Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди


Тиристор тузилмаси ва ишлаш механизми. Тиристорнинг эквивалент схемаси



Download 9,72 Mb.
bet59/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Тиристор тузилмаси ва ишлаш механизми. Тиристорнинг эквивалент схемаси.

Тиристор динисторга ўхшаш тузилмага эга бўлиб, база соҳаларидан бири бошқарувчи бўлади. Агар базалардан бирига бошқарувчи ток берилса, мос транзисторнинг узатиш коэффициенти ортади ва тиристор уланади.
Бошқарувчи электрод (БЭ) жойлашган соҳасига мос равишда тиристорлар катод ва анод билан бошқарувчиларга ажратилади. БЭ ларнинг жойлашиши ва тиристорларнинг шартли белгиланиши 6.6-расмда келтирлган.
БЭ га сигнал берилганда ёпилувчи тиристорлар ҳам мавжуд. Бундай тиристорларнинг БЭ токи тиристор узилаётганда асосий коммутацияланаётган токка қиймат жиҳатдан яқинлашгани учун чегараланган ҳолларда қўлланилади.

а) б)


6.6-расм. Катод (а) ва анод (б) орқали бошқарилувчи тиристор


тузилмаси ва шартли белгиланиши.

Тиристорнинг уланиш схемаси ва ВАХси 6.7-расмда келтирилган. Тиристорнинг динистордан фарқи шундаки, уланиш кучланиши БЭ занжиридаги токни ўзгартириб ростланади. Шундай қилиб, тиристор уланиш кучланиши бошқариладиган динисторга эквивалент.


а) б)

6.7-расм. Тиристорнинг уланиш схемаси (а) ва ВАХи (б).


Тиристор улангандан сўнг БЭ бошқариш хусусиятини йўқотади, натижада, унинг ёрдамида тиристорни ўчириб бўлмайди. Тиристорнинг ўчириш схемалари динисторникидек.


Динистор ва тиристорларнинг асосий статик параметрлари қуйидагилардан иборат:
- рухсат этилган тескари кучланиш UТЕС;
- берилган тўғри токда очиқ ҳолатдаги асбобдаги кучланиш пасайиши UТЎҒ;
- рухсат этилган тўғри ток IЮ.
Динистор ва тиристорлар асосан, ўзгармас ва ўзгарувчан токларни қайта уловчи схемаларда электрон калит сифатида қўлланилади.



    1. Симистор тузилмаси ва ишлаш механизми. Бошкарилувчи тугрилагичлар. Қўлланиш соҳалари.

Симистор – симметрик тиристор бўлиб, ўзгарувчан токни коммутациялашга хизмат қилади. У реверсив тўғрилагичлар ёки ўзгарувчан ток созлагичлари яратиш учун ишлатилиши мумкин. Симметрик тиристор тузилмаси 6.8,а-расмда, унинг шартли белги-ланиши эса 6.8,б-расмда келтирилган. Симистор тузилмаси турли ўтказувчанликка эга бешта яримўтказгич қатламдан ташкил топган бўлиб тиристорникига нисбатан мураккаброқ тузилишга эга. Симистор ВАХи 6.9-расмда келтирилган.
Симистор ВАХидан унинг БЭига бошқарувчи мусбат импульс берилганда асбоб ихтиёрий йўналишда уланиши кўриниб турибди.

а) б)


6.8-расм. Симметрик тиристор тузилмаси (а) ва
унинг шартли график белгиланиши (б).

6.9-расм. Симистор ВАХи.


Бошқарувчи импульсга қўйиладиган талаблар, симисторнинг асосий характеристикалари ва уни белгиланиш тизими тиристорникидек. Симисторни умумий БЭли қарама-қарши параллел уланган иккита тиристор билан алмаштирш мумкин.


Тиристорларда уланиш моментини бошқариш имконияти бўлгани сабабли улар бошқарилувчи тўғрилагичлар схемаларида ишлатиладилар.


Битта тиристорли бошқарувчи тўғрилагичнинг энг содда схемаси 6.10,а-расмда келтирилган.
Тиристор уланиши учун иккита шарт бажарилиши зарур: тиристор анодидаги кучланиш мусбат бўлиши зарур (лекин UТЎҒ.УЛАН кучланишидан катта бўлмаслиги керак) ва БЭга очувчи токка мос мусбат кучланиш берилган бўлиши шарт. Биринчи шарт электр тармоқнинг мусбат ярим даврида тармоқ кучланиши UКИР (6.10,б-расм) учун бажарилади, иккинчи шарт бажарилиши учун тиристорнинг БЭига очувчи импульс UОЧ (6.10,в-расм) берилади. Тиристор очилгандан сўнг БЭ ўзининг бошқариш хусусиятини йўқотади, шунинг учун аноддаги оний кучланиш нолга тенг бўлганда унинг ўчиши содир бўлади.




Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish