Мавзу: Ўзбекистонда банк аудитини ривожлантириш


Тижорат банкларини аудит қилиш усуллари ва турлари



Download 284,5 Kb.
bet5/11
Sana12.06.2022
Hajmi284,5 Kb.
#658484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ўзбекистонда банк аудитини ривожлантириш

1.2. Тижорат банкларини аудит қилиш усуллари ва турлари.


Тижорат банкларида аудит ўтказишда асосан қуйидагиларга катта эътибор бериш зарур. Булар: ички аудит текширувларини ўтказиш тартиби, банк кенгашининг ташкилий тузилма, тижорат банкда бухгалтерия сиёсати ва услублари, Активларнинг бутлигини назорат қилишдан иборат.


Ички аудит текширувларини ўтказиш тартиби. Ички аудит текширувлари банкнинг барча филиалларида ва бош банкда йилига камида бир марта ўтказилади. Ички аудит хизматининг иши аниқ режалаштирилган бўлиши керак. Ички аудит текширувлари дастур асосида олиб борилади ва дастур банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланган бўлади. Ички аудит хизмати ходимлари банк операцияларини ҳаракатдаги Қонунлар, Марказий Банк ва тижорат банкининг меъёрий ҳужжатлари асосида тўлиқ, аниқ ва ўз вақтида ўтказилиши ҳамда уларни ҳисоб ва ҳисоботларда тўғри ва тўлиқ акс эттирилганлигини текширадилар ҳамда уларнинг ҳаққонийлигига баҳо берадилар. Ички аудит текшируви якунлангандан сўнг зудлик билан аудиторлик ҳисоботи тайёрланади. Аудиторлик ҳисоботи зарурий тарзда жавобгар аудиторлар томонидан имзоланади. Аудиторлик ҳисоботларитўғридан-тўғри Банк Кенташига ёки Аудиторлик Қўмитасига берилади. Хисоботнинг бир нусхаси эса Банк бошқарувига тақдим қилинади.
Аудиторлик ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Аудит мақсади;

  • Аудит объекти

  • Аниқланган муаммо ва камчиликлар ифодаланган умумий хулоса;

  • Аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш бўйича аудитор тавсиялари.

Аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш бўйича тақдим қилинган тавсияларда муаммоларнингқисқача изоҳи, уларни бартараф этишг доир талаб этиладиган чора тадбарлар ва ушбу чора тадбирларни амалга оширишга шахсанжавобгар бўлган шахслар ҳамда уларни бажариш муддатлари ўз аксини топади.
Банк Бошқаруви ёки филиал раҳбарияти аудит текширувлари натижасида аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрилишини таъминлаш лозим.
Ички аудит хизмати томонидан текшириш натижалари бўйича тақдим қилинган тавсияларнинг бажарилиши муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учунушбу тафсияларнинг бажарилиб борилишини доимий назорат қилиниши ҳам ички аудит хизмати ходимлари таъминлайдилар.
Ички ва ташқи аудит учун аудит объекти бир хил, яъни молиявий ҳисоботга ўз фикрини билдириш ва ички назоратга баҳо бериш. Ички аудит хизмати ташқи аудит билан доимий ҳамкорликда ишнитўғриташкил қилиш натижасида ташқи аудит иш ҳажмини қисқартиради. Ички аудит хизмати маълумотлар алмашиш йўли билан ташқи аудитга ёрдам беради ва уларнинг ишларида ҳамкорлик қилади.
Ички аудит текширувлари давомида қуйидагиларга эътибор бериш билан банкнинг умумий аҳволига баҳо бериш зарур:

  • Банк биносининг умумий ташқи ва ички ҳолатига баҳо бериш;

  • Архив ҳолати ва архив ишларининг ритилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 147- сонли йўриқномаси талабларига жавоб бериши;

  • Компьютер хонасининг ахборотлар ҳавфсизлиги талабларига жавоб бериши, компьютерлар сақланиши аҳволи;

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ґукумат Қарорларининг мавжудлиги ва уларнинг жамоада ўрганилиши ҳамда уларнинг бажарилиши аҳволи;

  • Банкда ҳаракатдаги барча ҳужжатларнинг иш вақтида ва ундан кейин юритилиши, сақланиши, умуман мавжуд барча йиғма жилдлар аҳволи;

  • Маданият ва маърифат бурчакларининг аҳволи;

  • Иқтисодий ва техник ўқувлар ўтказиш, ёш мутахасислар билан ишлаш аҳволи.

Ички аудит текширувлари банк фаолиятини текшириш давомида қуйидаги масалаларни ёритиб бериши лозим:

  • Банк балансининг ҳар бир ҳисобварағининг қодиғининг ҳаққонийлигига баҳо бериш билан бирга текшириладиган даврда ушбу ҳисобварақдаги операцияларнинг қонунийлиги ҳам бирйўла текширилади:

  • Банкнинг депозит кредит пул муомаласи, ҳисоб китоб, касса, валюта ва бошқа операциялари бўйича ўтказилган муомалаларнинг тўғрилилиги ва асослилиги;

  • Банкда иқтисодий нормативларнинг сақланиши маблағларнинг етарлилиги, активлар сифати, банк рентабеллиги, фойда олиш ва бошқалар;

  • Устав фондини белгиланган меъёрга етказиш учун олиб борилаётган ишлар;

  • Банкнинг ўз кредиторлари ва омонатчилари олдида мажбуриятларини бажара олиши;

  • Банкнинг жорий йилда бизнес режани бажариш борасидаги олиб бораётган ишлари ва муаммолари;

  • Ички назоратнинг аҳволи, тузилаётган ҳисоботларнинг ўз вақтида ва тўғри тузилиб, тегишли жойларга тақдим этилиши;

  • Деҳқон фермер хўжаликларига, ўрта ва кичик бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорларга берилган кредитлар, уларни берилиш даражаси ва шароитлари;

  • Ходимларнинг касб маҳорати ва ижро интизоми;

  • Раҳбарларнинг ишни қай тарзда ташкил этганлиги ҳамда банк даромадини ошириш ва харажатларни камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар.

Текширув бошлашдан олдин охирги ойнинг биринчи санасига ва текшириш кунига банк баланси талаб қилинади ҳамда шу баланс маълумотларини тахлил қилиш билан филиалда ялпи ички аудит текшируви бошланади.
Республикамизда ички аудитни ташкил этишнинг умумий қоидалари Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Марказий банк тўғрисида”, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунлари ҳамда банк ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Тижорат банкларида ички назорат ташкил этилишини тартибга солиш мақсадида Марказий банк қуйидаги талабларни қўяди:
Банк ички назорати қуйидагиларни ташкил этиш мақсадида тузилган ташкилот режаси ва барча мувофиқлаштирилган услуб ва чоралардан иборат бўлиши керак:
1) ўз активлари бутлигини таъминлаш;
2) ҳисобот маълумотларининг аниқлиги ва ишончлилигини текшириш;
3) операциялар самарадорлигига кўмаклашиш;
4) ҳисоб юритиш сиёсатига риоя этилишига ёрдамлашиш;
Ички назорат тизими банкнинг кундалик фаолияти устидан назоратни амалга оширишга оид бошқариш механизми бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
• бошқариш сиёсати ва тартиби
• мажбуриятларнинг тақсимланиши
• ваколатлар
• текширишлар тартиби
• кундалик операциялар устидан назоратни олиб бориш ва улар ҳисобини юритиш
• харажатларни назорат қилиш
Ички назорат тизими устидан мунтазам назоратни олиб бориш ва уни такомиллаштириш раҳбарлар мажбуриятидир. Назорат тартиблари учун жавобгар ходимлар бевосита раҳбариятга ҳисобот беришлари лозим.
Ҳар бир таркибий тузилма ўзи амалга ошираётган операциялар устидан ички назоратни олиб бориши шарт бўлиб, бундай назорат масъул ижрочилардан тортиб тузилма бошлиғигача барча ходимларнинг лавозим мажбуриятларига кириши лозим. Акциядорлар ҳам Банк кенгаши ва тафтиш комиссияси орқали ўз ички назоратларини амалга оширадилар.
Маъмурий назорат - бу банкнинг пухта ўйланган ташкилий тузилмасининг таснифланган ва аниқ тақсимланган ваколат ва мажбуриятлари қарор қабул қилиш ва улар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби (бунга муайян операциялар бўйича ваколатлар беришга доир қарор қабул қилиш ҳам киради)нинг бирлигидир.
Бухгалтерия назорати активларнинг сақланишини ва молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлашга йўналтирилган, муайян тарзда шакллантирилган ҳужжат ва ҳисоботларни юритиш таркиби ва тизими бўлиб, шу билан бирга улар қуйидагилар бўйича асосланган ишонч ҳосил қилишга йўналтирилган:
•Барча операциялар раҳбарият томонидан берилган ваколатлар доирасида амалга оширилмоқда
•Банк операцияларининг ҳужжатларда белгиланган бухгалтерия тамойилларига мос тарзда акс эттирилиши активлар ҳисобини аниқ юритиш имконини таъминламоқда
•Ходимларнинг активлар билан ишлашига рухсат раҳбарият томонидан берилган ваколатлар доирасида амалга оширилмоқда.
•Активларнинг молиявий ҳисоботларда акс эттирилган қиймати мунтазам равишда (самарали назоратни амалга ошириш мумкин бўлган тарзда) ҳақиқатда мавжуд бўлган активлар қиймати билан солиштирилади ва аниқланган ҳар бир тафовутлар бўйича ўз вақтида чоралар кўрилади.
Бирон бир шахс томонидан йўл қўйилган жиддий камчилик қисқа вақт ичида аниқланган тақдирда ички назорат самарали ҳисобланади.
Ички назоратнинг зарурий даражасига эришиш учун банкда қуйидаги асосий тамойил ва услублар мавжуд бўлиши керак:
• Самарали ташкилий тузилма;
• Тегишли йўналишдаги бухгалтерия сиёсати ва услублари;
• Активларни сақланишига оид зарурий услублар;
• Ички аудитнинг самарали дастури.

Download 284,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish