Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

Литература
1. Степанова О.Г. Тенденции развития творческого потенциала личности студента в 
негосударственном вузе // Вести. Томскогогос.пед. ун-та (Tomsk State Pedagogical University 
Bulletin). 2001. Вып. 2(27). С. 66-69. 
 
 
РЕЗЮМЕ 
Мақолада бўлғуси педагогнинг ижодий потенциалини татбиқ этиш масалалари ёритилган. 
РЕЗЮМЕ 
Статья посвящена применению творческого потенциала будущего учителя. 
SUMMARY 
The article is devoted to the application of the creative potential of the future teacher. 
 
 
 
 
 
 


74 
ФИЗИКА, МАТЕМАТИКА, ИНФОРМАТИКА 
 
 
 
ҚАТТИҚ ЖИСМЛАР ФИЗИКАСИНИ ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР 
АСОСИДА ЎҚИТИШ 
 
ҚаландаровЭ.Қ. -
ТДПУ ЎзПФИТИ докторанти
 
ХушвақтовЎ.Н. -
ТДПУ мустақил изланувчиси
 
 
Таянч сўзлар: 
мактаб, академик лицей, қаттиқ жисм физикаси, кристаллар, аморф 
жисмлар, янги педагогик технология, инновацион технология, ахборот коммуникацион 
технология.
 
 
Ключевые слова:
школы, академические лицеи, физика твердого тела, физика, твердого 
тела, кристаллы, аморфные тела, новые педагогические технологии, инновационные технологии и 
информационно-коммуникационные технологии. 
Key words: 
schools, academic lyceums, solid state physics, solid-state, physics, crystals, 
amorphous bodies, new pedagogical technologies, innovative technologies and information and 
communication technologies. 
 
Бугунги кунда фан ва таълим тизимининг ривожланиш даврида физиканинг барча 
бўлимлари сингари қаттиқ жисмлар физикасини ўқитишда ҳам янги педагогик 
технологиялардан фойдаланиб ўқитишнинг долзарб муаммолари ўрганилиб, таҳлил 
қилинмоқда ва тавсиялар ишлаб чиқилмоқда. 
Педагогик технология (ПТ) таълим шаклларини оптималлаштириш мақсадида ўқитиш 
ва билимларни ўзлаштириш жараёнининг инсон салоҳияти ва техник ресурсларни қўллаш, 
уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон берадиган тизимли методлар мажмуасидир. 
Баъзан методикани технологиядан ажрата олмайдиган, улар бир нарса деб эътироф 
этадиган амалиётчи ўқитувчилар учраб туради. 
Методика-ўкув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар 
мажмуасидан иборат десак, ПТ- ўқитувчининг касбий фаолиятини якунловчи ва таълимда 
якуний натижани кафолатлайдиган тизим йиғиндисидир. 
ПТ бу соҳадаги назарий ва амалий изланишларни бирлаштириш доирасидаги 
фаолиятини акс эттиради. 
ПТ га “янги” сўзини қўшиб қўлланилиши - бу таълим - тарбия жараёнини 
лойиҳалашга эскича ёндашиш мумкин эмаслигини кўрсатади. Демак, савол туғилади 
“Янги педагогик технологтя” нимани англатади? Шахсни шакллантириш мақсадини аниқ 
белгилаб олади ва шунга мос ҳолда маълум педагогик тизим (мактаб, мактаб интернати, 
акадамик лицей, коллеж, олий ўқув юрти) мавжуд бўлади. Бу тизимга узлуксиз равишда 
ижтимоий буюртма ўз таъсирини ва таълим-тарбия мақсадини умумий ҳолда белгилаб 
беради. “Мақсад” эса ўз навбатида педагогик тизимнинг қолган элементларини янгилаш 
заруратини келтириб чиқаради . 
XXI–асрда педагогик технология ва янги педагогик технологиялардан фойдаланиб 
дарс ўтиш ўз самарасини бермоқда. Шунинг учун “Қаттиқ жисмлар физика”сини 
ўқитишда бу технологилардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бугунги кунда узлуксиз таълимни янги педагогик технологияларисиз тасаввур 
қилиш қийин ҳисобланади. Янги педагогик технологиялар барча фанларни ўқитишнинг 
барча жабҳаларига шиддат билан кириб келди. Барча фанлар сингари физика фанини 
ўқувчи ва талабаларга ўргатишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш жуда 
яхши самара бермоқда. 
Қаттиқ жисмлар физикасини ўқитишда ҳам янги педагогик технологиянинг ўрни 
катта ҳисобланади. Қаттиқ жисмлар физикасини ўқитиш жараёнида янги педагогик 
технологиядан фойдаланиш ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилари, академик лицей ва 


75 
олий таълим талабаларининг фанга бўлган қизиқишларини ошириш билан бирга 
аннимацион ва демонстрацион тажрибалар имкониятларини кенгайтиради. Физика 
курсининг айрим бўлимларини ўрганиш ҳамда тушуниб етиш ўқувчи ва талабалардан 
юқори даражадаги образли фикрлашни, таҳлил қилишни, таққослай олишни талаб этади. 
Бунда бизга оммалашиб бораётган ўқитиш усуллари яъни янги педагогик технологиялар 
(ЯПТ) жуда қўл келади . 
Моддаларнинг ички тузилишини ўрганишда олдинлари фақат тасаввур қилиш ёки 
ҳар хил кўргазмали қуроллардан фойдаланишган. Ҳозирги вақтда эса моддаларнинг 
ташкил этган заррачаларни ва уларнинг жойлашишини, ҳаракатларини бемалол ЯПТ дан 
фойдаланиб кузатиш имкони яратилган. 
Таълим мазмунини ўзлаштиришда ўқувчиларнинг билим савияси, ўзлаштириш 
қобилияти, таълим манбаи, дидактик вазифаларига қараб, муносиб равишда оғзаки, 
кўргазмали ва амалий каби уч гуруҳга бўлинадиган методларнинг қуйидаги вариантлари 
қўлланилади: ўқитишнинг маъруза (суҳбат) методи; ўқитишнинг амалий ишлар методи; 
лаборатория ишлари методи; мустақил ишлар методи; муаммоли – эвристик
моделлаштириш методи; илмий – тадқиқот методлари; ўқитишнинг муаммоли – 
изланиш ва репродуктив методи; ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методи; ўқитишнинг 
назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методи.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда шуни айтиш мумкинки, таълим муассасаларида 
янги педагогик технологиялар, замонавий ўқитиш услубларидан фойдаланиб, жаҳон 
талаблари даражасида ўқувчи ва талабаларни ўқитиш мумкин. 
Қаттиқ жисмлар физикасини ўрганишда янги педагогик технологиялардан 
фойдаланишни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 
1. Маъруза. 2. Слайдлар. 3. Дидактик материаллар. 4. Анимациялар.
5. Аудио ва видео – материаллар ёрдамида каракли материаллар билан танишиш; 6. 
Графиклар тузиш 7. Тажрибалар ўтказиш 8. Масалалар ва тестлар ечиш ва бошкалар
Янги педагогик технология (ЯПТ) фақат ўрганаётган қаттиқ жисмлар бўйича турли 
моделларни намойиш этиш билан чагараланиб қолмасдан, ўқувчиларни мустақил равишда 
фаолият олиб боришларига ҳам имкон яратади. Бу ўз навбатида ўқитувчига нафақат 
мотивациясини оширишга, шунингдек ўқувчиларнинг образли, логиc ва назарий 
фикрлашларини 
ривожлантиришга 
ҳамда 
уларда 
тадқиқот 
кўникмаларини 
шакллантиришга ёрдам беради. Шунингдек ЯПТ билан ўтилган мавзуларни такорлаш 
имконини ҳам беради. ЯПТ лардан дарснинг барча турларида, жумладан, маъруза, амалий 
ва лаборатория машғулотларида фойдаланиш ўқувчиларни мустаҳкам билим олишларига 
имкон яратади. ЯПТ лар бўйича фикр юритадиган бўлсак, маълум методлар, ЯПТ лар 
ёрдамида унинг самарадоргини таъминлаб беради. Бу асосан комьютарлар ёрдамида 
амалга оширилади. Ўқитишда юқори натижага эришишда мулътимедия таълим 
технологиясидан самарали фойдаланишнинг аҳамиятини оширишга эътиборни 
кучайтирса таълим жараёнида ўқувчилар билимининг сифат даражасини ижобий 
оширишга имкон беради. 
Ахборотли технология ЯПТ нинг таркибий қисми, техник воситаларнинг 
мукаммаллашган замонавий тўғри сифатида таълим жараёнида қўлланила бошлади. 
Келажакда физика мавзуларини ёритишдаги муаммолар ҳал этилиб ўқув юртларида 
дастурли “машина” билан етарли даражада таъминланади. Шундагина ахборотли 
технология асосида ўқувчи (талаба) ларнинг билиш фаолияти ташкил этиш ва бошқариш 
имкониятлари туғилади ва у ўқитувчининг яқин кўмакдошига айланади ёки унинг 
фунцияларини тўлиқ бажаради. Дастурли машиналар яратилгунга қадар дарс мавзуси 
бўйича маъруза матни, технологик харита, слайдлар, аннимациялар, авдио, видео ва 
дидактик материаллардан ташкил топган тизимли дастур асосида ўтилса мақсадга 
мувофиқ бўлади. Лаборатория ишларини вертуал шакли тайёрланиб ўтилиши керак. Бу 
шаклдаги тайёрланган дастур орқали нафақат аудитория дарслари ундан ташқари 
масофавий таълимда ҳам фойдаланса бўлади. 


76 
Биз бу ишимизда янги педагогик технологиялардан з
инама–зина, балиқ склети ва 
венн диаграммаси технологияларидан фойдаландик. Уларнинг қўлланиши қуйида 
кўрсатилган.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish