Мавзу: Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар режа: I. Кириш. II. Асосий қисм



Download 181 Kb.
bet1/7
Sana21.02.2022
Hajmi181 Kb.
#74761
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
РефератСаидбек



Мавзу: Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар
РЕЖА:
I.КИРИШ.


II.Асосий қисм: 1.Ўзбекистон Республикаси суд тизими.
2.Мустақилликдан сўнг Ўзбекистон
Республикасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга
оширилган ислоҳотлар.
3.Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ
тизимидаги ислоҳотларда янги босқич


III.Хулоса.


I.КИРИШ.
ХХ аср охирларига келиб жаҳон харитасида яна бир мустақил, суверен давлат –Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди. Ўзбекистон тинч йўл билан ўзининг мустақил давлатчилигига эга бўлди.
Мустақиллик ўзбек халқига ўз тарихини ва миллий-маьнавий ҳамда ҳуқуқий қадриятларини қайта тиклаш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси истиқлолни қўлга киритганидан сўнг сиёсий, иқтисодий ва маьнавий тараққиётда салмоқли натижаларга эришди. Уларнинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистон бугунги кунда жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, янгиланиш, айниқса демократлаштириш жараёнларини жадаллаштириш имкониятларига эга бўлди. Пировард мақсади ҳуқуқий давлатчиликни барпо этиш бўлган ушбу ислоҳотлар республиканинг судлов тизимида ҳам жадал сурьатлар билан кечмоқда. Суд-ҳуқуқий ислоҳотлар мамлакатда қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият тармоқлари билан тенг, мустақил, кучли суд ҳокимиятини вужудга келтиришнинг муҳим омилидир1.
Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримов таькидлаганидек, “Улуғ бобокалонимиз Амир Темур “Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади” деган сўзларини тарих саҳифаларига зархал ҳарфлар билан ёздирган эди. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти –давлатнинг асосий таянчидир”2.
Суд тизими ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликка хос кўп асрлик тарихга эга. Суд фаолиятини қадимдан халқ маданияти, аньаналари ва маьнавий негизига асосланиб, обрў-эьтиборли, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кишилар амалга оширишган. Улар чиқарган қарорлар ҳар қандай шубҳадан холи ва ьарча учун мажбурий ҳисобланган. Ўзбекистонда қарийб ўн уч аср давомида шариат қонунларига амал қилган қозилик суди ҳамда халқ урф-одатлари ва аньаналарига суяниб қарор қабул қилган бийлар суди мавжуд бўлган. Ўрта Осиёни забт этганидан сўнг мустамлакачи чор ҳукумати Россия қонунларига амал қлувчи судларни тузди.1917 йил Октябрь тўнтаришидан сўнг “халқ” судлари ва трибуналлар таьсис этилди. Улар коммунистик партия ва инқилоб манфаатларига хизмат қилди, қонунга эмас, “пролетарча онг”га суянарди. Суд ўрнини кўп ҳолларда “махсус кенгаш”, “учлик комиссия” каби маьмурий тузилмалар эгалаганди. Суд адолатга эмас, ваҳшиёна қатағон, шафқатсиз жазолашга хизмат қилди. Ушбу тизим батамом партия ва совет ижроия органларига қарам эди.
Мустақилликка эришилгандан сўнг Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этишнинг таркибий вазифаси сифатида суд-ҳуқуқ ислоҳоти ўтказилмоқда. Суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмалардан мустақил иш юритиши ва суд фаолиятинингш бошқа асосий принциплари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида эьтироф этилди, янги суд тизими барпо қилинди3.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги ҳамда олий қадрият ҳисобланиши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган. Конституциянинг 11-моддасида Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши белгилаб қўйилди. Мустақил Ўзбекистон Конституциясида ҳокимиятнинг бўлиниши ҳозирги замон жаҳон давлатчилигининг энг илғор тажрибаларига мос келади ва халқаро талабларга тўла мос келади.
Ўзбекистон кўп йиллар давомида тоталитар тузум шароитида яшаб, ҳокимият бўлиниши тамойили йўқлиги учун суд ҳукмрон партиянинг қонунсиз даьволарининг ҳимоячисига, коммунистик мафкуранинг жазо органига айланиб келган эди.
Суд славянча “суд” – иш деган сўздан олинган бўлиб, одил судловни амалга оширувчи давлат органи; муайян давлатнинг қонунларига асосан процессуал тартибда жиноий, фуқаролик, маьмурий ва бошқа тоифадаги ишларни кўриб чиқади ва ҳал қилади. Айрим шахслар ўртасида, улар билан давлат идоралари, корхона, муассаса, ташкилот маьмурияти, жамоат бирлашмалари ўртасида мулкий ва номулкий низоларни, қонунбузарликларга доир ишларни кўриб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхона, муассасалар, ташкилот ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми суд ҳокимияти тушунчасига биринчи марта қуйидагича таьриф берди: “Суд ҳокимияти – бу судларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципигасўзсиз риоя қилиш асосида жиноий, фуқаролик, хўжалик ишларини ва маьмурий ҳуқубузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича ваколатидир”.
Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий мақсади суднинг алоҳида ва мустақил ҳокимият тармоғи сифатидаги мавқеини қайта тиклаш ғояси бўлди. Суд ҳокимиятининг янги тармоқлари яратилди. Суднинг ваколатлари сезиларили даражада кенгайтирилди. Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кафолатлашнинг ҳуқуқий меьёрлари шакллантирилмоқда. Эндиги муҳим вазифа – ана шу меьёрларнинг судлов амалиётига изчил кириб боришини таьминлаш, уларнинг одамлар онгида чуқур ўрнашиб қолишига эришишдан иборат.
Бугунги кунда суд ҳокимияти давлат органлари тизимида алоҳида аҳамият касб этади. Суд ҳокимиятининг фаолияти инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига бевосита алоқадор бўлиб, одил судловни амалга ошириш фаолияти натижасида шахсларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади. Шу боис мамлакатимиз ҳудудида суд-ҳуқуқ тизимининг шаклланиши ва ривожланиши тарихини ўрганиш, таҳлил қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Суд-ҳуқуқ ислоҳоти – давлатни ислоҳ қилишдаги стратегик муҳим вазифадир. У мувозанатлаштириш тизимининг демократик давлатда самарали ишланишининг муҳим омилидир. Суд-ҳуқуқ ислоҳотларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлди:

  • Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқини самарали муҳофаза этилишини таьминлаш;

  • Ҳокимиятнинг уч тармлоғи ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришиш ҳамда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таьминлаш;

  • Суд ҳокимиятининг нуфузини ошириш, жамиятда судларга бўлган муносабатни ўзгартириш, суд тизимининг қонунчилик асосларини ҳуқуқий демократик давлат талабларига мослаштириш;

  • Жиноят, жиноят-процессуал, маьмурий жавобгарлик тўғрисида қонун ҳужжатлари, жиноий ва маьмурий жазо тизимини изчиллик билан боқичма-босқич либераллаштириш ва бошқалар4.




Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish