Мавзу: Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар режа: I. Кириш. II. Асосий қисм


Прокурор ваколати судга ўтказилди



Download 181 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi181 Kb.
#74761
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
РефератСаидбек

Прокурор ваколати судга ўтказилди.
Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда, “Хабеас корпус” институтини янада кенгайтириш доирасида суриштирув ва дастлабки тергов устидан суд назорати янада кучайтирилди. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкция бериш ваколати прокурордан судга ўтказилди.
Кўрсатув беришга мажбурлаганлик учун жазо белгиланди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиноят процессида жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таьминлаш, уларнинг шаьни ва қадр-киммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймасликка қаратилган янги механизмлар амалиётга жорий этилди. Процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси,ашёвий далиллар ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.Шахсни ноқонуний ушлаб туриш,қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маьлумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиганкўрсатув беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларини бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади.
Шунингдек, жиноят ҳақида ёлғон хабар ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш назарда тутилган.
Жиноят содир этган шахсларни жиноий таьқиб қилиш муддатлари мақбуллаштирилади.
Айрим жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш, жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил муддат ўтган бўлса, шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмаслигини белгиловчи қоидалар амалга жорий этилди.
Жиноят ишини кўриб чиқиш муддати тезлаштирилди.
Жиноят ишини кўриб чиқишнинг тезкорлиги ва самрадорлигини ошириш, поцессуал ҳужжатларни расимйлаштиришни соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Яьни жиноятни рўйхатга олиш ва тергов қилишдан то ҳукмни ижро этишгача бўлган жараённи ўз ичига олган “электрон жиноят иши” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24-январь куни Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида янги парламентга ўз мурожаатномасини йўллади ва қуйидагиларни таькидлаб ўтди:
Аввало суд мустақиллигини тўлиқ таьминлаш энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарур. Дастлабки терговда давом этиб келаётган қонун бузилиш ҳолатларини фақат судларнинг ҳақиқий мустақиллигига эришиш орқали бартараф этиш мумкин. Бу борада қабул қилинган қонуний чора-тадбирларимиз натижа бера бошлади. Ушбу ижобий ўзгаришларнинг БМТ нинг судьяларни мустақиллиги бўйича вакили Гарсия Саян жаноблари ҳам алоҳида эьтироф этди. Ўтган 3 йилда 1989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, 2019 йилда 3081 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 2623 нафар фуқарога асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилди ва ўзгартирилди. Судьяларимизнинг адолатли ва қонун устуволигини таьминлаш борасидаги оқлов ҳукмларини чиқаргани ҳеч шубхасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиз. Мен Президент сифатида судьяларимизнинг жасорати ва қатьиятини бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб қувватлайман.
Суд орқали инсонларнинг ҳуқуқий тикланганлигини эьтироф этиш билан чекланиб қолмасдан, нима сабабдан судгача бўлган тергов жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган – деган саволни кўндаланг қўяётган таьзиқлар учун жавоб берадиган вақт келди.
Эски тизимдан қолган ва хануз давом этаётган суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб ўрганиш амалиётини чеклаш лозим.
Энди фақат иш юзасидан шикоят келиб тушган ҳолдагина прокурор суд қарорини олиб ўрганиш мумкин. Суд раислари томонидан судьяларнинг фаолиятини баҳолаш ва уларга нисбатан интизомий иш қўзғатиш бўйича ваколатни қайта кўриб чиқиш керак. Давлат идоралари мансабдор шахслари шуни чуқур англаб олсинлар, судлар мустақиллигини таьминлаш масаласи бундан буён ҳам шахсан Президентнинг назоратида бўлади. Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши лозим.
Буюк немис файласуфи Иммануил Кант айтганидек – “Адолат йўқолган пайтда ҳаётнинг қадрини белгилайдиган бошқа ҳеч нарса қолмайди”. Энг катта меьзон бу – адолат. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.
Президентимиз ўз мурожаатида бир қанча вазифаларни белгилаб берди.
Биринчидан, Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиш керак. Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги 3 ой муддатда юқоридаги таклифларни амалда жорий этишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини киритсин.
Иккинчидан, суд-ҳуқуқ соҳасига оид асосий қонун ва кодекслар бундан деярли 20-25 йил олдин қабул қилинган бўлиб, ҳозирги давр талабига мутлақо жавоб бермайди. Шу сабабли янги шаклланган парламент яқин йилларда Фуқаролик, Жиноят, Жиноят процессуал, Жиноят ижро ва Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларни янгидан қабул қилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу борада аввало, тергов ва суд амлиётига нисбатан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илғор стандартларнинг жорий этишга алоҳида эьтибор қаратиш керак.
Қонунчиликни янгилашдан мақсад фақат қонун қабул қилиш эмас аксинча, янги қонунлар эртага одамларга амалий наф бериши, уларнинг ҳаётининг қандай енгиллаштириш ҳақида бош қотиришдан иборат бўлмоғи лозим.
Учинчидан, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришимиз зарур. Биз Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш бўйича жиддий исллоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Бироқ ушбу идоралар ҳали халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлангани йўқ. Тизимда жамоат тартибини сақлаш жиноятларга қарши курашиш ва давлат хизматларини кўрсатиш фаолиятига доир аниқ меьзонлар белгиланмаган. Шу сабабли ислоҳотларни давом эттириб, Ички ишлар идоралари халқимиз оғирини енгил қиладиган тузилмага айлантириш зарур.
Бу вазифа янги парламент, хусусан Сенат олдидаги 5 йиллик вазифа бўлиб, бунинг учун барча ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратишт ва амалий чоралар кўриш лозим. Ички ишлар органлари учун барча даражадаги рахбарларнинг малакасини ошириш ва мақсадли тайёрлаш тизимини янгидан ташкил этишимиз зарур.
Тўртинчидан, Афсуски жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик, инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди. Умуман жамиятнинг бирота тармоғи ривожланмайди.Бу иллатни йўқ қилмасак бирорта соҳа ҳам ривожланмайди. Тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш,лицензия, божхона, банк, давлат харидлари соҳаларида коррупцияга дуч келяпти. Президент номига келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар ҳам, матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ҳам буни яққол кўрсатиб турибди. Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламларидан энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аьзолари таьбир жоиз бўлса, ҳалоллик вакцинаси билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз.
Ушбу вазифалар ижросини тизимли ташкил этишмақсадида парламент ва Президентга ҳисобот берадиган ва коррупцияга қарши курашишга маьсул бўладиган алоҳида орган ташкил этишни таклиф этаман.
Бешинчидан, фуқаролик масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини таьминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам қўйиш зарурлигини тақозо этмоқда. Жумладан, мамлакатимизда узоқ вақтдан бери яшаб келаётган лекин Ўзбекистон фуқароси деган ҳуқуқий мақомга эга бўлолмаётган минглаб юртдошларимизнинг ана шу муоммосини қонуний ҳал қилиш бўйича ташкилий – ҳуқуқий чораларни кўриш вақти келди. 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги автоматик тарзда берилиши даркор.


Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish