427
ФИО автора:
Мурзамуратова Багдагул Шарапатовна
Қорақолпогистон Республикаси, Қораузак тумани Маданият ОФИ
8-сонли мактаб Биология фани ўқитувчиси
Название публикации:
«ЎЗБЕКИСТОН ТУРЛИ ҒЎЗА ЭКИЛГАН
МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚ ЗАМБУРУҒЛАРИНИ УЧРАШИ ВА МИҚДОРИ»
Аннотация
:
Fusarium
oxysporum
ва
Verticillium
dahliae
патоген
замбуруғларининг тупроқдаги инфекция миқдори тадқиқотлар
олиб борилган
тупроқларда ғўза навларини вилтга чидамлилигини синаш учун табиий
инфекция фони бўлиб хизмат қилиши учун етарли даражада эканлиги
аниқланди.
Калит сўзлар:
Ғўза, замбуруғ, вилт, генотип, дурагай, навлараро, оила,
инфекция, фон, тупроқ.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик экинларининг
касалликлари туфайли
йўқотиладиган ҳосилни сақлаб қолиш учун уларга қарши самарали ва
фундаментал асосланган кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича мамлакатимиз
қишлоқ хўжалигида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилмоқда.
Ғўзанинг экилаётган навларида вилт касаллиги қўзғатувчисининг бирмунча
агрессив ирқларининг динамик равишда селектив тўпланиб бориши ўсимликлар
чидамлилигининг генетик тўсиғини бартараф қилишига олиб келади.
G.hirsutum
L. тури навларининг генетик имконияти бу муаммони ечиш учн етарли эмас ва
бу айнан касалликларга чидамлилик генларига тегишли.
Навлар адаптив
хусусиятларига эга бўлиб, тола чиқими ва унинг хосилдорлиги юқори бўлиши
керак.
Маданий навларнинг генетик асосини яхшилашнинг манбаларидан бири,
маълумки, вертициллез вилтига чидамлилик, тола сифати ва бошқа
белгилар
бўйича донорлик хусусиятига эга бўлган ёввойи ва ярим ёввойи турлар
генофонди, шунингдек синтетик йўл билан олинган интрогрессив шакллар
ҳисобланади. Ўз вақтида Н. И. Вавилов таъкидлаб ўтганидек, ғўзанинг
428
чидамлилик селекциясида турли касалликларга чидамли бўлган ёввойи ўсимлик
турларидан фойдаланиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши лозим.
Б. А. Хасановнинг (2013; 2017) охирги берган маълумотларига қараганда
ғўзанинг вилт касаллигининг зарари йил сайин ошиб бормоқда.
Вилт касаллигини қўзғатувчиларининг паразитлик босқичи мицелий ҳолатида
касал ўсимликнинг бевосита тўқмасини ичида ўтади.
Вегетация даври
тугагандан сўнг эса касаллик қўзғатувчи замбуруғ хламидоспора ёки
микросклероцийлар ҳолатида зарарланган ўсимлик қолдиқларида яшаш учун
қулай шароит юзага келгунча бир неча йиллаб тупроқда сақланиб қолади.
Демак тупроқ вилт касаллигини қўзғатувчиси-нинг асосий тўпланадиган жойи
ва инфекция манбаи ҳисобланар экан. Шу сабабли ғўзанинг вилт касаллиги
қарши амалга ошириладиган ҳар қандай тадбирни бу касаллик қўзғатувчисининг
тупроқда кечадиган биологик жараёнлардаги иштирокини ўрганиш
билан
биргаликда олиб бориш шубҳасиз олдинга қўйилган мақсадларни самарали
амалга оширишда асосий роль ўйнайди.
Юқорида айтилган фикрларни ҳисобга олган ҳолда ғўзанинг янги яратиладиган
навларини вилтга чидамлилиги бу касаллик қўзғатувчисини тупроқда кечадиган
микологик жараёнлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилди.
Do'stlaringiz bilan baham: