Мавзулар туплами


Суюқ овқат, махсус таомлар, десерт кабиларни ейиш қоидалари



Download 64,45 Kb.
bet19/26
Sana23.02.2022
Hajmi64,45 Kb.
#137331
TuriДиплом
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
Мавзулар туплами

Суюқ овқат, махсус таомлар, десерт кабиларни ейиш қоидалари
Чуқур идишларда берилган суюқ овқатларни қошиқ билан ейилади. Қошиққа овқатни олгач унинг тагидаги томчиларни тушириб юбориш мақсадида идишнинг че- тига бироз суриб олинади ва унинг чап қирраси билан овқат оғизга юборилади. Нон суюқ овқатга тўғралмайди (бунинг учун махсус қотирилган нонлар берилади). Иссиқ овқат пуфланмайди, қошиқдан хўпланмайди, хўриллатиб ичилмайди. Косага қуйилган шўрвани ичиш мумкин. Суюқ овқат еб бўлинганидан кейин идишни қаёққа қийшайтириб ушлаш ҳақида этикет адабиётларида қарама-қарши фикрлар бор. Қандай бўлишидан қатъи назар идишни у ёқ бу ёққа қийшартирмасдан унинг тубида озроқ суюқ овқатни қолдирган маъқул. Балиқ ейиш учун махсус пичоқ ва вилкадан фойда- ланилади. Вилка билан балиқ бўлаги ушлаб турилади, пичоқ билан эса унинг гўштлари суякларидан ажратиб олинади. Агар бундай анжомлар бўлмаса иккита вилка билан ейилади. Иккинчи вилка бўлмаса балиқ бўлаги нон бурдаси билан ушлаб турилади. Агар гўшт, парранда гўштида майда суяклар бўлса (масалан, қанотлар, бедана) ва овқат пайтида сочиқлар ёки қўл чайиш учун илиқ сув қуйилган бўлса, уларни қўл билан ейиш мумкин. Аммо уларни ҳам вилка ва пичоқ билан еган маъқул. Экзотик овқатлар махсус идишларда берилади. Ма- салан, краб, крюветка, қисқичбақалар гўштига махсус икки шохали вилка ва кенг юзали пичоқ қўйилади. Қиймаланган гўшт маҳсулотларини (котлет, биф- штекслар), сабзавотлардан овқатларни, омлет, бўтқа, яхши қовурилган тухумни ўнг қўлда ушланган вилка билан ейиш мумкин. Десерт овқатлар (компот, музқаймоқ, желе ва б.) махсус вазаларда (креманкаларда) тортилади. Улар ли- компчаларда қўйилади. Улар чой қошиқ билан ейилади. Десертга мева ҳам берилади. – Олмани пичоқ билан артилади. Қўлни қўл сочиққа артилгач, пичоқ ва вилка ёрдамида дастлаб олма иккига, сўнгра тўртга бўлинади. Ҳар иккала анжом ёрдамида тўрт бўлак мағзи тозаланади. Тўрт бўлак майдалаб ей- илади. Олмани тўртга бўлгандан кейин ҳам пўстини ва ўзагини тозалаш мумкин. Нокни ҳам олма каби ейилади. – Апельсиннинг пўсти тозаланади ва у тилимлаб аж- ратилади. У тилими билан вилкада ёки қўлда ейилади. Шафтоли ўртасидан бўлинади, вилка билан данаги аж- ратилади. – Мандарин пўстидан тозаналанади ва қўл билан ейилади. Бананни пўсти тозаланиб ҳалқа-ҳалқа қилиб кесиб вилкада ейилади. Пирожний ва торт бўлаги куракча ёки қисқич би- лан ўз ликопчасига солинади. Бисквит пирожний ва торт қошиқчалар билан, қумоқ ва қатлам тортлар пичоқ ва вилка, қаттиқлари қўл билан ейилади. Чой ёки кофе идишчани ўнг қўлида ушлаб ичилади. Чой ёки кофени ичишдан аввал қанддондаги қанддан олиб идишчага солинади, овозини чиқармасдан ара- лаштирилади, қошиқча ликопча четига чап томонга қўйилади. Агар лимон чой ичиш хоҳиши бўлса, вилка билан унинг бўлаги олиниб чойда эзилади ва олиб ликопча четига қўйилади. Стол атрофида суҳбат. Суҳбат стол атрофида ўтирган ҳолатдаги қабул маросимининг муҳим қисми ҳисобланади. Суҳбат барча таклиф қилинганлар ишти- рокидаги умумий, шунингдек яқин атрофдагилар билан хусусий бўлиши мумкин. Нонушта (тушлик, кечки овқат) пайтида тадбир эга- си ва бекаси асосий меҳмон ва унинг турмуш ўртоғига эътибор қаратган ҳолда, суҳбатга бошқа меҳмонларни ҳам жалб қилишга интилади. Ҳар қандай суҳбат ҳамсуҳбатлар учун қизиқарли бўлиши керак. Санъат, сиёсий ҳаётдан мавзулар барча учун маъқул бўлади. Саёҳатлар, қизиқарли хизмат са- фарлари ҳақидаги ҳикоялар ҳам жуда ўринли бўлади. Аёллар ўртасида болалари, мода, дала ҳовлиси бор бўлганлар ўртасида дала ҳовли ишлари ва муаммолари ҳақидаги суҳбатлар оммалашган бўлади. Стол атрофида одобли юморга ҳам йўл қўйилади. Суҳбат чоғида тортишувли мавзулардан, назарий масалалар муҳокамасидан, у ёки бу меҳмонни танқид қилишдан сақланиш зарур. Касаллик, оилавий ҳаёт таф- силотлари, эр-хотин муносабатлари, севги саргузаштла- ри ҳақида гапирмаслик керак. Этикет суҳбатдош ҳикояси ҳатто қизиқарли бўлмаган пайтда ҳам, уни эшитишни талаб қилади. Ўз навбатида ҳикояси ўз монологини сафсатага айлантириб юбор- маслиги керак.



Download 64,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish