Қабулларни ўтказиш жойи ва вақти
Одатда, давлат бошлиғи, ҳукумат раҳбари, ташқи ишлар вазири ўтказа- диган ишчанлик қабул маросимлари дав- лат қароргоҳлари ёки махсус шу мақсадларга мўлжалланган жойларда ўтказилади. Делегацияни келиши билан боғлиқ ишчанлик қабул маросимлари одатда делегация жойлаштирилган меҳмонхона ресторанида ўтказилади, аммо протокол қоидаларига кўра, шунингдек обрў нуқтаи назаридан уларни бу мақсадлар учун махсус мўлжалланган жойлар ёки ресторанларда ўтказган маъқул. Агар қабул маро- сими кўп миқдордаги иштирокчилар билан ресторанда ўтказиладиган бўлса, маросим учун юксак маданият билан хизмат қиладиган ресторан танланади.
Қабул санасини белгилашда байрам ва дам олиш кунлари, мусулмон мамлакатларида Рамазон ойида бун- дай маросимлар ташкил қилинмаслигини ҳисобга олиш. керак.
Қабуллар миллий мотам кунлари ўтказилмайди, аввал белгиланганлари рад этилади. Қабулларга келиш Қабулларга меҳмон вақтида келиши ке- рак ва унда узоқ қолмаслиги лозим. Қабулларга биринчи бўлиб кичик ходим- лар, сўнгра каттароқлари келади, раҳбар ўз ходимлари- дан кейин келади. Миллий байрам ёки бошқа муҳим сана муносабати билан ўтказилаётган қабул маросими- да унинг эгаси фахрли меҳмонни кутиб олади, уни асо- сий залдаги столгача кузатиб боради. Стол атрофида ўтирилмайдиган қабул маросимларига бошланиши би- лан келиши шарт эмас, лекин тугаши арафасида келиш ҳам одобдан бўлмайди. Яхшиси қабул маросимига ке- лиш ва мезбондан кечирим сўраб эртароқ кетган маъқул. Меҳмонни қабул маросимига келиб, сабабини кўрсатмай 15-20 минутдан кейин кетиб қолиш номутаносиблик белгиси сифатида баҳоланади. Агар стол атрофига ўтказиладиган (нонушта, туш- лик, кечки овқат) қабулларга таклифнома берилса кеч қолиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Агар би- рор вазият меҳмонни кеч қолишига сабаб бўлган бўлса ва қабул бошланганда етиб келса, мезбонлар бу са- бабни қисқача тушунтириб, улар билан саломлашади, ўтирганларга енгил таъзим қилади ва ўзи учун ажра- тилган жойга ўтиради.
Қабулларда (зиёфатларда) кийиниш этикети ва қоидалари Ҳар бир ҳолатда протокол хизмати ва қабул маро- сими ва бошқа протокол тадбирларида иштирокчи- лар қандай кийимда бўлишини кўрсатиб туриш керак. Айниқса, давлат бошлиқлари иштирокидаги расмий маросимлар ўтказилаётганда бунга алоҳида эътибор бериш лозим. Эркаклар учун. Соат 19.00-20.00 гача бошланадиган қабул маро- симларида одатдаги рангдаги костюм кийиш тавсия қилинади. Соат 19.00-20.00 дан кейин бўлиб ўтадиган қабул маросимларида қора рангдаги костюм кийиш за- рур. Ишчанлик костюми фақат бир хил рангда бўлиши керак. Спорт костюмлари, турли рангдаги, суратли ва ёзувли кўйлаклар, жинси, кроссовкаларни дипломатик қабуллар ва расмий мулоқотларда кийиш одобдан эмас. Қабулларда костюм рангидаги галстук тақилган оқ кўйлак кийилади. Галстук ва костюм ранги уйғун бўлиши керак. Рангли кўйлак, айниқса тўқима кўйлак кийиш тавсия этилмайди. Қора галстук фақат мотам белгиси ёки махсус кийим қисми бўлади. Оёққа қора рангдаги туфли ёки ботинка кийилади. Каучук пошнали сандал пойафзал қабул маросимига кийилмайди. Лакланган ботинкалар фақат смокинг ёки фрак билан кийилади. Ҳозирги кунларда албатта смокингда, баъзан фракда келиш лозим бўлган қабуллар камдан-кам ўтказиляпти. Бу ҳолатда таклифноманинг ўнг бурчаги пастига «Blactie» («қора галстук»), баъзан «Whitetie» («оқ гал- стук») смокинг туридаги костюм назарда тутилган ёзув бўлади. Иссиқ табиатли мамлакатлардаги тантаналарга меҳмонлар одатда байрамона миллий кийимларда кела- ди. Бундай мамлакатларда давлат ёки ҳукумат бошлиғи номидан ташкил этилаётган расмий қабул маросимла- рига таклифномаларида «Костюмда келиш» таъкид- ланади, бунда баъзи, айниқса қабул қилаётган томон меҳмонлари калта енгли, шимдан чиқариб юриладиган кўйлакда келиши мумкин. Эркаклар қабул, учрашув, конференция ёки кенгаш ўтказилаётган хонага тугмалари қадалган пиджакда ки- ради. Унинг пастки тугмаси қадалмайди. Стол атрофи- да ўтирган ҳолдаги қабулларда ёки креслода ўтирган ҳолдаги суҳбатда тугма ечиб қўйилиши мумкин. Кийимга тегишли бўлган қоидаларга амал қилмаслик инсонни, айниқса дипломатни ноқулай аҳволга солиб қўяди. Бу айниқса ўз мамлакатидан ташқарида ишла- ётганда сезилади. Аёллар учун. Этикет аёлларга давр ва вазиятга мос бўлган ҳар қандай либосни танлаш имконини беради. Масалан, кундузи ўта безакдор, башанг кийимда меҳмон ку- тиш ёки меҳмонга бориш ўринли эмас. Бунда оддий, хушбичим либос билан чекланилса етарли бўлади. Бу тақинчоқларга ҳам тегишли. Қабулларга қатъий бичимли, меъёрдаги рангли ли- бос кийиш тавсия қилинади. Агар гап «нонушта», «чой», «тушлик», «коктейль» ҳақида кетаётган бўлса, одатдаги узунликдаги кўйлак-костюм ёки костюм кийилади. Кечки соат етти ёки саккизларда бошланадиган қабулларга аёллар одатдаги узунликдаги ёки узунроқ бўлган башанг ва очиқ рангли оқшомги либос кийиши мумкин. Йил фаслларига қараб аёл либоси учун мато тан- ланади. Ёзда оч рангдаги енгил матолар, куз ва қишда қалинроқ жун, шойи, креп матолари танланади. Оқшом либослари учун шойи, тафта, парча ва бошқа матолари- дан ҳам фойдаланилади. Туфли ҳар қандай қулай пошнали чарм, замш, қаттиқ шойи, парча каби материаллардан бўлиши мумкин. Сумкача туфли рангида кичкина ҳажмда бўлади. Кечки соат етти ёки саккиздан кейин бошланадиган қабуллар учун безакдорроқ сумкача билан келган маъқул. Оқшомги либосга тегишли тақинчоқлар бўлгани яхши. Аёл кишини қабулларга шимда ёки костюм шим- да келиши юзасидан турли нуқтаи назарлар бор. Ле- кин кўпчилик қабулларга бундай кийимда келишини маъқулламайди. Дипломат, ишчан инсоннинг тартибли кийиниши – бу нафақат дипломатик ёки расмий этикетга ҳурмат, балки инсоннинг ботиний йиғноқ бўлишига имкон бе- рувчи жиҳат ҳам ҳисобланади. Вазиятга мос бўлган ташқи кўриниш ва либос инсонга атрофдагилар баҳо беришларига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |