Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди



Download 9,72 Mb.
bet62/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

р – n ўтиш билан бошқарилувчи майдоний транзисторлар
Тузилиши ва ишлаш принципи. р–n ўтиш билан бошқарилувчи n – каналли МТ тузилмасининг кўндаланг кесими ва унинг шартли белгиланиши 7.1-расмда келтирилган.
Иккита симметрик затворли МТнинг ишлаш принципини кўриб чиқамиз (7.1,в-расм).
Исток – сток орасидаги бошқарилувчи соҳа ингичка n – турли ўтказувчи канални ташкил этади. Канал ён томонлари затвор ҳосил қилувчи иккита р – яримўтказгич соҳалар билан чегараланган. Транзисторда затвор узунлигига тенг бўлган масофа – канал узунлиги L, иккита р–n ўтишнинг физик чегаралари орасидаги масофа билан аниқланувчи каналнинг технологик қалинлиги d0 ва унга перпендикуляр йўналишдаги канал кенглиги деб аталувчи параметрлар билан ифодаланади.
Ток ўтказувчи канал кенглиги носимметрик р–n ўтишларнинг (NA>>NД) камбағаллашган соҳалари орасидаги масофага тенг: , бу ерда, -тескари силжитилган р–n ўтиш камбағаллашган соҳаси кенглиги (штрихланган соҳалар).
а) б)

в)

7.1-расм. n – канали р–n ўтиш билан бошқарилувчи МТ тузилмасининг кўндаланг кесими (а), транзисторларни шартли белгиланиши (б) ва иккита симметрик затворли МТ тузилмаси (в).

Бу ҳолда . (7.1)


Исток томонда ток ўтказувчи канал қалинлиги (7.1)ни эътиборга олган ҳолда
(7.2)
га тенг бўлади.
МТнинг ишлаш принципи UЗИ ва UСИ қийматлари ўзгарганда р–n ўтиш камбағаллашган соҳалари кенглигининг ўзгаришига асосланади. Бу эса ўз навбатида, канал соҳаси кенглигининг, унинг ўтказувчанлигининг ва сток токининг ўзгаришига олиб келади.
Транзисторга ташқи кучланишлар берилмаганда (UЗИ=0, UСИ=0) канал узунлигининг бошидан охиригача канал кўндаланг кесими бирдек бўлади (7.2,а-расм). Затворларга >0 кучланиш берилганда р–n ўтишлар тескари силжийди, натижада р–n ўтишларнинг камбағаллашган соҳалари канал томонга кенгаяди, каналнинг кўндаланг кесими каналнинг узунлиги бўйлаб бир хил тораяди. Затворлардаги кучланишлар UЗИ беркитиш кучланишига (UЗИ.БЕРК) тенг бўлганда камбағаллашган соҳалар чегаралари устма-уст тушади, канал кенглиги нолга тенг бўлади (7.2,б-расм).
Бунда технологик параметр d0 бевосита ўлчанувчи электр параметр – d=0 бўлгандаги беркитиш кучланиши UЗИ.БЕРК ни (7.2) ифодадан аниқлаш мумкин
. (7.3)
Ишчи режимда UСИ>0, шунинг учун канал орқали электронларнинг истокдан стокка йўналган дрейф ҳаракати бошланади, яъни канал орқали сток токи IС оқади. UСИ кучланиш манбаининг уланиши р–n ўтиш кенглигига ҳам таъсир этади. Транзистор умумий исток схемада уланганлиги учун сток потенциалини UСИ га тенг деб қабул қиламиз. Энди каналнинг ихтиёрий кесимида р–n ўтишдаги кучланишлар йиғиндиси UЗИ (х)= UЗИ + UСИ (х) га тенг, яъни истокдан стокка ортиб боради. Натижада, р–n ўтиш кенглиги ортади, канал кенглиги эса стокка яқинлашган сари понасимон кўринишда камайиб боради.
Шундай қилиб, каналдан оқаётган токни UЗИ ва UСИ кучланишларни ўзгартириб бошқариш мумкин. Бунда UЗИ канал кўндаланг кесимини, UСИ эса канал узунлиги бўйлаб кўндаланг кесим ва токни ўзгартиради. Исток томонда канал кенглиги берилган UЗИ қиймати билан, сток томонда эса UЗИ +UСИ кучланишлар йиғиндиси билан аниқланади. UСИ қиймати ортиши билан каналнинг «понасимонлиги» кўпайиб, канал қаршилиги ортади.
а)

б)

в)

г)

7.2-расм. UЗИ ва UСИ кучланишларнинг турли қийматларида затворлар орасидаги канал кўндаланг кесимининг ўзгариши.
UЗИ нинг берилган қийматида UСИ
, (7.4)
шартни қаноатлантирувчи UСИ.ТЎЙ қийматга ортганда, каналнинг сток томондаги кўндаланг кесими нолга тенг бўлади (7.2,в-расм). UСИ.ТЎЙ кучланиш тўйиниш кучланиши деб аталади. UЗИ = 0 бўлган хусусий ҳолда UСИ.ТЎЙ = UЗИ.БЕРК.
Шундай қилиб, UСИ =UСИ.ТЎЙ бўлганда канал қаршилиги энг катта қийматга эришади. Канал беркилиши билан сток токи тўх-тамайди, балки ортиши тўхтайди. UСИ > UСИ.ТЎЙ бўлганда каналнинг беркилиш нуқтаси стокдан истокка қараб силжийди (7.2,г-расм) ва канал узунлиги ∆L қийматга камаяди. Бу канал узунлиги модуляцияси ҳодисаси дейилади.Канал беркилиш соҳаси ∆Lда ўтиш май-дони ва кучланиш мавжуд. Ушбу майдонларнинг ҳар бири беркилиш соҳасига ўтувчи электронлар учун тезлатувчи майдонни ташкил этади ва электронларни стокка ўтказади, натижада, сток токи ҳосил бўлади.




    1. Download 9,72 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish