Мавзу; Ядроларнинг тантал ядроси билан узаро таьсирлашувларида хосил буладиган протонларнинг инклюзив характеристикалар



Download 1,11 Mb.
bet2/9
Sana03.07.2022
Hajmi1,11 Mb.
#734503
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5199592240099366983

I-БОБ. ТАЖРИБА ҚУРИЛМАСИ
1.1 §. Тажриба қурилмаси


Ушбу магистрлик диссертация иши юқори энергиялар лабораторияси ОИЯИда 2 метрлик пропан камера ДТПК-500 дан олинган тажрибавий натижалар асосида бажарилган.
Камерага тушаётган релятивистик углеродлар бирламчи импульси ҳар нуклонга 4,20,05 ГэВ/с. Ушбу зарралар оқими ЛВЭ ОИЯИ синхрофазотронида олинган.
Ушбу бўлимда экспериментал установка тузилиши ва ўлчаш учун воқеаларни танлаб олиш жараёни кўрсатилган бўлиб, методика ОИЯИ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Маьлумки, пуфакчали камера бошқа камераларга нисбатан бир қатор устунликларга эга. Масалан: иккиламчи тўқнашув мақсулотларини регистрация қилиш ва тўқнашув жараёнини 4 геометриясида тўғридан тўғри кузатиш.
Иккинчидан, пуфакчали камераларда нишоннинг аниқ бир сирти билан таьсирлашувини регистрация қилинади.
Учинчидан, пуфакчали камераларда керакли аниқликда нейтрал зарралар ҳам регистрация бўлади (гамма-квантлар, нейтрал ғалати зарралар ва нейтронлар).
Иккиламчи зарраларнинг импульслари ва учиб чиқиш бурчаклари етарлича аниқликда ўлчанади.


1.2 §. 2 метрли пуфакчали пропан камераси (ДТПК-500)


Бизнинг экспериментларда 2 метрлик пропан камера ТПК-500 протонлар ва енгил ядролар (d,12C) оқимига, яьни синхрофазотрон линиясига ўрнатилган. Қуйида 1.1-расмда камера схемаси кўрсатилган. Камеранинг ишчи ҳажми (2106543) см3 пропан (С3Н8) билан тўлдирилиб, бу газ зичлиги =(0,43 0,01) г/см3 ва ишчи температураси t650с.
Р-,d- ва С ларнинг Та (А=181) ядролари билан тўқнашувида зарралар туғилиши “кўплиги” жараёнини ўрганиш учун ишчи камера ҳажмида нишон сифатида 3 та тантал пластинкалар (140 701) мм3 бир биридан 93 мм масофада ўрнатилган.
Камерадаги жараённи расмга олиш учун иккита фотоаппарат (ҳар бирида 3 тадан обьективи “Руссор 446 ”бор) ишлатилган. 1.3-расмда обьективлар жойлашуви схемаси берилган. Тўқнашувлар кенглиги 50 мм бўлган плёнка (тасмага) га олинган. “Репер” чизиқлари қалинлиги 15-20 микрон.
Асосийлари бўлиб 1.2 ва 5.6 жуфтлик обьективлар ҳисобланади, чунки улар нур йўналишига перпендикуляр жойлашган, обьективлар 3 ва 4 ёрдамчи ҳисобланади. Обьективлар 3 ва 4 асосий обьективларга кўринмайдиган трекларни расмга олади. Шундай қилиб, ҳар бир учлик (1,2,3) ва (4,5,6) шундай жуфт обьективни танлаш имконини берадики, ҳар қандай трек катта аниқликда расмга олинади.
Оптикавий константаларни аниқлаш учун (улар фазовий координаталарни аниқлаш ва ҳисоб-китобда ишлатилади) “репер” хочлари системаси бор бўлиб, улар камера шишасига чизилган бўлади. Катта шишаларга ички томондан 25 тадан “хоч” чизилган камера тубида дуралюмин пластинада 59 та крест чизилган. Бундан ташқари, фотоаппарат қистиргич шишасида ҳам ҳар бирида 6 тадан “хоч” чизилган (1.3-расм).
Синхрофазотронда нурлантириш пайтида камера СП-41Г магнит майдонида <В>=1,5 Тл магнит майдонида жойлаштирилган. Магнит майдони компонентлари Вх, Ву, ва Вz лар камеранинг бутун ҳажми бўйлаб 0,5% аниқликда ўлчанади. Вх компонента бўйича максимал нотекислик 15% ни ташкил этди. Ушбу магнит майдони конфигурацияси мураккаблиги учун магнит майдони картаси тузилган, учта координата бўйлаб магнит майдони тақсимоти келтирилган. Магнит майдонини тиклаш хатолиги 1% га тенг.
Камера нур келиши вақтига мос равишда ишлайди. Синхронлаштириш схемаси камера ишлаш интервалларини 0.1 мкс аниқликда ўрнатади. Камерадан ўтувчи зарралар сони чақнаш счётчиклари телескопи ёрдамида бошқарилади.








Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish