3.2 §. Иккиламчи протон ва π- -мезонларнинг кинематик характеристикалари Ўрганилаётган СС-марказий таъсирлашувларида ҳосил бўлган --мезонларнинг бурчак ва импульс бўйича тақсимотлари кўриб чиқилди. Натижалар марказий бўлмаган СС-таъсирлашувларида ҳосил бўлган --мезонларнинг характеристикалари билан солиштирилди. 3.5 ва 3.6 расмларда --мезонларнинг импульс, кундаланг импульс ва бурчак бўйича тақсимотларининг иккала типдаги тўқнашувларидаги нисбати келтирилган. Импульс бўйича тақсимотга эътибор берсак, 0.5 ГэB/с дан катта импульсли бурчак бўйича тақсимотда эса 10-300 оралиғида марказий тўқнашувларда кўп --мезонлар туғилишини кўрамиз.
3.2-жадвалда турли хил Qs га эга бўлган СС-таъсирлашувларидаги --мезонлар бурчак ва импульсларининг ўртача характеристикалари келтирилган. Жадвалда модел бўйича олинган натижалар ҳам келтирилган.
Олинган натижалар СС-тўқнашувлари марказийлик даражасининг --мезонлар, импульс ва бурчак бўйича тақсимотларига деярли таъсир этмаслигини кўрсатади. Модел ҳам худди шундай ҳосил бўладиган --мезонлар марказий бўлмаган тўқнашувлардагига нисбатан каттароқ импульсга эга бўлади ва нисбатан кичик бурчак остида учиб чиқади (3.2 жадвал).
3.6-расм. Марказий ва марказий булмаган СС-таъсирлашувлардаги π - -мезонларнинг θ лаб ларининг бир-бирига нисбати буйича таксимотлари.•-тажриба натижалари,о- ДКМ буйича хисоб-китоблар. 3.2-жадвал Турли хил Qs га эга бўлган СС-таъсирлашувларидаги --мезонларниг характеристикалари.
Qs≤1
Qs>1
Qs≤2, n±≥20
лаб>
(Гэв/с)
Эксп.
ДКМ
0.643±0.009
0.631±0.010
0.617±0.007
0.619±0.004
0.594±0.010
0.591±0.09
<θлаб>
(град)
Эксп.
ДКМ
38.3±0.5
41.3±0.7
40.2±0.5
42.0±0.3
38.9±0.6
42.3±0.6
┴>
(Гев/с)
Эксп.
ДКМ
0.259±0.004
0.241±0.003
0.250±0.003
0.242±0.002
0.246±0.003
0.240±0.003
лаб>
Эксп.
ДКМ
1.14±0.02
1.11±0.02
1.09±0.01
1.09±0.01
1.10±0.02
<׀соsθ *׀>
Эксп.
ДКМ
0.551±0.006
0.594±0.012
0.561±0.005
0.602±0.005
0.545±0.007
3.7-3.16 расмларда марказий бўлган СС-таъсирлашувларида ҳосил бўлган протон, - - ва + -мезонларнинг тўлиқ импульси, бурчак ва тезкорлик бўйича тақсимотлари келтирилган. Расмларда солиштириш учун кварк-глюон тор модели бўйича олинган маълумотлар ҳам келтирилган.
Расмлардаги тақсимотларга қарасак, биз бу ерда тажрибада марказий бўлган СС таъсирлашувларида ҳосил бўлган зарядли зарралар учун олинган тақсимотларнинг моделдагига нисбатан чап томонга силжиганлигин кузатамиз. Бу холат марказий тўқнашуларда хосил бўлган зарраларнинг ядро ичида иккиламчи тўқнашувлар хосил қилиши ва бунинг натижасида энергия йўқотишини кўрсатади. Бу ҳолат зарралар чиқиш бурчагининг ошишига олиб келади. Шунинг учун кумулятив протонларнинг хусусиятини ўрганишда марказий бўлган тўқнашувларни тадқиқ қилиш қулай ҳисобланади. Бундай хулосага иккиламчи зарраларнинг барча тақсимотларини тадқиқ қилиш орқали ҳам келиш мумкин. Тажриба натижадасида олинган ахборотлар таҳлили қуйидаги хулосаларни қилиш имкониятини беради: юқори энергияли ядроларнинг ядролар билан марказий таъсирлашувларини ўрганиш ядро-ядро таъсирлашувларида ҳосил бўлувчи экзотик ҳолатлар хусусиятларини ўрганиш имкониятини беради. Маълумки, бугунки кунгача экзотик ҳолатларни тушунтирувчи назарий модель натижалари мавжуд эмас. Шуларни ҳисобга олганда бу тажриба маълумотлари катта аҳамиятга эга.
Олинган натижалар С(С,Та)-марказий таъсирлашувларида ҳосил бўлувчи иккиламчи зарядли зарраларнинг нуклон-нуклон таъсирлашувларида ҳосил бўлувчи зарралар табиатига мос келмасдан бошқа механиз мавжудлигини кўрсатади.
ХУЛОСА
Магистрлик дисертацияси ишида 2-метрли пуфакчали пропан камераси ёрдамида олинган янги тажриба материалларидан фойдаланилган. Камера Бирлашган Ядро Тадқиқотлари институти Юқори энергиялар физикаси лабораторияси (Дубна шахри, Россия) синхрофазатронида тезлаштирилган углерод ядролари билан нурлантирилган.
Олинган тажриба натижалари Самарқанд давлат университети Ядро физикаси кафедрасида ЭҲМлар ёрдамида қайта ишланди, ва муаллиф бу ишларда фаол иштирок этди.
Марказий углерод-углерод тўқнашувлари натижаларини таҳлил қилиш давомида қуйидаги асосий натижалар олинди.
Янги статистик материаллар асосида ҳар бир нуклонига тўғри келувчи импульслари 4,2 ГэВ/с бўлган марказий бўлган углерод ядроларининг углерод ядролари билан марказий бўладиган тўқнавшувларида ҳосил бўлган иккиламчи протонлар ва --мезонларнинг ҳосил бўлиш кўпламчилик жараёнлари систематик тадқиқот қилинди.
Иккиламчи зарядли зарраларни ҳосил бўлиши марказий таъсирлашувларда тўлиқ углерод-углерод таъсирлашувларидагига нисбатан сезиларли даражада юқори. Бунга асосий сабаб марказий таъсирлашувларда кўп нуклонларнинг иштирок этиши ҳисобланади. Импульсларнинг ўртача қийматларини солиштиришда тескари манзара кузатилади.
Иккиламчи протонлар ва --мезонларнинг импульс, бўйлама импульс ва бурчакчаклари бўйича тақсимотлар олиниб олинган натижалар Дубна шаҳрида яратилган кварк глюон тор модели натижалари билан солиштирилди.
Марказий бўлган углерод- углерод ва углерод – тантал таъсирлашувлари хусусиятларини солиштириш иккиламчи зарраларнинг ҳосил бўлишида оғир ядролар ўзининг сезиларли даражада таъсир кўрсатиши аниқланди.
Олинган натижалар С(С,Та) -марказий таъсирлашувларида ҳосил бўлувчи иккиламчи зарядли зарраларнинг нуклон-нуклон таъсирлашувларида ҳосил бўлувчи зарралар табиатига мос келмасдан бошқа механиз мавжудлигини кўрсатади.