Мавзулар туплами



Download 64,45 Kb.
bet25/26
Sana23.02.2022
Hajmi64,45 Kb.
#137331
TuriДиплом
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Мавзулар туплами

Дипломатик этикет – бу тарихий шаклланган ва дипломатлар ҳамда бошқа ишчан кишиларнинг бир- бири билан муносабатларида, шунингдек турли расмий дипломатик тадбирлардаги бу касбга хос бўлган этикет меъёрлари, ахлоқ қоидаларидир. Дипломатик этикет қоидалари мулоқот, саломлашиш, табрик, ёзишув, ташриф буюриш, учрашув ўтказишнинг умумэътироф этилган шакллари ва қоидаларини, шу- нингдек дипломатик қабуллар чоғида стол атрофида ўзини тутиш қоидаларини назарда тутади. Улар дипло- мат сулукати, ташқи кўриниши ва кийимига ҳам талаб- лар қўяди.
Ишчанлик (бизнес) этикет – бу одамларнинг бизнесда амал қиладиган умумэътироф этилган меъёр ва қоидалар, одамларнинг ҳамкорликдаги касбий фаолияти ва тад- биркорлик жараёнидаги ўзига хос тартиблар мажмуи ҳисобланади. Бу тушунчага ишчан тадбиркор инсоннинг ўз шерик- лари билан мулоқот қилиш кўникмаси, хорижий ше- рикларни тўғри кутиб олиш ва кузатиш, расмий хатни расмийлаштириш қобилияти, ишчан суҳбатлар ва музо- каралар ўтказиш малакаси, ишчан қабул ва бошқаларни ташкил қилиши кабилар киради. Унинг ишдаги ва биз- несдаги муваффақияти кўпроқ ана шуларга боғлиқ.
Умумфуқаро этикети – бу кўп йиллар давоми- да ишлаб чиқилиб ушбу жамиятда ёки унинг бир қисмидаги хусусий шахслар ўртасидаги мулоқотда амал қилинадиган қоидалар, анъаналар ва шартликлар маж- муидир. Дипломатик ва расмий этикетларнинг баъзи хусусиятларини истисно қилганда дипломатик, ишчан- лик ва умумфуқаролик қоидаларининг кўпчилиги бир- бирига мос ва у ёки бу даражада тўғри келади.
Сарой этикети – подшолар саройларида қатъий белгиланган тартиб ва шакллар. Ҳозирги пайтда сарой этикети якка ҳокимлик шаклидаги бошқарувли мамла- катлар саройлар ва киборлар жамиятида амал қилади ва алоҳида дабдабадорлиги ва қатъийлиги билан ажралиб туради.
Спорт этикети – турли спорт мусобақалари ва тад- бирларини (миллий ва халқаро мусобақалар, олимпиада ўйинлари) ўтказишда амал қилинадиган қоидалар, анъ- аналар ва шартликлар.
Диний этикет – бу маълум диний оқимда амал қилинадиган ахлоқий тушунчалар, принциплар, этик меъёрлар мажмуи. Этикет аҳамиятли диний байроқ, ашёларга нисбатан, касбий фаолиятнинг турли соҳаларида (ҳарбий этикет, тиббий этикет, юридик этикет) мавжуд бўлади.
Этикетнинг алоҳида тури сифатида хизмат этикети ҳақида ҳам гапириш мумкин, у узоқ йиллар даво- мида у ёки бу муассасада ишлаб чиқилган ахлоқ ва мулоқотнинг алоҳида тури сифатида мавжуд бўлади. Хизмат этикети – бу ишчанлик ва умумфуқаро этикет- ларининг уйғунлигидир.

Download 64,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish