Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Валюта рискини бошкариш масаласи хорижлик иқтисодчи олимлар - Р.Мандилл, Ф.Махлуп, П.Самуэльсон, Л.Красавина, Л.Федякова, Ж.Френкль, А.Наговицинларнинг илмий ишларида тадқиқ қилинган .
Узбекистонлик иқтисодчи олимлардан - А.Вахабов, Т.Бобакулов,
Н.Жумаев, Ж.Кудайбергенов, О.Намозовларнинг илмий ишларида валюта
1 Mundell R.A. The monetary dynamics of international adjustment under fixed and flexible exchange rates // Quarterly Journal of Economics 74 (2). May 1960. P. 227-257.; Machlup F. International payments, debts, and gold. - London: George Allen & Unwin, 1966. P. 7-50.; Самуэльсон П.А., Нордхаус В.Д. Экономика: Пер с англ. -М.: "БИНОМ", "Лаборатория Базовых Знаний", 1997.- 705 с; Наговицин А.Г. Валютная политика. - М.: "Экзамен", 2000. - 512 с; Красавина Л.Н. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения: 2-е изд., перераб. и допол. -М.: Финансы и статистика, 2002. -608 с; Федякина Л.Н. Международные финансы. - СПб.: Питер, 2005. -127 с.
3
бозорини ривожлантиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари тадқиқ
этилган1.
Тадқиқотнинг мақсади бўлиб, Узбекистан Республикаси тижорат банкларининг валюта рискини бошқариш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Тадқиқот вазифалари:
банклар фаолиятидаги валюта рискини бошкаришнинг назарий асосларини;
хорижий банкларнинг валюта рискини бошқариш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш ва унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;
тижорат банкларининг валюта рискини бошқаришнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш;
Республикаси тижорат банкларининг валюта рискини бошкариш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш
Тадқиқотнинг объекти бўлиб, республикамиз йирик тижорат банкларининг валюта операциялари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предметини валюта операцияларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган молиявий муносабатлар ташкил этади.
Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар:
Тижорат банкларининг валюта операцияларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган валюта рисклари даражасини пасайтириш мақсадида банкларнинг очиқ валюта позицияларини тартибга солишни такомиллаштириш лозим.
Миллий валюта бозори иштирокчиларининг конверсион операциялар жараенида юзага келадиган трансакцион чиқимлари миқдорини камайтириш мақсадида сўмни еврога ва бошқа етакчи валюталарга конвертация қилиш операцияларининг ҳажмини ошириш лозим.
Муддатли валюта битимлари бозорини ривожлантириш мақсадида, биринчидан, жорий валюта бозорининг ликвидлилигини ошириш лозим. Жорий валюта бозорининг ликвидлилигини ошириш республикамизда муддатли валюта бозорини тўлақонли шакллантиришнинг дастлабки зарурий шартларидан бири бўлибгина қолмасдан, уни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |