Мавзу: Валюта рискини бошқаришда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш


Тижорат банкларининг валюта рискини бошқариш амалиётини



Download 173,37 Kb.
bet10/15
Sana14.02.2023
Hajmi173,37 Kb.
#911046
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
рискини бошқаришда замона

3.2. Тижорат банкларининг валюта рискини бошқариш амалиётини
такомиллаштириш истиқболлари
Битирув малакавий ишини амалга ошириш жараёнида республикамиз тижорат банкларининг валюта рискини бошкариш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялардан фойдаландик:
37
→ Миллий валюта бозори иштирокчиларининг конверсион операциялар жараёнида юзага келадиган транакцион чиқимлари миқдорини камайтириш мақсадида сўмни еврога ва бошқа етакчи валюталарга конвертация қилиш операцияларининг ҳажмини ошириш лозим.
Бунинг учун Республика валюта биржасида АҚШ доллари ва евродан бошқа етакчи хорижий валюталарда ҳам буюртмаларни қабул қилишга рухсат бериш лозим.
→ Муддатли валюта битимлари бозорини ривожлантириш максадида, биринчидан, жорий валюта бозирининг ликвидлилигини ошириш лозим. Жорий валюта бозорининг ликвидлилигини ошириш республикамизда муддатли валюта бозорини тўлақонли шакллантиришнинг дастлабки зарурий шартларидан бири бўлибгина қолмасдан, уни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланиши лозим. Республикамиз жорий валюта бозори ликвидлилигини ошириш учун Узбекистан Республикаси Марказий банки валютавий своп ва голд-своп операцияларидан фаол фойдаланиши лозим. Чунки жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида банк тизими ликвидлилигини таъминлаш биринчи галда ҳал этилиши лозим бўлган масалага айланади. Зеро мазкур инқирознинг асосий сабабларидан бири - бу банклар ликвидлилигини, яъни тўлов қобилиятининг заифлиги билан боғлиқ муаммонинг кескинлашуви, кредит бозоридаги танглик, содда қилиб айтганда, пул маблагларининг етишмаслиги билан изохданади.24
Шунингдек, ликвидлилик муаммоларини бартараф этиш максадида МДҲ доирасида ҳам аъзо мамлакатлар марказий банкларини миллий валюта алмашув курсининг кескин тебранишларига карши интервенцион фаолият учун зарур хорижий валюталар билан таъминлашга хизмат қилувчи икки томонлама своп келишувлари механизми шакллантирилишига эришиш лозим. Бунинг амалий аҳамияти шундаки, биринчидан, аъзо мамлакатлар
24 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. - Тошкент: Ўзбекистон, 2009. -Б.8.
38
жорий валюта бозорининг ликвидлилиги ошади; иккинчидан, монетар
сиёсат мустақиллигига путур етмайди.
Иккинчидан, ушбу йўналишда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясига (ASEAN) аъзо давлатлар марказий банкларнинг своп келишувлари тажрибаларидан фойдаланиш муҳим амалий аҳамият касб этади. ASEAN своп келишувлари 1977 йилда шакллантирилган бўлиб, вақтинчаликхалқаро ликвидлилик муаммоси вужудга келганда талабгор далолатни қисқа муддатли даврий ораликда своп келишуви орқали АҚШ долларида зарурий маблағ билан таъминлашни кўзда тутади. Своп келишувлари 1, 2 ёки 3 ойлик муддатга тузилиши ва бир маротоба максимум 3 ой муддатга янгиланиши мумкин.
2000 йилнинг май ойида Таиланднинг Чианг Май шаҳрида ASEAN + 3 (Япония, Хитой ва Корея) молия вазирлари учрашувида Шарқий Осиёда амалдаги своп келишувлари имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган минтақавий молиявий механизмни ташкил этишда асос солиниб, у "Чианг Май ташаббуси" (ЧМТ) номини олди.
ASEAN +3 молия вазирларининг 2005 йилнинг май ойидаги йигилишида ЧМТнинг самарадорилигини ошириш мақсадида жамоавий қарор кабул қилиш механизмини жорий этиш, своп битими ҳажмини сезиларли даражада ошириш каби чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди. Натижада ASEAN своп келишуви доирасидаги маблаглар суммаси 1 млрд. АҚШ долларидан 2 млрд. АҚШ долларига оширилди. Биргина 2006 йилнинг февраль ойи ҳолатига Хитой, Индонезия, Япония, Корея, Малайзия, Филиппин, Сингапур ва Таиланд ўртасидаги икки томонлама своп келишувларининг ялпи суммаси 71,5 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. 4
Бундан ташқари, жаҳон молиявий инқирози шароитида ликвидлилик муаммоларини юмшатиш мақсадида 2008 йилнинг 29 октябрида
АКШ Федерал заҳира тизими томонидан Бразиля, Корея, Мексика ва Сингапур давлатлари марказий банклари билан ўзаро своп келишувлари йўлга қўйилди. Мазкур своп битимлари бозор муносабатлари қарор топаётган тўрт мамлакатда валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш ва ликвидлиликни ошириш мақсадида своп линиялари бўйича 30 млрд. АКД1 доллари микдоридаги маблағларнинг ажратилишини кўзда тутади.5
Демак, бундан кўринадики, МДҲ давлатлари марказий банклари томонидан ўзаро своп келишувлари механизмининг шакллантирилиши минтақада миллий валюталар алмашув курси барқарорлигини таҳминлашга хизмат қилади. Бу эса минтакада валюта бозорларида баркарорлик ва ликвидлиликни таъминлаш нуқтаи назаридан ижобий ҳолдир.
Учинчидан, муддатли валюта битимларининг биржа бозорини ривожлантириш йўлида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолардан бири рискни бошқариш тизимини такомиллаштиришдир.
Ҳозирги кунда республикамиз биржа валюта бозори амалиётида мажбуриятларнинг бажарилмаслиги риски пул маблагларини олдиндан 100 фоиз депонентлаш тартиби билан бартараф этилмоқда. Бироқ мавжуд тизим савдо битимлари бўйича мажбуриятлар бажарилмаслиги рискини тўлиқ бартараф этиш имконини бермайди. Бунинг сабаби шундаки, муддатли валюта бозорида битимлар бўйича мажбуриятлар келажакдаги муайян муддатлар амалга оширилишини тақазо этади. Муддатли валюта битимларига эса 100 фоиз олдиндан депонентлаш талабини қўллаб бўлмайди. Чунки муддатли валюта битими валюта курси бўйича муайян позицияни эгаллаш мақсадида тузилади.
→ Республика валюта биржасининг клиринг марказини ташкил этиш лозим.
Айни пайтда, Узбекистан Республикаси валюта биржаси (УзР ВБ) ўзининг клиринг марказига эга эмас. Битимларда томонлар сифатида банклар ва валюта биржаси иштирок этади. Бироқ валюта биржаси Низомида унга уз ҳисобидан хорижий валюта сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқи берилмаган. "Узбекистан Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ, своп операциялари учун ҳам Т О ҳисоб-китоб кодидан фойдаланиш белгилаб қўйилган бўлса-да, битимда белгиланган муддатда форворт курс бўйича валюта маблағларининг қайта алмашинуви юз бериши учун маблагларни савдо тизимига киритиш талаб этилади. Бу эса своп битимининг иккинчи қисми бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслик риски юқори эканлигидан далолат беради. Бу ҳолат УзР ВБда рискни қоплаш фондига эга бўлган Клиринг марказини ташкил этиш заруратини оширади. Чунончи клиринг маркази биржа савдолари якунлари бўйича юзага келадиган мажбуриятлар ва талабларни мувофиқлаштириш, уларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, УзР ВБнинг клиринг марказига эга бўлиши, рискни бошкариш тизимини такомиллаштириш, қолаверса, фьючерс ва опционлар бўйича ҳам операцияларни ривожлантириш имконини беради. Зеро, клиринг маркази томонидан ҳар бир ваколатли банк учун индивидуал лимитлар белгиланади, шунингдек, фьючер учун вариация ва депозит маржалари, позициянинг кундалик кайта баҳоланиши амалга оширилади.
ЎзР ВБда Клиринг маркази нотижорат ташкилоти ёки тижорат банки мақомига эга бўлган ташкилот сифатида шакллантирилиши мумкин. Клиринг маркази нотижорат ташкилоти ёки тижорат банки мақомига эга бўлган ташкилот сифатида шакллантирилиши мумкин. Клиринг марказининг тижорат банки сифатида ташкил этилиши валюта биржасидаги конверсион операцияларнинг жадал суръатларда амалга оширилишига хизмат қилади. Чунки тижоарт банки ҳисобланган клиринг маркази тўлов тизимига бевосита уланган бўлади. Ҳозирги кунда Узбекистан Республикасида валюта биржасидаги валюта битимлари бўйича ҳисоб-китоблар биржанинг Марказий банк Ҳисоб-китоб касса марказидаги ҳисобрақами орқали амалга
оширилмоқда.
Қайд этиш жоизки, Европанинг қатор давлатларида, хусусан, Франция, Белгия, Германия, Португалия, Нидерландия, Ирландияда Марказий контрагентлар - Клиринг ташкилотлари тижорат банки шаклида ташкил қилинган.
Бу борада Россия биржа валюта бозори амалиёти, хусусан, Москва банклараро валюта биржаси тажрибаларини изчил ўрганиш ўрганиш ва умумлаштириш уларни миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда республикамиз биржа валюта бозори амалиётида қўллаш нуқтаи назаридан амалий аҳамият касб этади.
Москва банклараро валюта биржаси (МБВБ) гуруҳининг таркибида бўлган Миллий клиринг маркази (МКМ) тижорат банки мақомига эга, яъни Марказий банкнинг лицензиясини олган. Миллий клиринг маркази биржа валюта бозорида тузиладиган барча битимларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади. Бошқачароқ айтганда, савдо тизимида барча битимлар МКМ оркали тузилади. Савдо иштирокчилари томонидан буюртмалар МБВБ савдо тизимига киритилади. Савдо тизими, ўз навбатида, буюртмаларни рўйхатга олади, уларга хос ракам бириктиради ва навбатини белгилайди. Параметрлари бир-бирига мое келган буюртмалар рўйхати МКМга юборилади. МКМ эса мазкур буюртмаларнинг эгалари бўлган дилерлар билан битим тузади. Бунда шуни эътироф этиш жоизки, савдо тизимида икки буюртма бир-бирига параметри жиҳатдан мое келсагина битим тузадилар. МБВБда рискни бошкариш тизими МКМ оркали амалга оширилади. Хусусан, МКМ савдо иштирокчиларига индивидуал лимитлар белгилаш, клиринг тизимини ташкил этиш, рискни тартибга солиш бўйича махсус ваколатларга эга. Агар МБВБ савдо сессияларида тузилган битим бўйича томонлардан бири ўз мажбуриятини масъулиятсизларча бажармаса, МКМ иккинчи томон олдидаги мажбуриятини қоплаш учун манба қидиришига
тўғри келади. Айни пайтда, бу муаммо Россия биржа валюта
бозори амалиётида қўшимча сессия ўтказиш орқали ҳал этилмоқда.
Бу сессияда МКМнинг мажбуриятини бажармаган томон олдидаги талабини Марказий банк сотиб олади, яъни мажбурият Марказий банк томонидан қопланади. Мажбуриятини бажармаган томон эса Марказий банкка савдо тизимида тузилган битим бўйича тўловларни, албатта, пенялар билан бирга ўтказиши лозим. Лекин Марказий банк МКМ мажбуриятини бажаришининг бирдан-бир манбаи эмас, балки мажбуриятларнинг бажарилмаслик риски МКМнинг рискни қоплаш фонди, шунингдек, унинг бошка банклар кердит линиялари, Марказий банк кредит аукционидан фойдаланиб жалб қилган маблағлари ҳисобидан ҳам бартараф этилиши мумкин.
Шунингдек, валютавий своп операциялари чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш бўйича сессиялар билан бир пайтда амалга оширилади. Валютавий своп операциялари бўйича ҳам 100 фоиз олдиндан депонентлаш тартиби мавжуд эмас. Валютавий своп ва свот операцияларининг битта сессияда утиши, спот операцияси натижасида очилган позицияни своп ёрдамида ёпиш имконини беради ва бу ваколатли банкларга очиқ валюта позициясини тартибга солишда кулайлик яратади.
Республикамизда муддатли валюта бозори инструментлари учун етарлича ҳуқуқий базанинг шаклланишига монанд тарзда биржа валюта бозорида рискни бошкариш тизимини шакллантирш лозим. Бошқачароқ айтганда, дилерларга индивидуал лимитлар белгилаш ва унга асос бўладиган мезонлар мажмуини ишлаб чиқиш, лимитдан ошадиган буюртмалар бўйича олдиндан депонентлаш талабларини жорий қилиш, қўшимча сессиялар ўтказиш кабилар талаб этилади.
→ Республикамиз тижорат банкларининг спот операциялари ва муддатли валюта операцияларидан олаётган даромадларининг барқарорлигига эришиш мақсадида, биринчидан, ҳар бир иш кунининг сўнггида спот ва форвард
43
операциялари бўйича очиқ валюта позицияларини қисқартириш зарур; иккинчидан, импорт шартномалари бўйича тўлов мажбурияти бўлган корхоналар билан тузиладиган форвард шартномалари суммасини ошириш лозим;
→ Тижорат банкларининг валюта операцияларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган валюта рисклари даражасини пасайтириш мақсадида банкларнинг очиқ валюта позицияларини тартибга солишни такомиллаштириш лозим. Республикамиз банкларининг хорижий валюталарда депозитлар қабул қилиш имкониятининг чекланганлиги, тижорат банкларида хорижий валюталарда эмиссия қилинган қимматли қоғозларнинг мавжуд эмаслиги каби муаммоларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, банкларнинг очиқ валюта позициясини қисқартириш мақсадида валютавий своп ва ҳисобли форвард операцияларидан фойдаланиш мақсадга мувофикдир.

Download 173,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish