Нутқлар, қадаҳ сўзлари. Нутқ ва қадаҳ сўзлари ай- тиш ҳар қандай қабул маросимида масъулиятли ҳолат ҳисобланади. Нутқ ва қадаҳ сўзлари қабул маросими ташкил қилинаётган воқеадан, маҳаллий протокол ама- лиётидан, шунингдек бош меҳмон билан аввалдан кели- шиб олган ҳолатдан келиб чиқиб сўзланади. Агар қабул маросими алоҳида сабабга кўра, ма- салан, мамлакат ҳукумати юксак мартабали хорижий меҳмон шарафига қабул маросими ўтказаётган бўлса ҳар икки томондан нутқ сўзланади. Юксак мартабали меҳмоннинг нутқи аввалдан қабул қилган давлат тилига таржима қилиб қўйилади, жавоб нутқи эса меҳмоннинг мамлакати тилига ўгирилади. Бунда оғзаки таржима- га ўрин қолмайди. Қадаҳ сўзи «нонушта», «тушлик», «кечки овқат» туридаги қабул маросимларида назарда тутилади. Протокол бўйича қабул маросимининг бошида қадаҳ сўзи айтилади. Стол атрофида ўтирган ҳолатдаги (но- нушта, тушлик, кечки овқат) кичикроқ қабул маросим- ларида нутқ ҳам, қадаҳ сўзлари ҳам десертдан кейин барча меҳмонларга қўйиладиган шампан виносидан олдин сўзланади. Нутқ ва қадаҳ сўзи матни аввалдан ёзма шаклда тай- ёрланиши ва ўқилиши мумкин (баъзан тадбир эгаси ёзма матнсиз қадаҳ сўзи айтади, лекин бу ҳам аввал- дан тайёрлаб қўйилган бўлади). Уларнинг мазмуни ва муҳимлиги биринчи навбатда бош меҳмоннинг мар- табаси ва тадбир хусусияти билан белгиланади. Аммо одатий ишчи нонушта ва тушликларда ҳам тадбир эгаси тадбир бошида ирод қилган қадаҳ сўзи (кўпинча қадаҳ сўзлари тадбир ташкилотчисининг хоҳишига кўра қабул маросими охирида сўзланади) бутун қабул маросими давомидаги суҳбатнинг боришини белгилаб қўяди. Стол атрофида ўтирган ҳолдаги қабул маросимлари- да қадаҳ сўзига муносабат турлича бўлади. Баъзан ўрта даражадаги қабул маросимларида бутун тадбир даво- мида унинг эгалари ва меҳмонлар томонидан кўплаб қадаҳ сўзлари айтилади (бу кўпроқ МДҲ мамлакатла- рида бўлади). Биринчи бўлиб тадбир эгаси бош меҳмонга қараб қадаҳ сўзи айтади, сўнгра меҳмон жавоб қадаҳ сўзи сўзлайди. Бу қадаҳ сўзларида қабул маросимининг асо- сий моҳиятига урғу берилади. Бундай тартибда қабул маросими осойишта, анчайин табиий хусусиятга эга бўлади. Қадаҳ сўзларининг кўплиги баъзан таклиф этилганларнинг суҳбатига халақит беради, баъзан эса қадаҳ сўзи меҳмонлар навбатдаги овқатни еяётган пай- тига тўғри келиб қолади. Баъзи қироллик мамлакатларида (масалан, Буюк Британия, Нидерландия) ўрнатилган тартибга кўра қабул маросими тугашига яқин қирол шарафига қадаҳ сўзи айтилади ва миллий мадҳия ижро этилади. Бу ма- росимдан аввал қабул маросимидан кетиб қолиш про- токол жиддий бузилган деб ҳисобланади. Ўзаро қадаҳ сўзи ва нутқ сўзланаётганда ейиш, ичиш, гаплашиш тўхтатилади, барча гапираётганга бурилиб қараб, унинг нутқини охиригача эшитиш зарур. Умуман олганда, қабул маросимида стол атрофида ўтирганда ўзини тута билиш (стол атрофида ўтириш этикети) инсоннинг умумий маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |