II Боб. Тижорат банкларида аудит ўтказиш тартиби ва унинг таҳлили 2.1. Тижорат банкларини аудит қилиш тартиби
Тижорат банкларини аудит қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Марказий банк тўғрисидаги”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги”, “Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг аудит ҳақида низом, банк ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ва меъёрий ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунига асосан тижорат банклари фаолияти ҳар йили аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда Марказий банк) сертификатига эга бўлган аудиторлар томонидан текширилиши шарт. Марказий банкнинг сертификата аудит ҳақида низомнинг 2, 3 ва 4-бобларида белгиланган Марказий жадвалига асосан ишчи ва ходимларнинг ишлаган иш кунларига ҳисобланади. Бундан ташқари Бош бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан ходимларнинг устама иш ҳақлари ойлик маошларига қўшилиб ойлик иш ҳақини ташкил қилади. Ойлик иш ҳақини ҳисобланишини, штат жадвалидаги ойлик маоши ва устама иш ҳақлари шахсий ҳисобварақларда тўғри акс эттирилиши, бошқарма ва бўлимлар томонидан тақдим этилган табелларда белгиланган иш яукларига нисбатан иш ҳақи мос келиши аудит қилинади.
Бундан ташқари ишчи ва ходимларнинг иш кунидан ташқари ишлаган иш кунларига, яъни ҳар бир кунига ойлик иш кунларига нисбатан икки баравар иш ҳақи ҳисобланиши аудит қилинади.
Штат жадвали интизомига риоя қилиниши, банк муассасалари ходимларининг иш ҳақига доир шахсий ҳисобварақларни белгиланган тартибда тасдиқланган штат жадвали билан қиёслаш орқали аудит қилинади. Шахсий ҳисобварақлар меҳнат дафтарчаларига таққосланади. Вақтинча ишлаётган ходимлар борлиги аниқланганда у кимнинг урнига ва қандай муддатга ишга олинганини аниқлаш зарур.
Аудит раҳбарининг ихтиёрига кўра белгиланган муайян давр ичида олинган, қайдномалар ва касса ордерлари орқали тўланган ва иш ҳақи бўйича банк ходимларининг шахсий ҳисобварақларига ўтказилган барча суммаларга тегишли ёзувлар тўғри ва тўлиқ эканлиги аудит қилинади. Шундан кейин иш ҳақи бериш қайдномасида кўрсатилган, турли қийматдаги қолдиқ суммалар умумий якунлар тўғрилигини ва улар балансда кўрсатилган суммаларга мос келишини аниқлаш мақсадида ҳисоблаб чиқилади. Айни вақтда берилмаган иш ҳақи бўйича депонентлар 29802 (29896) ҳисобварағи бўйича берилмаган суммалар тўлиқ кўрсатилгани, шунингдек, депонентдаги суммалар тўлангани тўғрилиги аудит қилинади.
Бош бошқарма бошлиғига Ўзмарказбанк томонидан мукофот пули белгиланади. Ишчи ва ходимларга Бош бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан мукофот пуллари фоизлари белгиланади. Ушбу белгиланган мукофот фоизларини тўғри ҳисобланишини, ишчи ва ходимларнинг шахсий ҳисоб-китоб варағида ҳисобланган ойлик маоши ва устама иш ҳақи биргаликда қўшиб белгиланган мукофот фоизи тўғри келиши аудит қилинади.
Бундан ташқари ишчи ва ходимларнинг иш кунидан ташқари ишлаган иш кунлари учун тўланган иш ҳақининг бир баробарида мукофот пуллари ҳисобланиши аудит қилинади.Ушбу иш кунидан ташқари ишлаган ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланиши буйруқ билан расмийлаштирилиши аудит қилинади.
Тижорат банклари аудиторлик текширувларини ўтказиш учун Марказий банкнинг банк аудитини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификати (малака мертификати) га эга бўлган аудиторлик ташкилоти (аудиторлар)ни мустақил равишда танлайди.
Аудиторлик текшируви ўтказиш учун шартнома тузишдан олдин аудиторлик ташкилоти (аудитор) тижорат банкига Марказий банк томонидан берилган сертификат (малака сертификати)ни кўрсатиши шарт.
Банкларда аудиторлик текширувлари ҳар йили йиллик ҳисобот бўйича ўтказилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ давлат муассасалари талабига кўра ёки банкнинг ўз ташаббуси билан бутун банк фаолияти ҳамда, алоҳида масалалар бўйича ўтказилиши мумкин.
Аудиторлик ташкилотлар ва аудиторлар банклар фаолияти текшируви натижалари бўйича ҳисобот тўғрилигини тасдиқлайдилар (ёки тасдиқламайдилар), шунингдек, банклар йиллик ҳисоботига илова қилинадиган расмий аудиторлик хулосаларини берадилар. Аудиторлик хулосасисиз банк йиллик ҳисоботи Марказий банк томонидан қабул қилинмайди ва матбуотда эълон қилинмайди.
Аудиторлик хулосасининг сарварағида аудиторлик ташкилотнинг тўлиқ номи, банк аудити билан шуғулланиш учун берилган сертификат номери, хулоса қайси банк учун берилаётган бўлса шу банкнинг тўлиқ номи кўрсатилиши керак. Сарвараққа ташкилотнинг шу банкда аудит ўтказилиши учун масъул аудиторлари имзо чекадилар ва бу имзо муҳр билан тасдиқланади.
Банк ҳисоботлари бўйича аудиторлик хулосаси Марказий банк аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича қўядиган талабларга мос шаклда тузилиши ҳамда аудиторнинг фикрини аниқ ифодалаши лозим.
Бошқа аудиторларни жалб қилиш шартлари.
Аудитор ёрдамчиларига топширганда ёки бошқа аудиторлар тайёрлаган материаллардан фойдаланганда ўз хулосасининг расмийлаштирилиши ва сифати, шунингдек, молиявий маълумотлар сир сақланиши учун жавобгарликдан холи бўлмайди.
Марказий Банк банк аудити ўтказилаётганида меъёрий ҳужжатларга, тартиб ва методологияга риоя этилишини назорат қилиши.
Аудиторлик ташкилотлар ва аудиторлар Марказий банкка ўтказилган аудиторлик текшируви тўғрисида ҳисобот ва ахборот тақдим этадилар.
Марказий банк текширув натижалари ва аудиторлар хулосасини Тижорат банкларини рўйҳатга олиш комиссиясининг мажлисида кўриб чиқади. Аудиторлик хулосаси мухокамаси натижаларига кўра Марказий банк текширилган банк Кенгаши ва Бошқарувига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма юборади.
Банк фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиши ҳуқуқи учун сертификат олган аудиторлик ташкилотлар ва аудиторлар банкларда ўтказилган аудиторлик текширувлари тўғрисида Марказий банкка маъумот бериб туришлари шарт.
Қуйидаги ҳолларда аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг банк фаолияти текшируви тўғрисидаги ҳисоботи ҳақиқий ҳисобланмайди:
а) аудиторлик ташкилоти ёки аудитор банк билан алоқадор шахс бўлса;
б) аудиторлик ташкилоти ёки аудиторнинг банкдан пул қарзи бўлса;
в) аудиторлик ҳисоботи аудитор ёки аудиторлик ташкилотининг ҳисоботини шу аудиторлик текширувини ўтказган ҳамда банк фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш ҳуқуқи учун сертификати бор аудитор имзоламаган бўлса.
Марказий банк меъёрий ҳужжатларига, жумладан банк аудити тартиби ва методологиясига риоя этилишини назорат қилиш билан Марказий банкнинг Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти ҳамда Тижорат банкларини назорат қилиш департаменти шуғулланади.
Аудитор ташкилотлари ва аудиторлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки талабларига, шартномада белгиланган аниқ шартларга мувофиқ аудиторлик текширувининг шакл ва усулларини мустақил равишда белгилаш;
- банк фаолияти тўғрисидаги барча ҳужжатларини, мавжуд моддий бойликлар ва қимматбаҳо қоғозларни текшириш, вужудга келадиган саволлар юзасидан шарх ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур қўшимча маълумотлар олиш;
- ёзма сўров бўйича учинчи шахслардан зарур маълумотлар олиш;
шартномавий асосида аудиторлик текширувида қатнашиш учун аудиторларни, аудиторлик ташкилотлари ёки уларнинг ходимларини жалб этиш;
- текширилаётган банк зарур ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолларда аудиторлик текшируви ўтказишдан бош тортиш.
Аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг ўзлари банк фаолияти, бухгалтерия ҳисоботларини расмийлаштариш, шунингдек, ички аудитини ташкил этиш ва амалга ошириш юзасидан консалтинг хизматлари кўрсатадиган банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Барча аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар ўзлари банк аудитини ўтказиш учун зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай маълумот ва материалларни олиш, кўриб чиқиш ва нусха кўчириш, шунингдек, аудиторлик текшируви ўтказилишини мухокама қилиш учун банк раҳбарияти билан ҳеч қандай тўсқинликсиз мулоқотда бўлиш борасида истисносиз ҳуқуқга эгалар.
Банкларда аудит ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар Марказий банкнинг аудит тўғрисидаги низомига мувофиқ қуйидаги талабларга амал қилишлари шарт:
- аудиторлик текширувини ўтказишда қонунчилик ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатлари талабларига, жумладан аудит жараёни ҳамда методологиясига риоя этиш;
- қуйидагилар ҳақида буюртмачи ва Марказий банкга дарҳол хабар бериш:
а) мазкур банк аудиторлик текширувини ўтказишда ўзи қатнаша олмаслигининг сабаблари тўғрисида;
б) аудит жараёнида юзага келган вазият муносабати билан текширувда қатнашишга қўшимча аудиторларни жалб этиш зарурлиги тўғрисида;
- аудиторлик текширувларини профессионал аудит андозаларига мувофиқ равишда юқори малака билан ўтказиш;
- текширув давомида ўзлари оладиган ва тузадиган ҳужжатлар бут сақланишини таъминлаш;
- зарурат туғилганда барча ишчи ҳужжатларини, ҳамда уларнинг нусхаларини Марказий банкка тақдим этиш.
Аудиторлар объективлиги ва мустақиллиги
Аудитор ўз ишини бажариши чоғида ҳалол ва самимий бўлиши зарур. У холис бўлиши ҳамда шахсий хайрихохлик ва бошқа эхтирослар объектив фикр юритишда ҳалал беришига йўл қўймаслиги шарт. У текширув натижисидан мутлақо манфаатдор бўлмаслиги зарур.
Махфийлик
Аудитор иш давомида ўзига маълум бўлган махфий ахборот сир сақланишини таъминлаши ва алоҳида рухсатсиз учинчи шахсларга ошкор этмаслиги шарт.
Аудиторга махфий ахборотни сир сақлай олмагани учун шартнома шартларига асосан маъсулият юклатилади.
Банк Бошқаруви йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот тайёрланиши учун жавобгардир.
Банк Кенгаши малакали аудитор жалб қилиниши учун жавобгардир. Аудиторлик ташкилоти ёки аудитор ва тижорат банки ўртасида тузилган шартнома нусхаси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг икки ойи давомида Марказий банкка тақдим этилиши шарт.
Аудиторлик текширувлари якунланганидан сўнг 10 кун муддат ичида аудиторлик ҳисоботини Марказий банкка тақдим этиш тижорат банкларининг мажбуриятига киради.
Банк Кенгаши қуйидаги ҳужжатлар нусхасини Марказий банкка тақдим этиши шарт:
а) аудиторлик ҳисоботи, баланс, даромад ва харажатлар тўғрисидаги ҳисобот, пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни ўз ичига олган холис аудиторлик хулосаси;
б) ички аудит аҳволи тўғрисида алоҳида ҳисобот;
в) текширув давомида аудиторлар томонидан тайёрланган барча қўшимча ҳисоботлар.
Банк Кенгаши тижорат банки аудиторлик ҳисоботини олган вақтдан бошлаб 30 кун мобайнида аудиторлар томонидан аниқланган ички назоратга доир камчиликларни бартараф этиш ва тавсияларни бажаришга каратилган чоралар юзасидан Марказий банкка ҳисобот бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |