Кеттел тести омиллар баёни Бирламчи омиллардаги жуфт бирикмалар баёни. Олинган натижаларнинг баёнида нафақат айрим омилларнинг акс этиш даражасини қўллаш, балки уларнинг бирикма ҳолидаги шахснинг коммуникатив, интеллектуал, эмоционал ва регулятив хусусиятлари комплексини ҳам қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бунда омилларнинг нафақат қутбий мазмуни, балки амалий психологларнинг ишида кўп учрайдиган ўрта ҳолатлар ҳам ҳисобга олиниши керак.
Коммуникатив хусусиятлар гуруҳини қуйидаги омиллар ташкил қилади: А – мулоқотчанлик
Н – мардлик
Е – устунлик
L – шубҳаланиш
N – дипломатлик
Q2 – мустақиллик.
Сочетание факторов А ва Н омилларнинг бирикмаси шахснинг мулоқотга, мулоқот қилиш қобилиятига бўлган эҳтиёжини акс эттиради.
А (8-10 стенлар) ва Н (8-10 стенлар) омилларнинг юқори мазмуни шахснинг мулоқотга осон ва тез интилишини, кўпинча ўзининг ташаббуси билан нотаниш ва яхши таниш бўлмаган одамлар билан контактга киришишини билдиради. Шахслараро мулоқот тажрибаси бой, лекин баъзида муносабатлар юзаки ва давомий эмас. Катта аудиторияда зўриқишни ҳис қилмайди. Ўзига ишонишни сақлайди, ҳурматли шахслар билан мулоқотда ўз позициясини ҳимоя қилишга қодир. Барча муаммоларини ҳал этишда мулоқот асосий усул бўлиб хизмат қилади.
А (4-7 стенлар) ва Н (4-7 стенлар) омилларнинг ўртача кўрсаткичи инсонлар билан ўзаро муносабатга киришишдан қочмайдиган, лекин контактларни шакллантириш ва сақлашда шахсий фаоллиги юқори бўлмаган шахсни характерлайди. Шахсий қизиқишлари ва муаммолари фақат мулоқот орқали ҳал бўлса мулоқотда ташаббус кўрсатади. Мулоқотда танлайди; фақат ўзининг қизиқишлари, қадриятлари бўйича яқин бўлган дўстлар, танишларнинг кичик даврасига эга ва бу ерда у ўзини яхши ҳис қилади. Катта аудитория ёки ҳурматли шахслар билан мулоқот зўриқишни енгишни талаб қилади.
А (1-3 стен) ва Н (1-3 стен) омилларнинг қуйи қийматлари мулоқотга эҳтиёжи кам бўлган шахсга хосдир. Контактларни шакллантириш ва қўллаб туришда жудаям танлаш хусусиятига эга. Мулоқот доираси фақат дўстлари ва яқинлари билан чегараланган. Катта аудитория ва ҳурматли шахслар билан мулоқотдан қочади. Илтимослар билан боғлиқ вазиятларда катта қийинчиликларни бошидан ўтказади.
L ва N омилларнинг бирикмаси шахснинг бошқа инсонларга бўлган муносабатини характерлайди.
L (8-10 стенлар) ва N (8-10 стенлар) омилларнинг юқори кўрсаткичлари яққол намоён бўлган ижтимоий зийрак шахсга хосдир. У кундалик вазиятларнинг яширин маъносини аниқ кўра билади. Одамларнинг мотивлари, хулқи ва кечинмаларини тушунади. Одамларнинг унинг шахсига бўлган муносабатини яхши тушунади ва агар коммуникатив вазият ўзгарса мулоқотнинг стилини, масофасини тезда ўзгартиришга имкон беради. Конфликтли вазиятларда “ўткир қирра”лардан қочишга ва келишувга ҳаракат қилади. Шу билан бир вақтда сергак, ички зўриқиш ва ўзгалар билан ўзаромуносабатда хавотирни ҳис қилиши мумкин. Баъзида одамларни нотўғри баҳолайди.
L (4-7 стенлар) ва N (4-7 стенлар) омилларнинг ўртача қиймати инсоннинг етарли даражада бошқа одамларни фарқига бора олиш қобилияти асосида уларнинг хулқи мотивлари ҳақида фикр юритишини акс эттиради. Лекин ўзининг мана шу баъҳолаши ва характеристика беришига бу инсон кам таянади. Инсонларга кўп даражада ишонмаган ҳолда бўлса ҳам улрага яхши ният билан ёндошади. Ишончли муносабатларни қизиқишлари ўхшаш бўлганлар ва илгаридан муносабатлар давом этаётганлар билан шакллантиради. Ўзгаларнинг муаммоларини тушунади, лекин ўзининг муаммоларини сир сақлашни ва уларни яширин равишда мустақил ҳал қилишни афзал кўради. Атрофдагилар билан конфликтлар бўлиб турса-да, улар давомий эмас.
L (1-3 стен) ва N (1-3 стен) омилларнинг қуйи кўрсаткичлари табиий хулқга эга шахсга тааллуқлидир. Атрофдагиларга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлади, уларнинг ҳаракатларини мурувват билан баҳолайди. Лекин суҳбатдошининг аҳволини, хулқи мотивини ёки вазият мазмунини тўғри тушунмаслик оқибатида уни хафа қилиб қўйиши мумкин. Камдан кам ҳолларда мулоқотнинг нозик томонларини ҳис қилади, вазият ўзгарса ҳам мулоқот стили ва масофасини ўзгартирмайди.
E ва Q2 омиллар бирикмаси шахснинг лидерлик потенциалини акс эттиради.
E (8-10 стенлар) ва Q2 (8-10 стенлар) омилларининг юқори кўрсаткичлари гуруҳда лидерлик позициясига интилувчи шахсни билдиради. Кўпгина саволлар юзасидан ўз нуқтаи назарига эга. Мана шу нуқтаи назарини атрофдагилар доирасида таъкидлаб, шунга асосан ва келиб чиққан вазиятни шахсан қандай кўра билса, шу асосда ўзгаларнинг хулқини ўзгартиришга интилади. Ўзгаларнинг фикрига танқидий ёндошади ва уларга кам эътибор қаратади. Ҳаттоки гуруҳ тазйиқи остида ҳам ўзгармайдиган мустақил қарорларини афзал кўради.
E (4-7 стенлар) ва Q2 (4-7 стенлар) омилларининг ўртача қиймати эса, яққол намоён бўлувчи лидерлик потенциалини кўрсатади. Кўпгина масалалар бўйича мавжуд шахсий нуқтаи назарини гуруҳга кўп ҳам таъкидлавермайди. Лидерлик функциялар асосан шаклланишини ва қийинчиликларнинг пайдо бўлишини олдиндан кўра билиш ва бартараф этиш мумкин бўлган одатий вазиятларда намоён бўлади. Шу билан бирга лидерлик фаоллиги шахснинг шахсий манфаатлари билан кучли боғланган вазиятларда ҳам намоён бўлиши мумкин. Гуруҳ фикрини ўзининг фикри қаторида ҳурмат қилади. Уларни ҳисобга олади. Ўзининг фикри гуруҳ босими остида ўзгаришии мумкин. Лекин масъулиятли қарорларни мустақил равишда қабул қилишни хуш кўради.
E (1-3 стен) ва Q2 (1-3 стен) омилларининг қуйи кўрсаткичлари шахснинг паст даражадаги лидерлик потенциали ҳақида гувоҳлик беради. Бу шахс гуруҳда лидер бўлишга интилмайди. Бўйсунишни афзал кўради. Бошқалар фикрига осон кўнади ва ўзининг фикрини ҳам уларга мос равишда тез ўзгартиради. Қарор қилишда шахсан ўзи масъул бўладиган вазиятлардан ўзини олиб қочишга мойил. Мақсадидга эришиш йўлида қийинчиликларни мустақил енгиши зарур бўлган ҳолатларда зўриқишни ҳис қилади.