Мавзу 6: Дипломатик қабуллар (зиёфатлар)
Қабуллар – бу давлатнинг, шунингдек ташқи ишлар идораси, ҳокимиятнинг қонунчилик ва ижро органлари кабиларнинг ташқи сиё- сий фаолиятининг умумэътироф этилган ва кенг тарқалган шаклларидан бири ҳисобланади. Қабуллар дипломатик ваколатхоналар, халқаро таш- килотлар, шунингдек турли ишчанлик ва тадбир- корлик таркибларнинг кундалик фаолияти тартиби- да ўтказилади.
Қабуллар (зиёфатлар) турлари
Кўп йиллик протокол амалиёти қабуллар турларини белгилаб берди, улар кундузги ва оқшомги турларга бўлинади.
Қабул ма- росимининг кундузги турларига:
«бир бо- кал шампан»,
«бир бокал вино»,
«нонушта»,
Оқшомгисига:
«коктейль»,
«а-ля фуршет қабули»,
«тушлик-буфет»,
«тушлик»,
«кечки овқат» кабиларни киритиш мумкин.
«Бир бокал шампан» одатда соат 12.00 да бошланади ва бир соат атрофида турган ҳолатда ўтказилади. Ичкилик ва егуликларни официантлар тарқатади. Бу қабулда турли ичкиликлар тарқатилиши мумкин, лекин шампан албатта тарқатилади. Бундай қабул маросимини ташкил қилишга элчи томонидан ишонч ёрлиғини топширилиши, кўргазмани очилиш каби воқеалар сабаб бўлиши мумкин.
«Бир бокал вино». Бу ном тадбирнинг ўзгача хусуси- ятини таъкидлаб турибди. Бу қабул маросимида винодан ташкари бошка ичимликлар ҳам тарқатилиши мумкин.
«Нонушта». Бу расмий қабул маросимларининг кенг тарқалган тури ҳисобланади, у 12.00 ва 15.00 соатлар ўртасида ўтказилади, одатда 12.30 ёки 13.00 да бошла- нади ва бир соат-бир ярим соат давом этади, улардан бир соат атрофида стол ёнида ўтирилади ва тахминан 30 минут кофе, чой ичиб ўтирилади, улар стол ёнида ёки меҳмонхонада тортилиши мумкин. Халқаро протокол практикасида оқшомги қабул ма- росимлари кундузгиларидан тантаналироқ ўтиши таъ- кидланади. Оқшомги қабул маросимлари бир неча турга бў- линади.
«Коктейль» 17.00-18.00 соатлар орасида бошланади ва икки соат атрофида давом этади. Қабул маросими пайтида официантлар ичкиликлар ва газаклар тарқатади (газаклар канапа, кичикроқ бутерброд кўринишида бўлади). Иссиқ овқат тарқатилиши ҳам мумкин.
«А-ля фуршет қабули» ҳам «коктейль» ўтказиладиган соатларда ташкил қилинади. Аммо бундай қабул маро- симида газаклар, иссиқ овқатлар билан стол ясатили- ши мумкин. Столлардан бири ҳурматли меҳмонларга мўлжалланади, бошқа меҳмонлар уларга орқа қилиб турмасликларини ҳисобга олиб жойлаштирилади. «Коктейль» ва «а-ля фуршет» қабул маросимлари- да меҳмонлар стулда ўтирмайди, улар ташкил этиш ва ўтказиш жиҳатдан бир-биридан фарқланмайди. Агар бундай қабул маросими миллий байрам ёки олий мартабали меҳмон шарафига ўтказилаётган бўлса, қабул маросими сўнгида ёки давомида кичикроқ кон- церт ташкил қилиш мумкин. Қабул маросимининг тан- танаворлиги унда қандай кийимда бўлишлик кўрсатиб қўйилиши билан ҳам таъкидланади. Турган ҳолатда ўтказиладиган қабул маросимларида меҳмонлар ўз-ўзига хизмат қилади, аммо столга улардан ташқари бошқалар келишини ҳам ҳисобга олиш керак. Шунинг учун ликопчага тегишли емакни олгач, столдан дарҳол узоқлашиши керак, шунда бошқалар ҳам емак олиши имкониятига эга бўлади.
«Тушлик». Қабул маросимининг бу тури энг фахрли ҳисобланади. У одатда соат 19.00 ёки 19.30 да бошланади, энг кечи билан соат 21.00 да бошланиши ло- зим, 2-3 ва ундан ортиқ соат давом этиши мумкин. Стол атрофида ўтирган ҳолатдаги қабулларда меҳмонлар тай- инланган вақтга йиғилади. Уларга турли салқин ичим- ликлар, шарбатлар, пиво, виски, баъзан эса бошқа тур- даги ичимликлар таклиф этилади. Стол атрофида меҳмонлар тахминан бир соат бўлади, сўнгра уларнинг барчаси суҳбатлашиш учун меҳмонхона ёки айвонга ўтади; бу ерда кофе, чой таклиф қилинади,
«Коктейль» (ингл.) ва «а-ля фуршет» (франц.) каби қабул маросимлари тик турган ҳолдаги қабулларни англатади. баъзан улар стол атрофида ўтирилганда ҳам берилиши мумкин. Кўпинча «тушлик» махсус кийим (эркаклар учун смокинг ёки фрак, аёллар учун оқшом либоси) кийишни назарда тутади.
«Тушлик – буфет». Қабул маросимининг бу тури тушликдан шуниси билан фарқланадики, унда кичикроқ стол атрофида меҳмонлар 4-6 кишидан қилиб жой- лаштирилади. Фуршет қабул маросимидаги каби бун- да ҳам столлар ясатилади, ичимликлардан иборат бу- фетлар бўлади. Меҳмонлар ликопчаларга газаклардан олиб, ўзларига маъқул бўлган кичикроқ стол атрофига ўтиради. Официантлар винони олиб келиб қўяди ёки стол ёнида ўзлари қуйиб туради. Меҳмонларга чой стол ёнида ёки бошқа хонада таклиф қилинади. Иссиқ мам- лакатларда бундай «тушликлар» очиқ жойдаги айвонда ёки боғда ўтказилади. «Тушликка» қараганда «тушлик- буфет» унчалик расмий бўлмайди.
«Кечки овқат» соат 21.00 ва ундан кечроқ ўтказилади, у «тушликдан» нафақат соат 21.00 дан кечроқ бўлиши билан, балки биринчи иссиқ овқатни бўлмаслиги билан ҳам фарқланади. Халқаро қабул маросимларида «Жур фикс» тури камроқ учрайдиган бўлиб қолди. Ташқи ишлар вазири ёки элчининг турмуш ўртоғи бутун мавсум давомида ҳар ҳафтанинг маълум куни ва соатида меҳмон кутишни белгилайди. Қабул маросимларининг мусиқий, адабий, рақс кеча- лари, спорт мусобақалари пайтидаги учрашувлар син- гари бошқа турлари ҳам мавжуд. Қабул маросимининг ҳар бир турини ўтказиш ва унда ўзини тутиш билан боғлиқ ўз меъёрлари ва қоидалари бор. Табиийки, барча ҳолатларда қўлланиладиган умумий ахлоқ қоидалари ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси протокол амалиёти қабул маросимларини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида ўзбек меҳмондорчилик анъаналари, хушмуомалалик, хорижий меҳмонларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш бўйича баъзи ўзига хосликларга эга, аммо умуман олганда у халқаро одатларга мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |