Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди


Майдоний транзисторларнинг частота хусусиятлари



Download 9,72 Mb.
bet66/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Майдоний транзисторларнинг частота хусусиятлари


МДЯ – транзисторларнинг частота хусусиятлари. УИ схемада уланган МДЯ – транзисторнинг соддалаштирилган кичик сигнал физик эквивалент схемаси 7.5-расмда келтирилган. Унда МТнинг асоси исток билан уланган бўлиб, юқори частотада ишлов-чи схемаларни ҳисоблашда кенг қўлланилади.



7.5-расм. Умумий исток схемада уланган МДЯ – транзисторнинг кичик сигнал эквивалент схемаси.


Эквивлаент схемадаги ток манбаи SUЗИ транзисторнинг кучайтириш хусусиятини, Ri резистор эса исток – сток занжирининг (7.6) ва (7.11) ифодалар билан аниқланувчи дифференциал қаршилигини эътиборга олади. Транзисторнинг частота хусусиятлари асосан, сиғимлари билан аниқланади.


Эквивалент схемадаги конденсаторлар МДЯ – тузилманинг қуйидаги сиғимларини ифодалайди: СЗИ – исток қатламига нисбатан затвор металл электродининг сиғими; СЗС – сток қатламига нисбатан металл затвор сиғими; ССА – сток ўтиш барьер сиғими, яъни сток-асос сиғими. Схемага СИА сиғим киритилмаган, чунки исток билан асос уланган, унинг қаршилиги нолга тенг деб СИА =0 ҳисобланади.
Учта конденсатордан фақат СЗИ ва СЗС бевосита МДЯ – тузилма билан боғланган. Ушбу конденсаторларнинг қайта зарядланиши канал орқали истокдан стокка оқаётган электронлар оқими ёрдамида амалга ошади. Канал токи кўрсатилган кучланишларга боғлиқлиги сабабли тўйиниш режимида СЗС=0.
Электронларнинг истокдан стокка учиб ўтиш вақти маълум қийматга эга бўлгани сабабли, транзистор тиклиги комплекс катталикдир.
, (7.12)
бу ерда, fS - тикликнинг рухсат этилган частотаси, бу частотада статик S тикликка нисбатан марта камаяди. fS частота заряд ташувчиларнинг учиб ўтиш вақти билан қуйидагича боғланган:
. (7.13)
Электронларнинг истокдан стокка учиб ўтиш вақти юқоридаги ифода билан аниқланади. f<S частоталарда тикликни ўзгармас S = S деб ҳисоблаш мумкин.
Агар L=10 мкм, =1500 см/В∙с, UСИ= 4 В бўлса, =0,5 нс ни ташкил этади. Бунда fS ≈ 300 МГц. Замонавий МДЯ – транзисторларда канал узунлиги 4 мкм дан кичик. Бунда < 0,01 нс ва fS >15 ГГц. Натижада, тикликнинг инерциялилигини эътиборга олмаса ҳам бўлади.
Кучайтиргичларда рухсат этилган частота fS дан ташқари чегаравий частота fЧЕГ деб аталувчи частота киритилган. МТ асосидаги кучайтиргичнинг чегаравий частотаси кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти модули бирга тенг частота сифатида аниқланади.
, (7.14)
бу ерда, СЧИҚСАЮ.
МТлар асосидаги кучайтиргичлар чиқишига сиғими СЗИ га яқин СЮ конденсаторни улаш fЧЕГ частотани бир неча марта камайтиришини алоҳида таъкидлаш керак. СЮ сиғимнинг чегаравий частотага катта таъсир кўрсатишининг сабаби, МТларда БТларга нисбатан тиклик қийматининг кичиклигидадир.
р-n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзисторнинг частота хусусиятлари. n – канали р-n ўтиш билан бошқариладиган МТнинг соддалаштирилган кичик сигнал эквивалент схемаси 7.16-расмда келтирилган.



7.6-расм. n – канали р-n ўтиш билан бошқариладиган МТнинг соддалаштирилган кичик сигнал эквивалент схемаси.

Ушбу схема элементлари МДЯ – транзисторникидек: Ri – тўйиниш режимида каналнинг дифференциал қаршилиги; UЗИ – транзисторнинг кучайтириш хоссаларини акс эттирувчи ток манбаи; СЗИ ва СЗС - р – n ўтиш ён томонларининг барьер сиғимлари.


Ток ўзгаришларининг инерциялилиги МДЯ – транзисторларники каби учиб ўтиш вақти билан ифодаланади. Ушбу параметр ҳам канал қаршилигини затвор-канал қаршилигига кўпайтирилганига тенг ва қуйидаги ифода билан аниқланади:
. (7.15)
Шундай қилиб, МТ ва МДЯ – транзисторларнинг частота хусусиятлари принципда бир хил бўлиши мумкин. Аммо амалда МТлар канали узунлиги L ни замонавий МДЯ – транзисторларникидек кичик қилиб бўлмайди. Шу сабабли МТларнинг тезкорлиги анчагина паст.
МТларнинг муҳим афзаллиги характеристикаларининг вақт давомида бақарорлигидан ва ички шовқинлари сатҳининг пастлигидан иборат.



Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish