Интеллектуал хусусиятлар гуруҳига қуйидаги омиллар киради: В – интеллектуаллик
М – ҳаёлпарастлик
N – дипломатлик
Q1 – янги нарсаларга нисбатан зеҳни ўткир.
В ва М омилларининг бирикмаси шахснинг интеллектуал имкониятларини характерлайди.
В (8-10 ) ва М (8-10 ) омилларнинг юқори кўрсаткичлари юқори интеллектуал имкониятлар, абстракт ғоялар билан қизиқишни англатади. Мавҳум масалаларни осон ечади, ҳодисалар ўртасидаги сабаб-оқибат муносабатларини тез ўрнатади. Бой фантазияга, ривожланган образли тафаккурга эга. Шу билан бирга тафаккури мантиқий бўлиб, умумлаштириш даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради.
В (4-7 стенлар) ва М (4-7 стенлар) омилларнинг ўртача кўрсаткичи мураккаб бўлмаган мавҳум масалаларни ечишда ютуққа эришиш имкониятини билдиради. Янада катта муваффақият амалий масалаларни ечишда эришилиши мумкин. Бошқалар томонидан яратилган ғояларни янада ижодий ва кенгроқ ишлаб чиқиши мумкин.
В (1-3 стен) ва М (1-3 стен) омилларнинг қуйи кўрсаткичи интеллект структурасида конкрет ва амалий йўналтирилган тафаккурнинг устунлигини характерлайди. Қарор қабул қила туриб, фактлар ва онгли мушоҳадага таянади. Абстракт масалаларни ечиш қўшимча машаққатни ва вақтни талаб қилади.
N ва Q1 омилларнинг бирикмаси шахс тафаккурининг қайишқоқлиги ва оперативлигини акс эттиради.
N (8-10 стенлар) ва Q1 (8-10 стенлар) омилларнинг юқори кўрсаткичлари тафаккурнинг қайишқоқлиги ва тез қарор қабул қилишига гувоҳлик беради. Бу шахслар муаммоли вазиятнинг моҳиятини тўғри англайди, уни ечиш мумкин бўлган йўлларни тезда таҳлил қилади ва энг қулай варинатини топади Предмет ва ғояларни тадқиқот қилишга мойил. Қарор қабул қилишда янги ёндошувларга таянади ва хато қилишдан чўчимайди.
N (4-7 стенлар) ва Q1 (4-7 стенлар) омилларнинг ўртача қийматлари муаммоли вазиятларда тез мўлжал олишга лаёқатли, лекин ҳар доим ҳам уни ҳал этиш йўлларини ҳисоб-китоб қила олмайдиган шахсларда учрайди. Шу муносабат билан танланган йўл доим ҳам қулай бўлавермайди. Янги ғоя ва ҳал этиш усулларини ҳар томонлма ўйлаб кўриб, оқибатларини баҳолагачгина қўллаши мумкин.
N (1-3 стен) ва Q1 (1-3 стен) омилларнинг қуйи кўрсаткичлари муаммоли вазиятларда мўлжал олиши қийин бўлганларни таърифлайди. Муаммоли вазиятнинг моҳиятини тушуниш, уни ҳал этиш йўлларини танлаш шахсдан қўшимча ақлий зўриқиш ва вақт сарфлашни талаб қилади. Янги нарсаларга нисбатан муносабати хавотирли. Ҳаётий масалаларни ечишда синовдан ўтган усулларни қўллайди.