Электр юритма қурилмаларини бошқаришда микропросессорли тиристор кўЗҒатгичларини ўрни



Download 21,02 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi21,02 Kb.
#254456
Bog'liq
PARPIY~1


ЭЛЕКТР ЮРИТМА ҚУРИЛМАЛАРИНИ БОШҚАРИШДА МИКРОПРОСЕССОРЛИ ТИРИСТОР КЎЗҒАТГИЧЛАРИНИ ЎРНИ.”


Парпиев Ойбек Бахтиержон ўғли -
Андижон машинасозлик институти
MЭM кафедраси” ассистенти:
Oparpiyev5@gmail.ru;
Oparpiyev@mail.ru
+998911137724

Республикамиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бу саноат ҳисобланади. Саноатининг алоҳида хусусиятларидан бири, унинг кўп тармоқли характерда эканлиги ҳисобланади.


Республика саноати микёсида кимё, автомобил ишлаб чикариш, механик деталлар ишлаб чикариш ва х.к. ларни санаб ўтишимиз мумкин. Замонавий иқтисодий шароитда кўплаб корхоналар учун инкирозга учрамасликнинг ягона шарти самарали энергия истеъмоли ва ресурс тежамкорлиги (сув ёки суюклик сарфи, буғ, ҳаво ёки газ) муаммосини тезроқ ҳал қилиш ҳисобланади. Айниқса, энергия хажмдор ишлаб чиқаришларда энергия ва ресурс тежамкорлиги муаммолари кўпрок аҳамиятли ҳисобланади. Шулар қаторига биринчи навбатда саноат корхоналарининг электр энергия тармоғини киритиш мумкин.
Электр энергиясини тежашнинг асосий тадбирларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- Электр энергияси оқимларини назорат қилиш;
- Электр тармоқларда иш режимларини оптималлаштириш;
- Корхонанинг электр тармоқларини юқори кучланишга ўтказиш ва тармоқларни қайтадан реконструкциялаш;
- Трансформатор подстанциясида автоматик қайта улашни ташкил этиш ва резерв линия трансформаторларини юклама остида улаш;
- Реактив қувватни компенсациялаш;
- Ишчи машиналарнинг салт ишлашини автоматик равишда чеклайдиган қурилмалар билан жихозлаш;
- Кам юкланган моторларни алмаштириш;
- Куч трансформаторларини иктисодий ишлаш режимини танлаш;
- Ишчи машиналарнинг юкламаларини ошириш;
- Кучланиши 1 kV гача бўлган тармоқларда носимметрикликни камайтириш;
- Электр куч ускуналардан самарали фойдаланиш;
- Электр ёритиш тармоқлари ва қурилмаларидан самарали фойдаланиш;
- Электр юкламалар графигини ростлаш;
- Электр энергияси сарфини ҳисоблаш ва назорат килиш;
- Энергобалансларни (кирим ва чиқимлар) тартибга келтириш [3].
Жумладан саноат корхоналаридаги айрим электр юритма қурилмалардан, уларнинг бошқарувида автоматик бошқариш тизмларини кўлламаган холда фойдаланиш саноат тармоғининг энергия сиғимини катталашишига олиб келади. Бунинг мисолида, саноат корхоналарида фойдаланилаётган катта қувватли синхрон ва ассинхрон моторли электр юритмаларнинг электр таъминоти тизимида электр энергия сарфини камайтириш масаласини кўриб чиқиб, корхона электр энергияси сарфини тежаш бўйича тавсияларни ишлаб чикиш керак бўлади.
Қўйилган мақсадни амалга ошириш учун, қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш керак бўлади:
- Саноат корхоналарида, айникса энергиянинг энг йирик истеъмолчилари бўлган юқори қувватли электр истеъмолчиларининг электр таъминотидаги электр энергия сифат кўрсаткичларига боғлик бўлган кучланиш тебраниши ва оғиши масалаларини ўрганиш;
- Электр тизимларида кучланиш режими ва уни ростлаш усуллари технологик жараённи тартибга солиш ва автоматлаштириш;
- Синхрон ва ассинхрон моторларнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган электр жихозларини назоратини ривожлантириш борасида оптимал вариантлар ишлаб чиқиш;
- Ишлаб чикариш жараёнларининг шароитлари бўйича мумкин бўлганда синхрон ва ассинхрон моторлар бошқарувида тристорли микропросессорларни қўллаш;
- Синхрон ва ассинхрон моторларнинг сарфлаётган электр енергияси параметрлари учун хажми катта ва ишлаши узок муддатли реле ва автоматик ҳимоя қурилмаларининг янги авлодларини кўллаш;
- Синхрон ва ассинхрон моторларнинг кўзғатиш (уйғотиш) чўлғамига кўзғатиш (уйғотиш) ток узатилишида иштирок этувчи иккиламчи занжирдаги контактлар сонини камайтириш йўли билан бошқарув занжири ишончлилигини янада ошириш;
- Эски типдаги маънавий эскирган электр жихозларни замон талабига мос энергия тежамкор қурилмаларига алмаштириш;
- Синхрон ва ассинхрон моторларининг бошқарувини ҳизмат кўрсатиш ходимлари иштирокисиз нормал ишлашини таъминлаш;
- Синхрон ва ассинхрон моторларнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган электр жихозларни назоратини ривожлантириш борасида оптимал вариантлар ишлаб чикиш;
- Синхрон ва ассинхрон моторларнинг ректив қувватлар истеъмоли ва унинг кўзғатиш (уйғотиш) токини турғун ҳолат меъёрида (ушланилишини) ва бу вактда синхронизация ҳолатида бўлган юритмага берилган юкламанинг юкланиш қиймати бўйича синхрон ва ассинхрон двигател учун белгиланган роторнинг кўзғатиш (уйғотиш) токи юкламага мос холда узатилишини автоматик назорат қилиш йўли билан номинал қувватининг турғун қийматини ишга тушиш ва ишлаш давомида ушланиши, бундан ташқари қувват коеффициенти бўлган cоsφ меъёрида ушланишини ҳеч қандай ҳизмат кўрсатувчи ходимлар иштирокисиз ростланишига эришиш.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Абасханова Х.Ю., Амирсаидов У.Б. “Микропроцессорлар”. Тошкент “Фан ва технология” нашриёти – 2016.
2. А. Рахимов, Н. Рахимов, М. Мамадалиев, Н. Садритдинов, М. Нажмиддинова. “Электротехника ва радиотехникадан практикум”. Тошкент — „Ўқитувчи" — 1983.
3. X.Ф. Фозилов. “Бошланғич электротехника”. Ўзбекистон давлат нашриёти Тошкент — 1949.
4. Oybek Bakhtiyorjon ogli Parpiev. Assistant, “EEE” Chair, Andijan Machine-Building Institute, Uzbekistan. The General Structure Of The Microprocessor. The American Journal of Engineering and Technology.
Download 21,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish