Мавзулар туплами



Download 64,45 Kb.
bet1/26
Sana23.02.2022
Hajmi64,45 Kb.
#137331
TuriДиплом
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Мавзулар туплами


Мавзулар туплами
Мавзу 1: Халқаро дипломатик протокол ва этикет тушунчаси, қисқача тарихи, асосий қўлланилиш соҳалари
Бугунги кунда халқаро мулоқот фақатгина сиёсат- донлар ва маҳоратли дипломатларнинггина иши бўлиб қолмади. Мамлакатнинг давлат ва хўжалик тизими- нинг тўлақонли фаолият юритиши кенг халқаро расмий ҳамкорлик, маҳаллий бошқарув органлари, корхона- лар ва муассасалар, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик таркиблари, ижтимоий ташкилотлар, ижодий уюшма- лар, маданият муассасалари соҳалари бўйича хорижий вакиллар билан турли касбий ва инсоний алоқалар ўрнатиш зарурати билан чамбарчас боғлиқ.
Шу муносабат билан бизнинг вакилларимиз касбий билимлардан ташқари мулоқот ва алоқа чоғида мулоқотнинг умумэътироф этилган халқаро меъёр ва қоидалари ҳақидаги билимларни ўрганишлари ва кўникмаларни ҳосил қилишлари лозим. Бу нафақат юқори давлатлараро, балки идоралараро ва бошқа ҳар қандай даражаларда ҳам муҳимдир, негаки инсоннинг умумий маданияти ҳам ўз мамлакатида, ҳам хориж- га борганда чет элликлар билан мулоқотлар чоғида, айниқса, аниқ кўриниб қолади. Шунинг учун ҳар бир инсон касби, ижтимоий мақоми, миллати, эътиқодидан қатъи назар нафақат халқаро мулоқот, балки ишда, од- дий ҳаётда ҳам мулоқот этикаси ва умумэътироф этил- ган ахлоқ қоидаларини ўзлаштириши ва уларга амал қилиши лозим бўлади.
Маълумки, давлатлар ва уларнинг вакиллари мулоқотида умумэътироф этилган меъёрлар ва қои- даларга амал қилинади, улар халқаро дипломатик про- токол ва этикет ёрдамида амалга оширилади. Айни пайтда протокол ва этикет, мулоқот санъати ва мадани- яти халқаро инчанлик ҳамкорликда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчилари, биз- несменлар, менежерлар, бошқа кўплаб мутахассисларга ҳам зарур бўлади. Бу, биринчидан, Ўзбекистонда шакл- ланиб келаётган бозор муносабатларига замонавий ва маданиятли хусусият бахшида этишга имкон беради. Иккинчидан, миллий анъаналардан ва хусусиятлардан тўғри фойдаланган ҳолда протокол ва этикет меъёри ва қоидаларига амал қилиш фаолият сифати ва самарадор- лигига ижобий таъсир ўтказиши мумкин.
«Протокол» сўзи юнонча «protokollon» (protos – биринчи, kola – клейлаш) сўзидан келиб чиққан. Кенг омма орасида у турли хилдаги, баъзан қарама- қарши тушунчаларни изоҳлаш учун қўлланади. Бу кўпроқ турли даврларда «протокол» тушунчасига тур- лича изоҳ берилганлиги билан боғлиқ. Ўрта асрларда бу термин «ишчанлик ҳужжатининг асл нусха эканлигини тасдиқловчи биринчи саҳифа» сифатида тушунилган.
Протокол (дипломатик) хорижий доимий ва муваққат дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг ходимлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини белгилаб беради, расмий ва шахсий ёзишмалар, алоқалар ва мулоқотлар қоидаларини белгилайди, шунингдек ўтказилаётган расмий қабуллар ва маросимларни тартибга солади ва бошқаради.
Протокол нафақат дипломат ва расмий шахснинг, балки ҳар бир инсоннинг даражасига қараб жамиятдаги ўрни, ҳурмати ва иззатини таъминлайди.

Download 64,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish