслаб қолишга ҳарат қилиши уларни хатосиз, айрим ҳолларда тушунмасдан ҳам хотирада сақлаш ақлий фаолликни паст даражада бўлишига олиб келади.
Б) Репродуктив метод. Бу метод талабаларни олган билимларини англаш, тушуниб етишларини, эслаб қолишларини таъминлашга қаратилган. Олинан билимни мустақкамлиги тез–тез такрорлаш йўли билан таъминанади.
Ўқитишнинг репродуктив методи қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради:
• Ўқитувчи билимни тайёр ҳолда етказади;
• Фақат баён қилиш билан чекланмасдан, уни тушунтиради ҳам;
• ўқувчи, талабалар билимларни тушуниб ўзлаштирадилар. ўзлаширишнинг мезони олган билимларини хотирада тўғри сақлаш (репродуктсия)дир;
• ўзлаштиришнинг мустаҳкамлиги ахборотни кўп марта қайтариш йўли билан таъминланади.
Ҳар икки методнинг афзаллиги қисқа муддатда, кўп куч сарфламай катта ҳажмдаги ахборот ва билимларни ўқувчи, талабаларга етказишни таъминлаш имкониятига эгалигидир. Билимни пухта эгаллашга такрорлаш орқали эришилади. Информатика ва ахборт технологияларида ўқитишнинг ҳар икки методи ўқувчи талабаларга таълимнинг тайёр мазмунини ўзатишга, ўқув дастурлари, дарсликлар, интернет маълумотлари, масофавий таълим назарияси, электрон дарсликлар ва фан бўйича ахборотни ўзлаштиришга қаратилган.
Мавжуд камчиликларига қарамасдан, информатсион-ретсептив усул кам куч сарфлаб, билимлар ва кўникмаларнинг каттагина ҳажмини ўзлаштириш имконини беради. Инсон фаолияти табиатан репродуктив, ижрочи ёки ижодий бўлиши мумкин. Репродуктив фаолият ижодий фаолиятга туртки беради, унинг бошланиши бўлади. Шунинг учун уни таълимда қўллашни назар–писанд қилмаслик, менсимаслик нотўғри. Шу билан бирга уни ҳаддан ташқари кенг қўллаш ҳам тўғри эмас. Энг маъқули, уларни бошқа методлар билан биргаликда қўллашдир.
В) Муаммоли баён қилиш методи.
Бу методда ўқитувчи томонидан мавзунинг мазмуни муаммоли тарзда баён қилинади. Ўқитувчи мавзунинг мазмунидан келиб чиқиб, муаммо кўйиб, уни ечимини кўрсатади. Бу метод талабаларни ижрочиликдан ижодкорликка ўтишини таъминлайди. Ўқитиш жараёнининг маълум босқичларида талабалар муаммоли масалаларни мустақил равишда еча олмайдилар. Шунинг учун ўқитувчининг дарс ўтиш усулини кўзатиб, шундай вазиятларда масалани қай тарзда ечишни, қандай қарорга келишни ўрганадилар.
Г) Қисман ижодий (евристик) методлар.
Бу методда:
• Билим мустақил равишда эгалланади;
• Ўқитувчи ахборотни ўрганиш ёки билим эгаллашда турли методлар ёрдамида мустақил ишлашни ташкил етади;
• ўқувчи, талабалар мустақил фикр юритишади.
Масала, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш тақсимлаш, умумлаштириш, хулоса чиқаришга ўрганишади. Натижада талабаларда англаб етилган пухта билим шаклланади. Ўқувчи -талабалар кўпинча мураккаб муаммони мустақил ҳал қилиша олмайди. Уларга ўқитувчи кўмак беради. Ўқув фаолияти ўқитувчи–ўқувчи, ўқувчи–ўқитувчи схемасида амалга ошади. Билимларнинг маълум бир исмини ўқитувчи беради, қолган қисмини ўқувчи-талабалар мустақил ўрганишади.
Д) Тадқиқий методлар:
У: Бундай метод билимни тадқиқ этиш жараёнида эгаллашни кўзда тутади.
• Ўқитувчи ўқувчи-талаба билан муаммоли масалани аниқлайди, уни ҳал қилишга вақтнинг маълум бир қисми ажратилади.
• Ўқитувчи мавзуни баён қилмайди. Талабалар мустақил равишда муаммоли масалани ечиш, олинган жавобларни турли вариантларини таққослаш жараёнида мавзуни ўрганишади. Натижани қандай бўлишини ҳам ўзлари аниқлашади.
• Ўқитувчининг фаолияти муаммоли масалаларни ечиш жараёнини бошқаришдан иборат бўлади.
• Ўқув жараёни юқори интенсивлиги билан характерланади. Ўқиш қизиарли бўлиб, олинган билимнинг чуқур ва пухталиги, амалда қўллашни ўрганиш билан фарқ қилади.
Бу методни қўллаш ўқитувчидан юқори даражада малака талаб этади.
5. Дидактик мақсадлар бўйича дарс ўтиш методларини педагог олимлар (Т.И. Шчукина, И.Т. Огородников ва бошқалар) икки гуруҳга бўлишади:
А) Ўқув материалини дастлабки ўзлаштиришга имкон яратувчи методлар: буларга ўқитувчининг мавзуни оғзаки баён қилиши, суҳбат, китоб билан ишлаш ва бошқалар киради.
Б) Олинган билимни мустакамлаш ва такомиллаштиришга имкон яратувчи методлар. Бу гуруҳга масала, машқлар ечиш, амалий ишлар бажариш ва бошқалар киради.
Хуллас дарсни қандай ўтиш борасида аниқ бир қарорга келишда, асосий мўлжал олишда дарсни нимага қаратилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Агар: мақсадга эришиш мўлжалга олинадиган бўлса, дарс жараёнида қандай мақсадларга эришиш кераклигини аниқ белгилаб олиниши лозим; дарсда қатнашадиганлар мўлжалга олинса, талабалар (ўқувчилар) гуруҳи кимлардан иборатлилигига эътибор қаратилади; ўтиладиган мавзу, унга ажратилган вақт мўлжалга олинса, қандай ўқув материалини талабалар онгига етказиш зарур ва унга қанча вақт ажратилганига диққат қаратилади; ўқув воситалари мўлжалга олинса, қўлимизда қандай ўқув воситалари бор ва улардан қай даражада фойдаланишимиз мумкинлигини ҳисобга оламиз; ўқувчиларнинг дарсга фаол ёки пассив қатнашуви мўлжалга олинса, қандай дарс ўтиш услубларини қўллаш кераклигини танлаймиз; дарсни ташкил этиш мўлжалга олинса, қандай ташкилий шарт шароитлар мавжудлигини ҳисобга оламиз; ўзлаштиришни назорат қилиш мўлжалга олинса, қандай тартибда а ўқувчилар билими назорат қилинади ва бахоланади, диққат ана шунга қаратилади. Ўқув жараёнини ташкил қилиш ва уни бошқариш машғулотларда ўйилаётган мақсадга боғлиқ.


Адабиётлар



  1. Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х., Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти. -Т.: Фан, 2008. – 145 б.

  2. Бегимқулов У.Ш., Джураев Р. Х. ва бошқ. Педагогик таълимни ахборотлаштириш: назария ва амалиёт. Монография. http://www.uzpfiti.uz/uz/index.php

  3. Ершов А.П. Компьютеризация школы и математическое образование // Информатика и образование. 1992. - № 5-6. - С. 3-12.

Download 46,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish