Мавзулар туплами


Протокол, этикет, маросим: умумийлик ва фарқлари



Download 64,45 Kb.
bet26/26
Sana23.02.2022
Hajmi64,45 Kb.
#137331
TuriДиплом
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Мавзулар туплами

Протокол, этикет, маросим: умумийлик ва фарқлари
Кўпинча «протокол» тушунчасини «этикет» тушунчаси билан қориштириб юборишади. Протокол, дипломатик протокол ўзининг қатъий маъносида расмий тадбирлар, давлатлар ўртасидаги муносабатларга нис- батан қўлланади, протокол қисми сифатидаги этикет эса индивидуаллик хусусиятига эга бўлади.
Протокол қоидаларига амал қилмаслик субъектларнинг (яъни давлатлар орасидаги) шундай муносабатларга таъсир қилиши мумкин, этикетга амал қилмаслик эса рўй берган ҳолатга тўғридан-тўғри алоқаси бўлганларга таъсир қилади. Масалан, қабулда юксак хорижий меҳмон шарафига биринчи бўлиб нутқ сўзлаш – бу протокол, нутқ пайтида гапирмаслик ёки кавшанмаслик – бу этикет. Бошқача айтганда, агар протокол давлатлар ўртасидаги яхши сулукат ва ҳурмат кўриниши бўлса, этикет – бу дав- лат ва жамоат арбоблари, дипломатлар, бизнесменлар ва умуман одамлар ўртасидаги сулукат ва ҳурмат кўриниши ҳисобланади.
Этикет қоидалари ва меъёрлари абадий эмас: алмашаётган ҳар бир давр уларга ўз тузатишларини киритади. Масалан, давлатлар пайдо бўлиши билан аста-секин давлатлараро (дипломатик) этикет пайдо бўлди. Унинг бошқача турлари ва кўринишлари ҳам мавжуд, умуман олганда этикет – бу умуминсоний маданиятнинг катта ва муҳим қисмидир ва ахлоқ маданияти, турмуш мадания- ти ва жамиятдаги мулоқот маданиятлари билан боғлиқ меъёрлар ва урф-одатларни ҳам ўз ичига олади (этикет ҳақида кейинги бўлимда батафсил сўзланади).

Мавзу 10: Протокол ва этикетнинг жамиятдаги ва ижтимоий хаётдаги ўрни

Ҳозирги пайтда этикетда кўрсатилган кўпгина шартлиликларни соддалаштиришга интилиш кузатиляпти. Бу даврнинг бир хусуси- яти ҳисобланади. Ҳаёт суръати, халқаро алоқаларнинг жадаллиги, ахборот-алоқа тизимлари ривожи, глобал- лашув, юз бераётган ижтимоий ўзгаришлар одамларнинг ахлоқига жуда кучли таъсир қиляпти. Умуман олганда протокол, этикет деган тушунчалар замонавий одамга керакми, улар сарой қабуллари ёки ўтган асрлар дипломатик томошалар сарқити эмасми, замонавий ишчан одамлар учун унинг қандай маъноси бор, деган бир қатор саволлар туғилади. Шу маънода ХХ аср бошида таниқли француз диплома- ти Жюль Комбон томонидан протокол ва этикетга бе- рилган қуйидаги таъриф ҳозирги замонга ҳам тегишли кўринади: «Ҳозирги пайтда протокол (этикет) қоидалари бироз эскирганга ўхшайди. Анъаналарнинг хусусияти шун- дай, яъни уларни танқид қилишади, лекин бўйсунишади. Уларга амал қилмай бўлмайди, масалан, черковга кириш- да бош кийим олинади, масжидга киришда пойафзал ечиладику».
Албатта, замонавий шароитларда ХХ аср бошла- ри ёки ўрталарида қабул қилинган кўпгина қоидалар бемаънилик туюлар. Шунга қарамай, ижтимоий фор- мациялар, ижтимоий-маиший шароитлар, ҳаёт тарзи ва даражасидан қатъи назар мулоқот ва шахсий хулққа этикет, протоколнинг маълум меъёрларига амал қилиш ўз шаклини ўзгартирган бўлса-да, ўз долзарблигини йўқотгани йўқ ва доим талаб даражасида бўлиб келяпти. Совет тоталитар пайтида ҳатто протокол, этикет, ахлоқ, ишхонадаги ахлоқ масалалари, маи- ший ва шахсий ҳаёт тарзи кабилар ҳам коммунистик мафкурага мосланган эди. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, умумжаҳон сиёсий, иқтисодий, маданий маконнинг бир қисмига айланиб қолди, «протокол», «этикет», этика ва ахлоқ маданияти кабилар билан боғлиқ кўпгина умумэътироф этилган тушунча- лар ва терминларни қайта англаш, қадриятларга қайта баҳо бериш жараёнлари юз беради. Шу билан бирга биз халқимизнинг бу соҳалардаги бой тарихий тажрибасига мурожаат қилишимиз мумкин. Шу ўринда Буюк Ипак йўлини эслаш кифоя, у халқаро савдони ривожланиши- га йўл очибгина қолмасдан, Осиёдан Европагача бўлган турли халқлар этикаси ва мулоқот маданиятини шаклла- нишига ёрдам берди.
Баъзилар протокол ва этикетни фақат дипломатик ёки қандайдир олий доиралардагина билинадиган ва амал қилинадиган қоидалар, деб ҳисоблайди. Бу хато фикрдир. Протокол, этикет нафақат халқаро мулоқот ёки расмий музокараларда зарур, балки маданий мулоқот ва жамиятдаги мавжуд- ликни белгиловчи тизим сифатида ҳам зарурдир.
Халқаро протокол ва этикет қоидаларини билиш, ўзининг фаолияти, умуман ҳаётида уларнинг ўзига хос хусусиятларидан тўғри фойдаланиш кўникмалари ўз- ўзидан пайдо бўлмайди, бунга бутун ҳаёти давомида ўрганиш лозим. Протокол ва этикетнинг мураккаблиги, талабчанлиги эса шунчаки уларнинг моҳиятига кириб боришга хоҳишнинг йўқлиги холос. Сизларга тавсия килинган дастурда қўйилган асосий вазифа - протокол ва этикетнинг замонавий меъёрлари ва қоидаларини баён қилиш, халқаро мулоқот ва алоқаларнинг муҳим жиҳатларига эшитувчиларнинг қизиқишларини ошириш кабилардан иборат бўлди.
Албатта, у ёки бу маънода баён этилган фикрларнинг кўпчилиги маълум, аммо улар бу ерда маслаҳат ёки йўриқнома сифатида эмас, балки ҳар бир ўқувчи ўзига кераклигини олиш мумкин бўлган эс- латма сифатида келтирилади.
Табиийки, расмий доиралар, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар вакиллари ўзаро мулоқотда ўз фаолияти соҳасига тегишли бўлган протокол ва этикетлар меъ- ёрларига амал қиладилар, улар маълум маънода бир- бирига ўхшаш бўлса-да, дипломатик қарор ва этикетлар- дан анчайин фарқ қилади. Бу ерда, хусусан, чет эллик вакиллар билан учрашувни тўғри ташкил қилиниши, хорижий шериклар билан расмий суҳбатлар, музокара- лар, ёзишмалар олиб бориш, қабуллар ташкил қилиш, тегишли тарзда кийиниш ва бошқа кўпгина кўникмалар ҳақида гап кетмоқда. Расмий ташкилот, инсоннинг нафақат расмий обрўси, унинг ўз ишини яхши билади- ган ва ўзига ишонган ҳамкор сифатидаги имижи, балки у вакил сифатида иш кўраётган халқ ва мамлакатнинг обрўси ҳам ана шуларга боғлиқ бўлади. Ҳозирги пайтда бутун дунёда ва республикамизда ҳам ишчанлик муносабатлардаги протокол ва этикет ма- салаларини ўрганишга бўлган қизиқиш ва эътибор сези- ларли ортиб бормоқда. Протокол ва этикетлар меъёр ва қоидаларнинг ҳаммабоплик хусусияти улардан нафақат халқаро муносабатларда, балки халқаро расмий мулоқот тадбирларини ўтказишда ва хорижий ҳамкасблар билан алоқалар ўрнатишда қўллаш имконини назарда тутади. Хорижий вакилларни қабул қилиш, ишчанлик суҳбати ва музокараларни ўтказиш, ишчанлик ёзиш- малари олиб бориш, расмий қабул маросимларини ташкил этиш, протокол ва этикет қоидалари меъёрлари кабилар китобдан асосий ўрин эгаллаган.
Хизмат фаолиятини сезиларли жадаллашувида дав- лат хизматлари томонидан мулоқот этикаси ва мадания- тига оид маълум қоидаларга амал қилиши билан боғлиқ масалалар алоҳида долзарблик касб этади ва шу муно- сабат билан дастурда хизмат фаолияти жараёнида таш- килот ва муассасалар ходимлари амал қилишлари лозим бўлган умумэътироф этилган баъзи ахлоқ қоидалари ва касбий этика меъёрлари баён этилган.
Download 64,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish