Мавзу: Ўзбекистонда банк аудитини ривожлантириш


Тижорат банкларини “CAMEL” тизими бўйича



Download 284,5 Kb.
bet10/11
Sana12.06.2022
Hajmi284,5 Kb.
#658484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ўзбекистонда банк аудитини ривожлантириш

2.3. Тижорат банкларини “CAMEL” тизими бўйича
баҳолаш масалалари

Мамлакатимизда ривожланган замонавий иқтисодиёт барпо этишнинг муҳим шартларидан бири унинг жаҳон иқтисодиёти тизмига интеграциялашувидир. Ушбу жараённинг амалга ошиши эса иқтисодиёт субъектлари фаолиятини, ҳисоб ва ҳисоботлар ҳамда аудит тизмини жаҳон андозалари даражасига кўтаришни тақозо қилади. Иқтисодиётнинг муҳим бўғинларидан бири бўлган тижорат банклари амалиётида ташқи аудит ва унда “CAMEL” рейтинг тизимидан фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аудиторлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари яратилди. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон андозаларига мувофиқ келувчи “Аудиторлик фаолияти тўғрисида” ва “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” қонунларининг қабул қилинганлиги аудит тизими шаклланишида ҳуқуқий пойдевор вазифасини бажариб, унинг ривожланишига муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган ва Адлия вазирлигида 1998 йил 17 декабрда 568-рақам билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикасида банкларни аудит қилиш тўғрисида Низом”нинг амалиётга киритилиши ушбу соҳадаги катта бурилишларни бошлаб берди. Ушбу Низомда банк аудитини ўтказиш учун малака сертификатларини бериш, аудиторлар малакасини аттестациядан ўтказиш, аудиторлик текширувларини ўтказиш тартиби, аудиторлик ташкилотларининг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва улар билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича меъёрлар белгилаб берилди.
Ушбу ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг улар асосида Марказий банк томонидан банкларни аудит қилиш тизими шакллантирилди, кўплаб малакали аудиторлар тайёрланди, аудиторлик ташкилотлари тузилди ҳамда улар томонидан ҳозирги кунга қадар мамлакатимиз банкларининг аудити амалга оширилиб, аудит қилишнинг сифати ва самарадорлиги ошиб бормоқда. Аудиторлар томонидан аниқланган банклардаги ҳисоб ва ҳисоботни юритишдаги камчиликлар улар фаолиятини яхшилашга хизмат қилиб, Марказий банкнинг назорат функцияларини самарали амалга оширишга имкон яратмоқда. Эндиги вазифа уни ҳар томонлама ривожлантириш ва жаҳон андозаларига мувофиқлаштиришдир.
Банк аудити самарадорлигини ошириш аудиторлар ва банк ходимлари томонидан ушбу соҳанинг мазмуни, моҳияти ва мақсадиничуқур идрок қилиш ва амалиётга тадбиқ этиш билан боғлиқдир.
Аудит моҳиятини тўлиқ англаб олиш учун дастлаб унга берилган таърифларга эътибор берилади.
Аудит (audit) лотинча сўз бўлиб “у эшитади” деган маънони англатади1. Аммо ҳозирда у кенг маънода қўлланилади.
Аудит соҳасида энг нуфузли ташкилотлардан бири бўлган ҳамда 1971 йилда ташкил қилинган ҳисобнинг асосий концепциялари бўйича Америка бухгалтерлари уюшмаси (American Accounting Association – AAA – Commitee on Basic Auditing Concepts) аудит тушунчасига қуйидагича таъриф беради: “Аудит – иқтисодий ҳаракатлар ва ҳодисалар тўғрисидаги объектив маълумотларни олиш ва баҳолаш, уларнинг белгиланган мезонларга муофиқлиги даражасини аниқлаш ҳамда натижаларини манфаатдор фойдаланувчиларга тақдим этишнинг тизимли жараёнидир”2.
Ушбу таърифнинг аҳамиятли томони шундаки, унда аудитнинг тизимли жараён эканлиги билан бирга, аудит қилинаётган субъектда ҳисоб юритилиши ва ҳисобот тайёрланишининг белгиланган мезонларга мувофиқлиги даражасини аниқлашга эътибор берилади.
Америка дипломли ижтимоий бехгалтерлар институти American Institute of Certified Public Accountants (AICPA)нинг аудиторлик стандартларига бағишланган 1-сонли ҳисоботида молиявий аудит мақсади “иқтисодий бирликнинг молиявий ҳисоботларида унинг молиявий ҳолати, операциялари ва пул маблағлари ҳаракати натижаларининг умум қабул қилинган бухгалтерлик тамойилларига мувофиқ ҳолда акс эттирилганлиги ҳақидаги фикрни шакллантиришдир” деб таърифлаган.
Мазкур таърифдан аудитнинг мақсади бирмунча аниқлаштирилган. Аудитнинг иқтисодий бирлик молиявий ҳисоботидаги маълумотлар ушбу бирликнинг молиявий ҳолати, амалга оширган операциялари ҳамда пул маблағларининг ҳақиқий ҳаракатига мослиги тўғрисида манфаатдор фойдаланувчилар аниқ маълумотга эга бўлади. Кўпчилик тан олган яна бир таърифда “аудит – молиявий ҳисоботлардан фойдалнувчилар учун маълумот хатарини йўлга қўйиш мумкин бўлган паст даражага тушириш жараёнидир” дейилади.
Маълумот хатари банк матбуотда эълон қилган молиявий ҳисоботларнинг турли мақсадни кўзлаб, асосан, мижозлар ва жамоатчиликда ижобий фикрни ҳосил қилиш мақсадида сохталаштирилиши бўлиб, бу ҳозирги пайтда долзарб муаммолардан бири сифатида саналади.
Юқорида келтирилганлар асосида шуни таъкидлаш мумкинки, аудит бу иқтисодиёт бирликлари ва кенг фойдаланувчилар учун улар томонидан тўғри иқтисодий қарорлар қабул қилишда зарур бўлган ҳаққоний, ҳақиқий ҳолатга тўла мос келувчи хулосалар билан таъминлаш ёки улар ҳисоботларининг ҳақиқийлигини (ҳақиқатга мувофиқ келмаслиги) жойида текшириб, мавжуд маълумотлар асосида тасдиқлаб берувчи хизматдир.
Аудитнинг бугунги кунда халқаро амалиётда ўрин олган усулларидан бири “CAMEL” рейтинг тизимидир.
1978 йилда АҚШ банкларидан бири бўлган “Sheshunoff Bank”нинг экспертлари банк фаолиятини 7 гуруҳ омиллар асосида таҳлил қилиш ва баҳолаш услубини ишлаб чиқдилар. Омиллар гуруҳлари қуйидагилардан иборат бўлди:

  1. банкнинг ўсиши (ривожланиши);

  2. банкнинг категорияси (банк фаолиятининг маълум гуруҳга кириши);

  3. хатар юқори бўлган соҳаларга инвестициялар;

  4. банкнинг ишончлилиги (унинг “капитал” мавқеи);

  5. муаммоли кредитлар суммаси ва тенденциялари;

  6. даромад манбалари, бошқа банкларга нисбатан умумий фойдалилк;

  7. йирик “беқарор” мажбуриятлар бўйича банкнинг даражаси.

Банк мутахассислари ушбу омилларнинг барчасини муҳим деб билган ҳолда, улардан охирги 5 тасига (4-7чилари) алоҳида эътибор бердилар ва уларнинг бош ҳарфлари бирлаштириб, “CAMEL” – омиллар деб юритила бошланди. шундай қилиб банклар фаолиятини баҳолашнинг “CAMEL” рейтинг тизимига асос солинди.
Ушбу баҳолаш услубига кўра 4 та “CAMEL” омиллари: С – капиталнинг етарлилиги, А – активлар сифати, E – даромадлилик, L – ликвидлилик кўрсаткичлари ҳисобланиб, 0 дан 99 гача бўлган (99 балл энг яхши) баллар билан баҳоланади ва ушбу кўрсаткичлар бўйича банкнинг рейтинглари аниқланади. M – менежмент кўрсаткичи бу тизимда энг охирги ўринда баҳоланади.
“CAMEL” рейтинг тизимининг асосий жиҳталари қуйидагиларда кўринади:

  1. “CAMEL” тизими, кўпроқ масофавий назортага асосланган европача усулдан фарқли ўлароқ, жойда текширишга асосланган бўлганлиги сабабли, банкларни ташқи аудит қилишда жуда қўл келади.

  2. Мазкур тизим АҚШ тижорат банклари фаолиятини назорат қилишда қўлланиладиган андозалаштирилган рейтинг тизими бўлиб, аниқ ва мукаммал бўлганлиги сабабли, фойдаланиш учун қулайдир.

  3. Ушбу тизим орқали тижорат банклари молиявий мустаҳкамлигининг асосий компонентлари: капиталнинг етарлилиги, активлар сифати, банк менежменти, даромадлилик, ликвидлилик таҳлил этилиши натижасида, банкнинг молиявий мустаҳкамлигини ҳар томонлама тўлақонли таҳлил қилиш ва баҳолаш мумкин.

1998 йил аудитлаш ва шу жумладан, банк аудити соҳасида туб бурилиш даври бўлди дейиш мумкин. Аввал ҳукм сурган марказдан бошқариладиган иқтисодий тизим даври ва ҳозирги даврдаги банклар фаолиятини (ва нафақат улар) назорат қилиш мақсади ва усулларини таққослайдиган бўлсак, улар ўртасидаги кескин фарқни кўрамиз. Мустақиллик йилларида иқтисодий муносабатлар сифат жиҳатидан тубдан янги, самарали даражага кўтарилганлигини гувоҳи бўламиз.
“CAMEL” рейтинг тизими асосида баҳо бериш жараёнини “Seshunoff Bank” экспертлари ишлаб чиққан таҳлил мисолида кўриб ўтамиз.
-жадвал
“Seshunoff Bank” услуби асосида 5 банкнинг рейтинг кўрсаткичлари таҳлили1

Кўрсаткичлар

Амалдаги нисбат

Рейтинг

Бошланғич капиталнинг активларга нисбати (фоиз ҳисобида)

18,22

98

Активларнинг умумий суммасида муаммоли кредитлар ҳиссаси (фоиз ҳисобида)

0,62

56

Ўртача активларга нисбатан даромадлилик

1,99

93

Умумий активлар суммасида йирик мажбуриятлар чегириб ташланган қисқа муддатли активлар

22,00

84

“Seshunoff Bank” услуби асосида олинган ўртача омилларни қўллаб, ўртача умумий натижа ҳисоби учун тавсия оғирлиги кўрсаткичини 4 га (4 та омил) кўпайтириб, қуйидаги натижа олинди.


-жадвал
“Seshunoff Bank” услуби асосида ҳисобланган 5 банкнинг рейтинги1





СAMEL омиллари

Базис (жами 4 та омил)

Тавсия оғирлиги

Солиш-тирма базис

Рейтинг

Натижа

1

Капитал етарлилиги



0,227=

0,908х

98=

88,984

2

Активлар сифати



0,375=

1,500х

56=

84,000

3

Даромадлилик



0,247=

0,988х

93=

91,884

4

Ликвидлилик



0,151=

0,604х

84=

50,736

Солиштирма умумий натижа

315,604

СAMEL рейтинг тизими бўйича, агар банкнинг солиштирма умумий натижаси 310 дан юқори бўлса (энг юқри кўрсаткич 387), у 90 дан юқори балл тўплайди (энг юқори балл 100) ва унинг рейтинги А+ бўлиб, энг яхши натижали банклар қаторига киради. Ундан паст натижалар эса тегишли гуруҳларга ажратилади: 99-энг яхши кўрсаткич, 0-энг ёмон кўрсаткич, ва шунингдек: А+ 90-99, А 70-89, В+ 50-69, В 30-49, С+ 20-29, С 10-19, NR 0-9 га тенг бўлади. CAMEL рейтинг тизими бўйича юқоридаги жадвалда келтирилган 5 банкнинг солиштирма умумий натижаси 315,6 кўрсаткич А+ чегарасида бўлганлиги учун молиявий мустаҳкам ва барқарор банк, деб ҳисобланади.


Тизимнинг бошқа кўрсаткичлари аниқланганидан сўнг мазкур рейтинг тизимининг 5 - баҳолаш кўрсаткичи – менежмент – банкни бошқариш даражаси таҳлил этилади. Банкни бошқариш даражаси кўпинча банк сиёсатининг қайдаражада мақсадга мувофиқ шакллантирилганлиги, унинг ёзма равишда белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилганлиги ва унга риоя қилиниши билан характерланади.
Юқоридаги мисол асосида кўриш мумкинки, банклар молиявий ҳолати ва фаолияти самарадорлигини баҳолашни ушбу услуб асосида амалга ошириш осон ва қулай. Шу сабабли, мамлакатимизда ушбу рейтинг тизимидан фойдаланиш банк билан боғлиқ барча иқтисодий агентлар ва айниқса, банк тизими барқарорлиги учун масъул бўлган Марказий банкнинг назорат функцияларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Келтирилган нисбий мисол ва асосан республика банклари амалиёти таҳлилларига асосланган ҳолда, Ўзбекистонда банк назоратини амалга оширишда “CAMEL” тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун:
Биринчидан, Марказий банк томонидан банкларнинг молиявий ҳолатини баҳолашнинг “СAMEL” тизимига асосланган Ўзбекистон банклари рейтинг тизимини тузиш ва матбуотда эълон қилиш;
Иккинчидан, Марказий банкдан ташқари банк билан боғлиқ бўлган иқтисодий агентлар ҳамда бошқаларнинг, жумладан, жамоатчилик, касаба уюшмалари, илмий тадқиқотчиларнинг ушбу тизим услубига асосланиб, мустақил равишда баҳолашларни ўтказишлари учун матбуотда эълон қилинадиган банк ҳисоботларидаги маълумотларни кўпайтириш;
Учинчидан, ҳозирги даврда ушбу тизимга асосланган ташқи аудитни амалга ошириш, айниқса, хорижий аудитор фирмалари томонидан ўтказиш, энг қиммат хизмат турларидан бири бўлмоқда ва шу сабабли, банклардаги ички аудитни ривожлантириш, банклар томонидан ташқи аудитга, тайёрлаш ишлари сифатини янада ошириш;
Тўртинчидан, банк фаолиятини тартибга солувчи Фармон, қарор ва меъёрий ҳужжатларнинг кўплиги банкларнинг ҳам, аудиторларнинг ҳам ишини қийинлаштирмоқда, шу сабабли, ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишдаги банклар ваколатларини янада кенгайтириш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Download 284,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish