34 З-боб. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг валюта рискини бошқариш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари 3.1. Тижорат банкларининг валюта рискини бошкариш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида Тижорат банкларининг валюта рискини бошкариш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган бир канча муаммоларлар мавжуд. Жумладан Республикамизда конверсион операцияларнинг 94 фоизга яқин қисмини сўмни АҚШ долларига конвертация қилиш операцияларининг ҳиссасига тўгри келаётганлиги конверсион жараёнларда иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг трансацион чиқимлари микдорининг ошишига олиб келмокда. Бунинг сабаби шундаки, ҳар қандай хорижий валютани сўмга сотиб олиш учун олдин субъектнинг сўмдаги маблағлари долларга конвертация қилиниши ва ундан кейин доллардаги маблағга бошқа хорижий валюта сотиб олиниши керак. Натижада валюта савдосида иштирок этувчи субъектларнинг трансакцион чиқимларининг кўпайиши юз бермокда. Муддатли валюта бозорининг ривожланмаганлиги 2011 йилнинг 1 январ ҳолатидаги маълумотларга кўра, Узбекистан Республикаси ички валюта бозорида амалга оширилаётган конверсион операцияларнинг 90 фоиздан ортиқ қисми Республика Валюта Биржасида амалга оширилмокда. Бу эса, муддатли валюта бозорининг ривожланмаганлигидан далолат беради.
Муддатли валюта бозориининг ривожланиши нафакат жорий спот бозорининг ликвидлилиги ва ундаги айланманинг юкорилигига, балки мамлакат валютавий қонунчилигида мазкур бозор амал қилишининг ҳуқуқий асослари қай даражада батафсил ва мустаҳкам акс эттирилганлигига ҳам боғлиқ.
Узбекистан Республикаси "Валютани тартибга солиш тўгрисидаги"
Қонунининг (янги таҳрири 2003 йил 11 декабрда қабул қилинди) 9-моддасига
35 мувофиқ чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосила молиявий
воситалар бўйича операциялар:
ваколатли банклар томонидан ўзаро ёки чет эл банклари билан чекловларсиз, очиқ валюта мавқеи лимити доирасида;
агар шартнома тузиш жорий халқаро операцияларни ўтказиш билан боғлиқ бўлса, банкларнинг мижозлари томонидан ваколатли банклар орқали амалга оширилади.
Бундан кўринадики, банклар ўз мижозлари билан муддатли валюта битимлари ҳисобланган ҳосила молиявий инстирументлари бўйича операцияларни жорий халқаро операцияларга дойр шартномалар мавжуд бўлган шароитдагина амалга ошириш мумкин. Бу ҳолат банклар ва мижозлар ўртасида хорижий валютани олди-сотди қилишга дойр муддатли валюта битимларининг бевосита банкларда амалга оширилишини чеклаб қўяди. Валюта бозорининг асосий иштирокчилари бўлган тижорат банкларининг валюта операцияларидан оладиган даромадлари даражасининг нисбатан паст эканлиги ва кўрилаётган зарарлари микдорининг сезиларли даражада юқори эканлиги.
2010-2012 йилларда Ипотека банкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари микдорининг юқори суръатда ўсганлиги салбий ҳолат ҳисобланади ва банкнинг молиявий ҳолатига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Аммо унинг спот операцияларидан олган фойдаси микдорини 2012 йилда 2010 йилга нисбатан юқори суръатда ўсганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади. 2012 йилда Ипотекабанкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари микдорининг банк фоизсиз харажатларининг умумий ҳажмидаги салмоги 15,1 фоизли пунктга ошган. Бу эса, салбий ҳолат ҳисобланади ва банкнинг очиқ валюта позицияларини ўз вақтида қисқартира олмаганлиги билан изоҳланади.
Агробанкда спот операцияларидан олинган даромадларнинг микдори
2012 йилда 2010 йилга нисбатан сезиларли даражада камайганлиги банкнинг
36 молиявий ҳолатига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Мазкур даврда Агробанкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари миқдори юқори даражада камайганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади
OAT "Қишлоқ қурилиш банк"да спот операцияларидан олинган фойда ва кўрилган зарарнинг миқдори жуда кичиклиги унинг валюта операцияларини ривожланмаганлиги билан изоҳланади. Аммо 2012 йилда спот операциларидан кўрилган зарарлар микдорининг 2010 йилга нисбатан сезиларли даражада камайганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади.
Тижорат банклари фаолиятидаги валюта рискининг даражасини баҳолаш валюта риски билан боғлиқ бўлган молиявий йўқотишларни таҳлил қилишни тақозо этади, чунки мазкур молиявий йўқотишларнинг таҳлили валюта риски муаммосининг тижорат банкларининг молиявий ҳолатига таъсирини аниқлаш имконини беради.
Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, ТИФ Миллий банкида 2010-2012 йилларда валюта риски билан боғлиқ бўлган молиявий йўқотишларнинг асосий қисми спот операцияларидан кўрилган зарарларнинг ҳиссасига тўғри келди. Бу эса, фикримизча, спот операциялари республикамиз тижорат банклари валюта операцияларининг асосий тури ҳисобланади, уларнинг жами валюта операциялари ҳажмидаги салмоғи 90 фоиздан ошади, мамлакатимизда муддатли валюта операциялари бозори ҳозирги даврда шаклланиш босқичида, шу сабабли, тижорат банкларининг муддатли валюта операцияларининг ривожланиш даражаси паст.