Мавзу: Ўзбекистонда банк аудитини ривожлантириш


Актив ва пассив кредит операциялар аудити



Download 284,5 Kb.
bet8/11
Sana12.06.2022
Hajmi284,5 Kb.
#658484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ўзбекистонда банк аудитини ривожлантириш

2.2. Актив ва пассив кредит операциялар аудити

Мижозларни қайтаришлик, муддатлилик ва тўловлилик шартлари асосида кредитлаш банк фаолиятининг асосий операцияларидан бири ҳисобланади. Мижозларни кредитлаш операцияси (актив кредит операциялари)дан келадиган даромад банк даромадининг асосий қисмини ташкил қилади. Шу билан бирга банкнинг ресурс базасини шакллантиришда кредитларни жалб қилиш (пассив кредит операциялар) операциялари муҳимдир.


Банкнинг актив кредит операцияларини аудит қилишда қуйидаги текширишлар амалга оширилади:

  • банкда кредит операцияларини ташкил этилиши, ҳамда кредит беришдаги ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;

  • кредит шартномаларидаги мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш бўйича ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилиши, ҳужжатларни сақлаш тартиби;

  • кредит бериш ва қайтариш бўйича операцияларини бухгалтерия ҳисобида тўғри расмийлаштирилишини;

  • кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ҳисоблаш ва олишни бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилишини;

  • балансдан муддати ўтган фоизларни ва кредит шартномаси мажбуриятлари бузилган ҳолатдаги асосий қарз суммасини ўз вақтида ўчириш (списания)ни;

  • ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишлар резервини ишлатилиши, ўз вақтида ва тўлиқ шакллантирилишини;

  • кредит шартномаларини бажарилиши устидан банк назорати, муддати ўтган қарздорлик бўйича банкнинг фаолияти;

  • кредит линиялари очиш йўли билан кредилаш операциялари ва бошқалар.

Банкда кредит ишини ташкил қилиш ва кредит беришдаги ҳужжаларни расмийлаштиришини текшириш кредит ишини банкнинг кредит рискларини пасайтиришга қай даражада қодирлигини таҳлил қилиш ва баҳолашдан бошланади. Кредит ишини ташкил этилганлик даражасини баҳолаш кредитлаш жараёни билан шуғулланувчи бўлимлар функцияларини ўрганишга асосланади. Бу бўлимларда мажбуриятларни тўғри тақсимланганлиги текширилади, кредит операцияларини амалга оширилиши юзасидан ички банк назорати ҳолати баҳоланади.
Банкнинг кредит сиёсатини изоҳлашда бошқарув органлари томонидан кредитни фойдалилигини таъминлаш учун энг асосийлардан бири бу белгиланган стандартларга риоя қилинишидан иборат бўлади. Бундай изоҳлаш кредит инспекторлари ва банк раҳбариятига тавсия этилади. Кредит сиёсатини тўғри ташкил қилиш банкнинг кредит портфелини тартибли ташкил қилинганлигини акс эттиради.
Банкнинг кредит сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олади:
1. Кредит портфелини ташкил этишдан мақсад, яъни яхши кредит портфели хусусиятларини кўрсатиш; кредит турлари; қайтариш муддати; ҳажми ва сифати шулардан иборат бўлади.
2. Кредит бериш соҳасида ваколатларни изоҳлашда белгиланган кредит инспекторлари ва кредит қўмитаси ўртасида тақсимлаб бериш (максимал пул маблағи ва кредит турини, белгиланган ходим ва керакли имзо орқали тасдиқланишидир).
3. Кредит бошқармаси томонидан ҳуқуқларни бериш мажбурияти ва маълумотларни етказиш чегаралари.
4. Илтимоснома (практика) амалиёти, текширувлар, баҳо беришлар ва мижоз кредит талабномаси устидан қарор қабул қилиниши.
5. Ґар бир кредит талабномасига керакли ҳужжатларни илова қилиш ва шу каби ҳужжатлар, яъни кредит папкасида сақланмоғи шарт.
6. Банк ходимлари ҳуқуқлари тўлалигича кўрсатилмоғи ва кредит ҳужжатларни текширилиши ва сақланишини жавобгарлиги.
7. Асосий усул қоидалари, баҳолари ва кредит таъминотини амалга ошириш ва бошқалар.
Кредит беришдаги ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини назорати текширилаётганда мижоз қарздорларнинг кредит ишлари ианланма асосида ўрганилади. Кредит ишига кириши керак: кредит аризаси, йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси охирги ҳисобот санасидаги иловалар билан бирга (солиқ инспекцияси белгиси билан бирга), йиллик ҳисобот тасдиқланганлиги тўғрисидаги аудитор хулосаси, харажатлар ва даромадлар режалаштирилган бизнес-режа, кредитнинг техник-иқтисодий асоси, кредит шартномаси, кредитнинг таъминоти (гарова шартномаси, таъминот, кафиллик ва бошқалар) қарздорнинг кредит тарихи.
Бундан ташқари, қарз олувчининг кредит аризаси билан бирга: таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхаси ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидага гувоҳномаси, имзолар ва муҳр намунали ҳужжат (нотариал тасдиқланган), дебитор ва кредиторлар қарздорликлар рўйхати ва амалга оширилиш муддатлари билан бирга, кредит олиш ва ссуда ҳисобварағини очиш тўғрисидаги солиқ инспекиясининг визали хати ва бошқа ҳужжатлар (банк талабига мувофиқ).
Кредит шартномалар мажбуриятларини бажаришни таъминловчи ҳужжатларни расмийлаштирилиши тўғрилиги текширилаётган кредит операциялари аудитининг асосий босқичларидан бири ҳисобланади. У берилган кредитларни қайтарилишини таъминловчи ҳужжатларни ўрнаишдан бошланади: гаров, кафолат, кафиллик шартномалари. Амалиётда, одатда, гаров тўғрисида шартнома тузилаётганда хатоларга йўл қўйилади. Гаров муносабатлари Ўзбекистон Рсепубликаси «Гаров тўғрисида»ги Қонунни (264-289-моддалар) орқали бошқарилади. Меъёрий ҳужжатларга кўра, гаров тўғрисидаги шартнома қонунда белгиланган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Креди бериш ва асосий суммани қайтариш тартиби назорати текширилади (юридик шахслар – нақд-пулсиз йўл билан ҳисоб-китоб (жорий) ёки вакиллик ҳисобварағиги ёзиш билан, жисмоний шахслар – нақд-пулсиз ёки нақд пулда).
жадвал
Ўзбекистон Республикаси АТ Тадбиркорбанкининг инвестицион портфелини таркиби




Хизматлар

ҳажми, % ҳисобида

1.

Банк ва молия хизматлари

55

2.

Лизинг

12

3.

Суғурта

9

4.

Саноат

7

5.

Бошқалар

17

2002 йилда тадбиркорбанк лойиҳалар учун ажратган кредитлари ҳажми 1,4 мартага ўсган ва 27 та лойиҳа учун 1 март 2003 йил холатига кўра қилган қўйилмалари 15,7 млн. АҚШ доллар ва 239 млн. сўмни ташкил қилган.



Download 284,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish