77
Венн диаграммаси
Ўқувчи ва талабаларга қаттиқ жисмлар ҳақида тушунчаларни шакллантирилгандан
кейин бу тушунчаларни ривожлантириш зарур. Бунинг учун венн диаграммаси қулайдир.
Стрелкали диаграмманинг бир томонига Кристаллар
иккинчи томонида эса аморф
жисмлар ёзилади. Бу технология ёрдамида табиатда ва техникадаги кристалларнинг
аморф жисмларга ёки аморф жисмларнинг кристалларга айланиш ҳодисалари ҳар
томонлама тушунтирилади.
Кристалл?
Масалан, ўқувчиларга шундай савол билан мурожат қилиш мумкин: Уйингиздаги
эски гулдонларнинг кўриниш сифати вақт ўтган сари нимага ёмонлашади? Чунки аморф
жисм вақт ўтиши билан кристалга айланишини фикрлаб аниқлаш мумкин.
Техника
соҳасидаги савол, Темир шишалар қандай ясалади? Ўқувчи ва талабалар бу саволга қаттиқ
жисмларга оптик ишлов берилганда аморф жисмга айланишини мулохазалар юритиб ёки
ўқитувчи ёрдамида аниқлайдилар. Шу ва шунга ўхшаш саволларга қаттиқ жисмларнинг
бир туридан иккинчи турига айланишини тушунтириб беришда стрелкали венн
диаграммасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бу технологияларни қўллаш жараёнида компьютер технологиясини албатта қўллаш
зарур. Чунки зинама-зинадаги ёки балиқ склетида ёзилган ҳар бир муаммони баён этишда
компьютердан фойдаланилса дарс ёки тўгарак машғулотлари қизиқарли бўлиши
билан
бирга, ҳаракатли аннимациялар орқали ўқувчилар билими янада мустахкамланади.
Бундай технологиялардан дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда фойдаланиш
ўқувчи ва талабаларнинг нафақат физикага оид билимларини балки кўникмалари ҳамда
малакаларини шакллантиришда ҳам жуда катта ҳисса қўшади.
Ушбу мақолада баён этилган методик усуллар муаллифлар томонидан Низомий
номидаги ТДПУ қошидаги
академик лицейда, Тошкент юридик коллежи ҳамда ўрта
умумтаълим мактабларида “Физика” фанидан машғулотлар ўтиш жараёнида қўллаб
келинган ва ижобий натижаларга эришилган.
Адабиётлар:
1.Джораев М. Физика ўқитиш методикаси (умумий масалалар) // Ўқув қўлланма. – Тошкент,
2015. – 300 б.
2.Тешабоев А., Зайнобиддинов С., Эрматов Ш. Қаттиқ жисм физикаси // Ўқув қўлланма. –
Тошкент, 2001. –324 б.
3.Йўлдошев Ж.Ғ, Усмонов С.А. Педагогик технология асослари // Халқ таълими ходимлари
учун қўлланма. – Тошкент. 2004. –104
78
РЕЗЮМЕ
Мазкур мақолада узлуксиз таълим тизимида қаттиқ жисмлар
физикасини янги педагогик
технологиялар асосида ўқитиш баён этилган, ҳамда физика ўқитишнинг баъзи муаммолари ҳақида
сўз юритилади.
РЕЗЮМЕ
В данной статье речь идет о методике обучения физики твердых тел в непрер ывном
образовании на основе новых педагогических технологий, а также о некоторых проблемах
преподавания физики.
SUMMARY
This article deals with the method of teaching physics of solids in continuous education based on
new
pedagogical technologies, as well as some problems of teaching physics.
Do'stlaringiz bilan baham: