Мавзу: Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар режа: I. Кириш. II. Асосий қисм


II.3. Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларда янги босқич



Download 181 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi181 Kb.
#74761
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
РефератСаидбек

II.3. Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларда янги босқич
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизни тараққиётнинг янги босқичига кўтаришга хизмат қилади. Айниқса, унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш даражасини, суд ишини юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилгани халқимиз манфаатини таьминлайди.
Пойтахтимизда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларинг янги босқичида замонавий ёндашув ва илғор тажрибанинг аҳамияти каби масалаларга бағишланган халқаро давра суҳбатида бу алоҳида таькидланди.
Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таьминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизатсиялаш ва ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир.
Тарққиётимизнинг янги стратегиясида қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таьминлашга алоҳида эьтибор қаратилган.Жумладан. қарорлар қабул қилишда судлар мустақилигини таьминлаши керак бўлган Олий суд кенгашини тузиш, профессионал судялар корпусини шакллантириш, судяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.Бундай чора-тадбирлар судларнинг одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таьминлаш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада кучайтиради.
Ишларнинг кўриб чиқилиши судлар томонидан чўзиб юборилишига йўл қўймаслик мақсадида процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, қуйи инстанция судларининг камчиликларини мустақил бартараф этиш ва узил-кесил қарор қабул қилиш юзасидан юқори суд инстанцияларининг ваколатлари кенгайтирилиши ҳам соҳада сезиларли ютуқларга йўл очади.
Давлатимиз рахбарининг 2017-йилнинг 21-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони бунинг амалий ифодаси бўлди.
Ўзбекистон бошқа соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш билан бирга бу борадаги энг илғор тажрибаларга алоҳида эьтибор қаратиши улкан ютуқларга эришишига йўл очмоқда,- дейди Гамбург шахрининг собиқ маьмурий судьяси, ҳуқуқий ва сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи Г. Велинг(Германия).
Ўтган йилларда бу соҳада фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таьминлашнинг мустаҳкам қонунчилик асослари яратилиб, амалга ошириш чоралари кўрилган бўлса, уларни замон талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш, янги босқичга кўтаришга оид янги стратегия тасдиқлангани эьтиборга лойиқ. Уни муваффаққиятли амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари иштирок этаётгани, халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилгани бу борада юксак самарага эришишга замин яратади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 21-октябрьдаги “Суд-ҳуқук тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони қамрови мазмун-моҳият жиҳатидан серқирралиги билан эьтиборни ўзига жалб этади.
Мазкур норматив- ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан мақсад – суд орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинликлдарини янада ишончли ҳимоя қилиш механизмини замонавий давлатчилик талабларига мослаштириш ҳамда жамият эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда суд органлари фаолиятида одил судлов даражасини оширишдан иборатдир.
Авваламбор, Конституциямизда суд ҳокимияти фаолиятига тегишли қатор меьёрлар ўзининг аниқ ифодасини топганини алоҳида қайд этиш ўринлидир.
Шу боис Фармонда энг муҳим вазифалардан бири сифатида айнан “ суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амл қилинишини таьминлаш” белгилаб қўйилгани бежиз эмас, албатта.
Бу ҳолат барча судлар, яьни фуқаролик, жиноят судлари томонидан ишларни муҳокама қилиш ва тегишли қарорлар – ҳукм, ҳал қилув қарори , ажрим ёки қарор қабул қилиш билан боғлиқ барча босқичларда (биринчи инстанция, апеллация, кассация ёки назорат тартибида) бирон-бир мансабдор шахснинг бевосита аралашиши мумкин эмаслигини англатади. Бинобарин, Конституциямиз, “Судлар тўғрисида” ги қонун ва Жиноят процессуал кодексида “судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар”, деган принсип ўз ифодасини топган.
Мазкур тамойил судьянинг фаолият кўрсатишида мустақиллиги кафолатланганидан далолат беради. Шу билан бирга, барча суд тармоқларидаги судьялар ўз иш юритувидаги ишларни мазмунан ҳал этишда фақат тегишли қонунлар талабларига қатьий риоя қилишлари , қонунлар талабидан оғишмаган ҳолда қарор қабул қилиши лозимлигини англатади.
Фармонда белгиланган муҳим вазифалардан яна бири – нафақат суд органлари, шу билан бирга, ушбу ҳуқуқий – меьёрий ҳужжат билан фаолияти қамраб олинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, давлат органларидаги юридик хизматлар маьсул ходимларининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида” ги қонун қабул қилинганидан буён мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатини ҳал этишнинг ҳуқуқий механизми тубдан ўзгарганидан барчамиз хабардормиз.
Мисол учун ҳукумат порталига фуқаролар томонидан йўлланган ариза ва шикоятлар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар томонидан шошилинч чоралар кўрилаётгани, бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатининг устуворлигига эьтибор берилаётганини кенг жамоатчилик эьтироф этаётганини қайд этиш жоиз.
Шу ўринда Биринчи президентимизнинг “ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаати учун”, деган пурҳикмат ғоялари изчил ва тизимли давом эттирилаётгани ҳар бир фуқаронинг қалбига қувонч олиб кирди.
Ундан ташқари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақат содир этилган у ёки бу келишмовчиликлар ёки низолар юзасидан тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган тарзда жавобгарликка тортиб тегишлича қарор қабул қилиш, шу билан бирга, содир этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаблари ва уларнинг келиб чиқиш шарт-шароитларини чуқур ўрганиш, аниқлаш баробарида қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан мақсадли ва самарали чоралар кўришга қаратилган муҳим вазифалар белгилангани эьтиборга молик. Мазкур вазифалар замирида судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахсларидан ўз фаолиятини ташкил этишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларини тегишлича юборишга эьтибор беришлари шартлиги мужассам.
Мазкур ҳуқуқий- меьёрий ҳужжатда, шунингдек, юксак ахлоқий-идоравий ва касбий фазилатларга эга, юклатилган вазифалар ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самароали бажарилишини таьминлашга қодир бўлган кадрларни шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи муҳим вазифалардан бири этиб белгилангани ҳам айни муддаодир.
Эьтиборли жиҳати шундаки, Фармоннинг иккинчи бандида судьялик лавозимига тайинлаш (сайлаш) муддатларига қатьий аниқлик киритилган. Яьни судьялик лавозимига биринчи маротаба тайинлаш 5 йилга, иккинчи маротаба- тайинлаш 10 йилга, кейингисида муддатсиз тайинланиш (сайланиш) имкони яратилди. Бу судьяларнинг ёши, малакаси, касб маҳоратини инобатга ҳолда узоқроқ муддатга фаолият кўрсатишини кафолатлади. Бу эса, аҳолининг суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада оширди, судьяларнинг эса, узоқ йиллар давомида лавозимини сидқидилдан бажаришга ва ниҳоят, суднинг ҳокимият тармоғида нуфузини ортишига мустахкам замин яратди.
Мазкур ҳуқуқий- меьёрий ҳужжатнинг учинчи бандида амалдаги қонун ҳужжатларини янги мазмун мохиятли меьёрлар билан бойитишга таалукли муҳим масалалар акс этган.2017 йилнинг 1-апрелигача Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик-процессуал, Хўжалик-процессуал кодекслар, шунингдек, “Судлар тўғрисида”ги қонун ва бошқа қатор қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш йўли билан Фармон талабларини бажариш чоралари кўрилди.
Киритилаётган бу ўзгартиришлар халқаро стандартлар ва ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибаларига тўлиқ мос келади.
Жумладан, қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилиб, унинг ўрнига озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазонинг муқобил турларини қўллаш имконияти кенгайтирилди. Яьни жиноий жазолар тизимидан нисбатан қаттиқ таьсир чораларидан бири чиқарилаётганлиги жиноий жазоларни либераллаштиришга, ҳуқуқбузарларга нисбатан тарбиявий-тузатиш таьсир чораларининг илғор шакл ва услубларини кенг қўллаш бўйича олиб борилаётган сиёсатнинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Жиноят процессида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, жиноят ишларини тергов қилишнинг тезкорлигини ошириш доирасида:

  • Жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилди.

  • Қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари бир йилдан етти ойга қисқартирилди.

Ушбу чораларнинг жорий этилиши, бир томондан, фуқароларнинг эркинлигини асоссиз чеклаш ҳолатларидан ҳимоя қилинишини, иккинчи томондан, суриштирув ва тергов органларининг маьсулияти ва фаолияти самарадорлиги ошишини таьминлади.
“Хабеас корпус” институти қўланилишини янада кенгайтириш доирасида прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлдари судга ўтказилди.
Бу ўзгартиришлар инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақ эмаслиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умуэьтироф этилган принцип ва нормаларига тўла мос келади.
Бундан ташқари, судга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилган тақдирда муқобил эҳтиёт чорасини қўллаш имконияти берилди.
Судда иш юритиш тезкорлиги ва сифатини ошириш, иш бўйича якуний қарорлар қабул қилиш муддатларини асоссиз кечиктиришни бартараф этиш, судларнинг жиноят процессидаги ролини оширишга қаратилган янгилик сифатида суд томонидан жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш институтининг бекор қилинганлигини алоҳида таькидлаш жоиз.
Фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш имкониятини берувчи муддатнинг 3 йилдан 1 йилга қисқартирилганлиги эса фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг барқарорлиги, фуқаролик процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таьминлашга хизмат қилди.
Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тизимини такомиллаштириш, шунингдек суд процесси муддатлари ва сифатига салбий таьсир кўрсатувчи ортиқча оралиқ инстанцияларини бартараф этиш мақсадида Фармонда вилоят даражасидаги судлар томонидан қуқаролик ва жиноят ишларини назорат тартибида қайта кўриш бўйича бир-бирини такрорловчи инстанциялари тугатилиб, ўз навбатида, тегишли суд раислари ва прокурорлариниг назорат тартибида протест келтириш ваколати бекор қилиниши назарда тутилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўришга оид бир-бирини такрорловчи ваколатлари бекор қилинди.
Ортиқча ва бир-бирини такрорловчи инстанцияларнинг бекор қилиниши айнан бир назорат инстанцияси томионидан ишларнинг бир неча бор кўриб чиқилишини олдини олади, суд қарорларининг узил-кесиллиги ва барқарорлигини таьминлаб, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини янада оширди.
Фармоннинг суд ҳокимияти мустақиллиги асосларини мустаҳкамловчи алоҳида аҳамиятли томони адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таьминлаш бўйича вазифа ва ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказилганидир.
Ушбу чора судларнинг мустақиллиги ва уларнинг фаолиятига аралашмасликнинг қўшимча кафолатларини яратади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор идоралар қуйидаги масалалар юзасидан ишлар амалга оширди:
-суд-прокурор ходимларининг малакасини ошириш ва рахбар кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
-процессуал ҳаракатларни амалга оширишда вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, жиноий жазоларни либераллаштириш, шунингдек судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асосларини қайта кўриб чиқиш;
-ўзбек халқининг эзгулик ва раҳимдиллик каби кўп асрлик аньаналарига мос бўлган ярашув институтини жиноят процессида қўллаш доирасини кенгайтириш.Бу норма қонунни четлаб ўтган, содир этган қилмишидан пушаймон бўлган ва етказилган зарарни қоплаган фуқароларни жавобгарликдан озод қилиш имконини беради;
-ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим турдаги жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш;
-жабрланувчининг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилиши мумкин бўлган жиноят таркиблари рўйхатини кенгайтириш;
-электрон тартибда суд ва ижро иши юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, одил судловга эришишнинг илғор механизмларини жорий этиш орқали одил судлов сифатини ошириш;Бу ташаббуснинг амалга оширилиши суд фаолиятининг самарадорлигига, шунингдек “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш доирасида республикани ривожлантиришнинг замонавий босқичи талабларига тўлиқ асосланган одил судловнинг жамоатчилик учун очиқлиги, шаффофлиги ва эркинлиги принципларини ҳаётга изчил татбиқ этишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, қонунийликни таьминлашда ҳамда мамлакатимизда ислоҳотларни самарали рўёбга чиқаришда юридик хизматлар ролини ошириш мақсадида давлат органларининг юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир аниқ чора тадбирлар назарда тутилган.
Фармонни ижро этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Хўжалик-процессуал кодекслари ва бир қатор бошқа қонун ғҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини изчил такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида умумэьтироф этилган халқаро стандартлар асосида бир қатор алоҳида қонунлар, шу жумладан “Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги, “Медиация тўғрисида”ги, “Маьмурий судлов ишларини юритиш тўғрисида”ги қонунларни қабул қилинди.
Ушбу дастурий ҳужжатнинг амалга оширилиши мамлакатнинг суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таьминлаш, шунингдек аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш имконини берди.
2018 йилда ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида туб ўзгаришлар юз берди. Ушбу йилда 1 минг 881 та жиноят иши далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли тугатилди. Судлар т омонидан 590 нафар шахс оқланди. Ваҳоланки, бу рақам 2016 йилда бор-йўғи 28 тани, 2017йилда эса 263 тани ташкил этган. Шунингдек, 5 минг 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди, 2 минг 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинди.
Судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди. Бу албатта, Конституциямизда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқларини таьминлаш бўйича олиб борилаётган эзгу ишларнинг амалий ифодаси бўлди.
Шуни алоҳида таькидлаш керакки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонун янги тахрирда қабул қилинди.Мазкур ҳужжатга мувофиқ, аҳоли учун мақбул бўлган усуллар – “ишонч телефонлари ” ва тезкор алоқа телефонлари орқали ҳамда видеоконференсалоқа воситасида мурожаат қилиш тартиби жорий этилди. Энг асосийси, бугунги кунда фуқароларимиз мансабдорлар олдига эмас, балки мансабдор шахсларнинг ўзи халқимиз олдига бориб уларни ўйлантираётган муоммоларни ўрганмоқда. Бу албатта, юртимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг эьзозланаётганидан далолатдир.
Халқимизнинг фаровон ҳаётини янада яхшилаш, уларни қийнаётган муоммоларни аниқлаб бартараф этиш халқ билан бевосита мулоқот қилиш орқали амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлик субьектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган 85 та иқтисодий судлар фаолияти йўлга қўйилгани, судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, бу борада ошкора ва муқобил танлов тизимини яратиш мақсадида Судьялар олий кенгаши таьсис этилди.
Хусусан 2018 йилда Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимиятини мустақиллигини таьминлашга кўмаклашиш комиссияси ташкил этилади. Парламент комиссиясининг асосий вазифаси – фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, халқ билан бевосита учрашув ва мулоқот жараёнида кўтарилаётган масалаларни умулаштириш, парламент сўрови орқали ҳаққоний вазиятни таҳлил қилиш, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда муоммоларни ҳал этиш механизмларни яратиш бўлди.
Судья танлашда жамоатчилик фикри ўрганилади.
Эндиликда судьялар мустақиллигини таьминлаш мақсадида судьялар мақомининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилди. Судьялик лавозимига тайинланаётган номзод бўйича туман ва шаҳар жамоатчилик фикрини ўрганиш тартиби жорий қилинди.
Терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ёки суд фаолиятига ҳар қандай кўринишда, турли хил тарзда аралашганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.
Адолат саройи”
Марказий суд органлари ва муассасалари ва муассасалари фаолияти уйғунлигини таьминлаш мақсадида уларнинг жойлашуви қайта кўриб чиқилди. Марказий суд органлари ва муассасаларини ўзида бирлаштирадиган “Адолат саройи” мажмуалари барпо этилди.

Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish