Мавзу: Валюта рискини бошқаришда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш



Download 173,37 Kb.
bet8/15
Sana14.02.2023
Hajmi173,37 Kb.
#911046
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
рискини бошқаришда замона

28

2.2. Муддатли валюта битимлари


бозоридаги операцияларнинг амалдаги ҳолати
Ўзбекистон Республикасининг муддатли валюта битимлари бозорида фақатгина форвард валюта операциялари мавжуд. Валюта опционлари ва валюта фьючерслари билан амалга ошириладиган валюта операциялари мавжуд эмас.
Форвард валюта битимлари тижорат банклари билан ташки савдо шартномасига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилмокда.
Қуйидаги жадвал маълумотлари орқали тижорат банклари ва хўжаик юритувчи субъектлар ўртаасида амалга оширилаётган форвард валюта операцияларининг амалдаги ҳолатига баҳо берамиз.
2.3-жадвал
Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки ниш форвард операциялари 23 , фоизда


  1. «Бюллетень банковской статистики Центрального банка России» нашрининг маълумотлари (М.:Прайм-ТАСС, 2006) маълумотлари асосида муаллиф томонидан умумлаштирилди.

  2. ТИФ Миллий банкининг баланс маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.

29
2.3-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2010-2012 йиллардла ТИФ Миллий банки томонидан тузилган форвард шартномаларининг умумий қийматида АҚШ долларини сотиб олиш бўйича тузилган форвард шартномаларининг салмоғи юқори бўлган. Бу эса, халқаро кредитларни кайтарилиши муносабати билан Миллий банкда катта микдорда доллардаги қисқа валюта позициясининг юзага келганлиги билан изоҳланади. Миллий банк форвард шартномалари орқали АҚШ долларидаги қисқа валюта позициясини қисқартиришга мажбур бўлмокда.
Шунингдек, таҳлил қилинган давр моабйнида Миллий банк томонидан тузилган форвард шартномаларининг умумий қийматида АҚШ долларини сотиш бўйича тузилган форвард шартномаларининг салмоғи ўсиш тенденциясига эга бўлган. Бу эса, ижобий ҳолат ҳисобланади ва Миллий банкнинг форвард операциялари бўйича валюта позициясини мувозанатлаштиришга хизмат қилади.
Тижорат банкларининг валюта операцияларига таъсир кўрсатувчи муҳим омиллардан бири сўмнинг номинал алмашув курсини ўзгариши ҳисобланади.
Тижорат банкларининг фаолиятидаги валюта риски муаммосини баҳолаш валюта риски билан боғлиқ бўлган молиявий йўқотишларни таҳлил қилишни тақозо этади. Бунинг боиси шундаки, мазкур молиявий йўқотишларнинг таҳлили валюта риски муаммосининг тижорат банкларининг молиявий ҳолатига таъсирини аниқлаш имконини беради.
Республикамиз тижорат банкларининг балансида валюта риски билан боғлиқ бўлган молиявий йўқотишларнинг ҳақиқатдаги сўммаси 55302-«Спот битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар» ҳисобрақамида ва 55306-«Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар» ҳисобрақамида ҳисобга олинади.
30
Мамлакатимиз тижорат банкларининг валюта риски билан боғлиқ бўлган эҳтимолий йўқотишлар сўммаси 22802-«Форвард шартномаси бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар» ҳисоб рақамида, 22806«Опционлар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар», 22810-«Фьючерслар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар», 22811-«Своплар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар» ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.
2010-2012 йилларда республикамизнинг йирик тижорат банкларида форвард валюта шартномалари сўммасининг юқори суръатларда ўсиши кузатилган. Форвард операцияларининг ҳар иккала шакли бўйича деярли бир хил ўсиш суръатларига эришишга муваффақ бўлинган. Бу эса, Милилй банкда форвард операцияларини ривожланиб бораётганлигидан далолат беради.
Айни вақтда, йирик банкларнинг раҳбарияти форвард валюта операцияларидан банк фаолиятидаги валюта риски муаммосини ҳал қилишда фойдаланмаётганлигини кўриш мумкин. Форвард шартномаалри бўйича валюталарни сотиб олиш сўммаси билан форвард шартномалари бўйича валюталарни сотиш сўммаси ўртасида сезиларли фарқнинг мавжудлиги фикримизнинг далилидир.
Форвард курси спот курсидан устама ёки дисконт сўммасига фарқ қилади. Агар битим валютаси бўйича кредитларнинг фоиз ставкаси баҳоловчи валютадаги депозитларнинг фоиз ставкасидан кичик бўлса, олинган натижа устама ҳисобланади ва бунда форвард курси спот курсидан юқори бўлади. Аксинча, битим валютасидаги кредитларнинг фоиз ставкаси баҳоловчи валютадаги депозитларнинг фоиз ставкасидан катта бўлса олинган натижа дисконт ҳисобланади, бунда форвард курси спот курсидан паст бўлади.
Форвард операциялари валюта захираларини валюта рискидан ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилади.
31
Форвард операциялари дастлаб экспортёрларнинг сотилган товарлар учун кутилаётган экспорт тушумини валюта рискидан ҳимоя қилиш мақсадида юзага келди. Кейинчалик тижорат банклари ўртасидаги муносабатларда ҳам форвард операцияларидан фойдаланиш кучайди. Шуниси характерлики, форвард операцияларидан спекулятив мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин. Чунки, биринчидан, форвард операцияларини амалга ошириш учун валюта маблағларининг мавжуд бўлиши шарт эмас; иккинчидан, форвард шартномалари нисбатан узоқ муддатга тузилади; учинчидан форвард курсининг даражаси кўпроқ фоиз ставкаларенинг ўзгаришига боғлиқ.
Муддатли валюта бозоридаги чекловлар юқори даражадаги рисклардан ҳимояланиш мақсадида ўрнатилади, бироқ Марказий банк лимитлар белгилаш, зарур ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ва бошқа банк назорати чораларирни қўллаш орқали рискни бошқариш имкониятига эга. Фикримизча, хўжалик субъектларининг хорижий валютадаги пул маблағларини валюта рискидан ҳимоялаш мақсадида ҳосила молиявий инстуменлари бўйича тижорат банклари билан эркин битим тузиш имкониятига эга бўлиши муддатли валюта бозорининг тўлақонли шаклланишига замин яратади.
Таъкидлаш лозимки, бозор муносабатлари тараққий этган давлатларда иқтисодиётни барқарор ривожлантириш муаммоси маълум маънода муддатли валюта бозорлари орқали ҳал этилади. Муддатли валюта бозори актив ва пассивларни самарали бошқаришга хизмат қилишнинг аҳамияти шундаки, биринчидан, хеджирлаш тизими хўжалик субъектларини келажакдаги молиявий ва савдо билан боғлиқ рисклардан халос этади, шунингдек,уларнинг молиявий баркарорлигини таъминлайди; иккинчидан, спекуляция капиталнинг кириб келишини рағбатлантириш ҳисобига муддатли ва спот бозорининг ликвидлилигини оширишга имкон беради;
32
учинчидан, муддатли валюта бозорида фойда оилш учун катта
миқдордаги молиявий маблағларнинг бўлиши талаб этилмайди.
2008 йилнинг 3 августидан бошлаб Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 28 июндаги 15/1-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг кучга кириши Марказий банк ва тижорат банклари учун валютавий своп операциялари оркали валюта позициясини тартибга солиш имконини юзага келтирди. Мазкур Низомга мувофиқ, Марказий банк ва ваколатли банклар ўртасидаги, шунингдек, ваколатли бакларнинг ўзаро валютавий своп операциялари Узбекистан Республикаси валюта биржасининг савдо тизимида тузилади ва бажарилади
Бу, бир томондан, валютавий своп операциялари бўйича мажбуриятларнинг кафолатланганлик даражасини оширса, иккинчи томондан, банкларнинг ўзаро эркин своп битимини тузиш имкониятини чеклаб қўяди. Фикримизча, ваколатли банклар ўртасидаги валютавий своп операцияларининг, нафакат валюта биржасида, балки банлараро биржадан ташқари валюта бозорида ҳам эркинамалга оширилиши мақсадга мувофиқ саналади. Чунки, валютавий свопнинг фақатгина валюта биржасининг савдо тизимида амалга оширилиши операциянинг тезкорлигига нисбатан салбий таъсирни юзага келтириши мумкин. Ваҳоланки, валютавий своп банкларда лаҳзалик ликвидлиликни таъминлаш инстирументларидан биридир. Айни пайтда, тижорат банкларининг валюта биржасида муддатли валюта инструментлари билан савдо қилиш имконияти сақланиб қолади.
Шунингдек, Марказий банк Узбекистан ҳукуматига, унинг хорижий инвестициялар ва халқаро кредитлар бўйича берган кафилликлари бўйича мажбуриятларини бажаришда, Голд своп операциялари оркали амалий ёрдам кўрсатиши мумкин. Яъни, Марказий банк ҳукуматнинг хорижий валютадаги тўловлари учун зарур бўлган микдордаги тушумни олиш имконини берадиган микдордаги олтинни спот шарти бўйича сотади.
33
Хорижий валютада олинган тушумни эса Ҳукуматга беради. Ундан кейин эса, Марказий банк билан Ҳукумат ўртасида тузилган тўлов шартномасининг муддатидан келиб чиққан ҳолда, Марказий банк хорижий банк билан форвард валюта шартномасини тузади. Форвард шартномасининг муддати тугаши билан Узбекистон Республикаси Марказий банки Ҳукуматдан олинган хорижий валютадаги тушум ҳисобидан олтинни форвард курси бўйича сотиб олади.
ТТТу ўринда валютавий своп операцияларини қўллаш шартига аниқлик киритишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Чунки марказий банклар ички валюта бозорида ва халкаро молия бозорларида валютавий своп операцияларини амалга оширадилар. Узбекистон Марказий банки эса фақат халкаро молия бозорларида своп операцияларини амалга ошира олади. Бунинг сабаби шундаки, мамлакатимизда ҳозирга қадар муддатли форвард шартномалари бозори шаклланмаган. Бу эса, мамлакатимизнинг ички валюта бозорида форвард операцияларини амалга ошириш имконини бермайди.

Download 173,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish