Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди


МТлар тузилиши ва ишлаш тамойили. МТлар иш режимлари ва характеристикалари



Download 9,72 Mb.
bet63/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

МТлар тузилиши ва ишлаш тамойили. МТлар иш режимлари ва характеристикалари.

МТларнинг уланиш схемалари 7.3-расмда кўрсатилган: умумий исток (УИ), умумий сток (УС) ва умумий затвор (УЗ) уланиш. Асосий уланиш схемаси бўлиб УИ уланиш хизмат қилади.


а) б)

в )

7.3-расм. МТларнинг уланиш схемалари: УИ (а), УС (б) ва УЗ (в).


МТ статик характеристикалари.
Статик сток характеристикалар оиласи деб затвор – исток кучланиши UЗИ нинг ўзгармас қийматларида сток токи IC нинг сток – исток кучланиш UСИ га боғлиқликлари IС =f (UСИ) га айтилади. Сток – исток кучланишининг UСИ = 0 ÷ UСИ.ТУЙ оралиғида ортиши канал токи қийматига қарши таъсир этувчи иккита эффектни ҳосил қилади. Бир томондан UСИ ортиши билан электронларнинг каналдаги дрейф тезлиги ортади, ток кучи қиймати эса дрейф тезликка чизиқли боғлиқ, демак, ток қиймати ортиши керак. Иккинчи томондан эса, UСИ нинг ортиши каналнинг «понасимонлигини» орттиради, яъни канал қаршилиги ортади. Натижада, UСИ ортиши билан бу икки омилнинг биргаликдаги таъсирида сток токи чизиқли ўзгаришга нисбатан сустроқ ортади. Сток – исток кучланиши UСИ =UСИ.ТУЙ қийматга етганда сток токининг ортиши тўхтайди (7.4,б-расмда Н нуқталар). Бу сток характеристикаларнинг горизонтал соҳаларига мос келади ва тўйиниш соҳаси деб юритилади. Затвор – исток кучланиш UЗИ қанчалик катта қийматга эга бўлса, UСИ кучланишнинг шунчалик кичик қийматларида тўйиниш содир бўлади.

а) б)




7.4-расм. n – каналли МТнинг сток – затвор (а) ва
сток (б) ВАХлари оиласи.

Сток характеристикаларда мустақил соҳаларни фарқлаш керак. Характеристиканинг штрихланган чизиқдан чапроқ қисмида (текис ўзгарувчан канал режими, I соҳа) транзистор ўзини оддий резистордек тутади, бунда резистор қаршилиги затвор – исток кучланиш UЗИ га боғлиқ. МТнинг ушбу хусусиятидан, масалан, бошқарилувчи потенциометр ҳосил қилиш учун ишлатилади.


Характеристиканинг штрих чизиқдан ўнгроқда жойлашган соҳасида (фазовий заряд режими ёки тўйиниш режими юзага келади, II соҳа) транзисторнинг асосий функцияси – канал токини бошқариш амалга оширилади.
Тўйиниш режимида UСИ кучланиш ортиши билан канал узунлиги бироз камаяди (канал узунлигининг модуляцияси ҳодисаси). Бунинг натижасида канал қаршилиги камайиб, сток токи ортади.
Сток – исток кучланиши UСИ нинг катта қийматларида (III соҳа) сток яқинида затвор – канал ўтишнинг кўчкили тешилиши содир бўлади. Ўтишдаги тескари кучланиш UСИ - UЗИ га тенг бўлгани сабабли, UЗИ кучланиш камайганда тешилиш кучланиши UСИ.ТЕШ ҳам камаяди.

Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish