Мавзу: Усмир курашчиларда мусобакадан кейинги даврдаги



Download 251,5 Kb.
bet2/16
Sana23.04.2022
Hajmi251,5 Kb.
#576872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Матякубов Одамбой К,С,

Тадқиқотнинг мақсади
Тренировка машгулотларида кураш билан шугулланувчи ўсмир ёшларнинг жисмоний ва иродавий сифатларини тарбиялашда янги замонавий усулларини ишлаб чикиб, машгулотлар самарадорлигини оширишга ёрдам беришдир.
Ишчи тахмин. Тренировка машгулотларида жисмоний сифатларни ривожлантиришда янги замонавий тайёргарлик усулларини куллаган холда, тренировка машгулотларини самарадорлигини таъминловчи махсус воситалар ва усуллардан фойдаланилганида уларни анча муваффақиятлироқ шаклланиши тахмин қилинган эди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Махсус тадқиқотлар натижасида ўсмир ёшдаги курашчиларда ҳаракатланиш малакаларини шакллантириш, ҳар томонлама жисмонан такомиллаштириш, курашда техник ҳаракатларни ва руҳий тайёргарликни эгаллаш учун зарур бўлган жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг заҳира имкониятлпри аниқланди.


Тадқиқотнинг амалий аҳамияти. Масалани ҳар томонлама ўрганиш асосида тренировка машгулотларида жисмоний ва руҳий сифатларни кўтаришнинг захира имкониятлари аниқланди. Бу вазифани бажаришга ёрдам берувчи восита ва усуллар тажриба синовларда асосли эканликларини исботладилар.
Ишнинг методологияси асосини Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари, «Таълим тугрисида»ги Конун хамда Кадрлар тайёрлаш буйича Миллий Дастурнинг асосий тамойил ва ёндашувлари, таълим сохасини ривожлантиришга оид бошка давлат хужжатлари, жисмоний тарбия ва спортнинг назарий ва Амалий таълимотлари, замонавий педагогик ва услубий концепциялар ташкил килади.
БМИ химояга олиб чиқиш холати: «Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси» кафедраси 2010 йил __ майдаги йиғилишида муҳокама килиниб, химояга тавсия килинди.


БМИ тузилиши ва хажми: БМИ, учта боб, хулоса 12 номдаги фойдаланилган адабиётлар ва иловалардан иборат.

I БОБ. Масаланинг адабий манбалар бўйича холати
1.1. Курашчиларнинг йиллик циклдаги машғулот жараёнини тузиш.

Замонавий йиллик тайёргарлик тизими XX асрнинг 20-йилларидан бошлаб кўп ўн йиллар давомида шаклланиб келди ва хозирги пайтда фан хамда амалиёти ютукларига асосланиб жадал такомиллашиб бормоқда,йиллик тайёргарликнинг ўзига хос қатий хсусияти шундан иборатки,у нисбатан мустақил бўлган тузилмавий бўлимлар асосида ташкил этилади.Бу бўлимларнинг хамма элементларини умумий педагогик вазиятга асосий мусобақаларда муваффақиятли қатнашишни таминловчи спортчи тайёргарлигининг энг юқори даражасига эришиши вазифаси бирлаштиради. Даврлаш назарияси йиллик тайёргарликни тузишнинг назарий-методологик асоси хисобланади. Ушбу назария Л.П.Матвеевнинг фундаментал ишларида (1964;1977;1999;2001) умумлаштирилган бошқа мутахассисларнинг қатор ишларида кенгайтирилган (Озолин 1970; Харе 1971; Плотонов 1980; 1997; Hasre, 1982; Железняков, 1986; Martin, Carle, Lehnertz, 1991; Schnabel, 1994 ва бошқалар); шунингдек дунёда кенг эътироф этилган (Bompa, 2001,2002; Smith, Nosris, 2002; Hoffman, 2002 ва бошқалар). Унинг асосида ката машғулот цикллари (макроцикллар асосида спорт тайёргарлигини тузиш ётади). Макроциклларнинг тузилиши ва мазмуни хам умумий назорат жихатидан хар хил спорт турларининг ўзига ҳос хусусиятлари нуқтаи назаридан хар томонлама етарлича асосланиб берилган, кенг миқёсда синовдан ўтган ва кўпгина давлатларнинг спортчилар тайёрлаш тизимига жорий қилинган.


Даврлаш назариясининг энг асосий қонуниятларидан бири шундан иборат эдики, спортчининг юқори спорт натижасига эришишига бўлган юксак тайёргарлик холатини спорт формасини тўлақонли ривожлантириш узоқ давом этадиган жараён ҳисобланади ва йиллик ёки ярим йиллик циклларда таъминланиши мумкин. Ярим йилликка нисбатан камроқ муддатлар эса, афтидан, жуда ката машғулот цикллари ўта қисқа (Л.П. Матвеев, 1964,1977). Бироқ кейинчалик (80-90 чи ва кейинги йилларда) кўпгина сабабларга кўра спорт тақвими кенгайиб борди, маъсулиятли мусобақалар йилнинг анча қисмини қамраб ола бошлади ва мувоффақиятли стартларга фақат битта, иккита тайёргарлик чўққилари бўлган тайёргарликни тузиш тизими тез ўзгарувчан спорт амалиётининг эхтиёжларини қондира олмади. Спорт федерациялари, йирик мусобақаларнинг ташкилий қўмитаси олимларининг спорт мусобақаларини спорт манфаати шаклланишининг объектив мавжуд бўлган қонуниятлари, спорт тайёргарлигини тузиш тамойиллари билан узвий боғлаш зарурлиги тўғрисидаги чақириқларга беписанд бўлдилар. Турли мусобақалар оммабоплигининг ошиши, федерациялар, мусобақа ташкилий қўмиталари, телевидение, хомийлар ва мукофот олишга манфаатдор бўлган спортчиларнинг ўзларининг тижорат қизиқишлари шунга олиб келдики, хар хил спорт турларида маъсулиятли мусобақалар сони йилнинг 8-10 чи ойигача бўлган даврни қамраб ола бошлади.
Мусобақа амалиётини вақт чегарасида кенгайтириш ва жадаллаштириш зарурияти йиллик тайёргарликни даврлаш назариясини янада ривожлантиришни ишончли илмий билимларга таянадиган алоҳида назарий ечимларни қайта бериб чиқишини тақозо этди. Бироқ бу мантиқий йўл қатор мутахассислар томонидан юқори малакали спортчиларнинг йиллик тайёргарлигини тузишга бўлган янгича ёндашувини шакллантиришга уриниши билан ўзгартирилди. Бу ёндашув йилнинг кўп қисми давомида ўтказиладиган мусобақалар сонини ҳамда узоқ давом этмайдиган махсус тайёргарлик даврларининг алмашинувини назарда тутиб, ўзининг даврланишини инкор этарди.
Ҳозирги пайтда, деярли йигирма йил ўтиб, шу вақт ичида кўпчилик мураббийлар ва спортчилар ушбу ёндашувни амалга ошириб кўрдилар, шу нарса яққол кўзга ташландики, ушбу ҳолда йилнинг кўп қисми давомида мусобақаларда қатнашиш имкониятига эришиш бир вақтнинг ўзида энг юқори даражадаги тайёргарликка эга бўлиш ҳамда асосий мусобақаларда юксак натижаларни кўрсатиш эхтимолининг кескин камайиши, тайёргарли сифатининг ҳамда спорт ютуқлари даражасининг ёмонлашиши, жарохатланишнинг ошиши билан кузатилади.
Ҳозирги вақтда кўпгина мутахассислар, ҳаттоки авваллари даврлаш назариясини фаол инкор этган ҳамда унинг асосий қонунларини зарур ҳолларда қайта кўриб чиқишини талаб қилган мутахассислар хам буни тан олдилар.
Параллел равишда йиллик тайёргарликни ташкил этиш методологиясини ривожлантириш йўлларини излаш амалга оширилди. Бундай изланиш даврланиш назариясининг асосий қоидалари ҳамда замонавий спорт мусобақалари тақвими ўртасидаги тафоввутни енгиб ўтиш имкониятини бериши керак эди.
Сўнги ўн-ўнбеш йил ичида бу масалада катта ривожга эришилди, яъни кўп йиллар давомида изчил олдинга сурилаётган спорт машғулотини даврлаш назариясини ривожлантиришга эришилди.
Спорт тайёргарлиги ҳамда ўзаро боғлиқ фанлар назарияси соҳасидаги тизимли ёндашувга доир билимларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш заруриятини англаш бунга кўп жихатдан ёрдам берди. Тизимли ёндашув 80 чи ва 70 - йилларда махсус методологик йўналиш сифатида спортда кенг жорий қилина бошланди. Ушбу нуқтаи назардан спортчилар тайёрлаш соҳасидаги тўпланган илмий билимлар ҳамда амалий тажриба синтези мусобақа фаолиятининг оптимал тузилишини (Кузнецов, 1979; Платонов, 1980, 1986 ва бошқалар) ҳамда унга мос спортчининг белгилаб берилган спорт натижасига эришишини таъминловчи кўп босқичли холатини (Платонов, 1984; Жустин, 1995) тизим ҳосил қилувчи омил сифатида аниқлаб берди. Бу спортчининг мусобақа фаолияти тузилмаси ва тайёргарлиги тузилмасининг бирлиги ҳамда ўзаро боғлиқлиги тамойилини шакллантириш имкониятини берди. Бу тамойил асосида мусобақа ва машғулот фаолиятининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда ўзаро шартланганлигини акс эттирувчи қонуниятлар киритилган бўлиб (Платонов, 1984), бу спорт тайёргарлигининг бошқа тамойиллари юкламани аста-секин ошириб бори шва максимал юкламаларга интилиш бирлиги юкламаларнинг тўлқинсимонлиги ҳамда вариантлилиги, тайёргарлик жараёнининг цикллилиги каби тамойилларнинг имкониятларини инкор этмаган ҳолда уларни янгидан кўриш ва улардан кенгроқ фойдаанишни тақозо этди.
Хусусан, спортчининг мусобақа фаолияти таркиблари ҳамда тайёргарлигининг хар хил томонлари ўртасидаги муносабатларни аниқлаш зарурияти тузилди. Спортчилар йиллик тайёргарлик циклини тузишда мослашиш назариясида, хусусан унинг мослашиш, қайта мослашиш ва мослаша олмаслик жараёнларини шакллантириш қонуниятларига таъллуқли бўлган қисмида эришилган замонавий ютуқлардан фойдаланиш зарурияти хам катта аҳамиятга эга. Бунинг хаммаси йиллик тайёргарликни даврлаш тизими нуқтаи назаридан қуйидаги хулосаларга мукаррар олиб келади;
- «спортчининг юксак тайёргарлиги» ва «юксак ютуқларга тайёргарлик» спорт формаси тушунчаларини фарқлаш зарур; спортчиларнинг юқори тайёргарлик даражаси етарлича барқарор, узоқ вақт шаклланишни талаб қилмайдиган ва кескин ўзгаришларга учрамайдиган тавсифлар–харакат сифатлари, энг муҳим функционал тизимларнинг имкониятлари, техник ва тактик тайёргарликнинг умумий даражаси билан таъминланади;
- юксак ютуқларга тайёр туриш ҳолати юқори даражадаги тайёргарлик асосида таъминланади ва спортчиларнинг махсус жисмоний, техник-тактик ва психологик тайёргарлигининг хар хил томонларига таъллуқли бўлган етарлича тез шаклланадиган таркиблардан иборат ўзига хос хусусиятларни назарда тутади;
- спортчи тайёргарлигининг оқилона тузилиши ёки спортчи тайёргарлик даражасининг тўлақонли ошишини, ёки юксак ютуқларни сақлаб қолиш босқичида турган юқори малакали спортчиларга ўзига хос бўлган тайёргарлик даражасининг нисбатан барқарорлашишини назарда тутади. Тайёргарлик даражасидаги катта ўзгаришлар, жумладан унинг ўтиш даврида кескин пасайиши мақсадга мувофиқдир;
- спортчининг юқори тайёргарлик ҳолати авж олиши, тўхталиш ёки йилнинг кўп қисми давомида 8-10 ойгача бир-оз ўзгариб туриши мумкин.
Бундай ёндашув Л.П. Матвеевнинг қарашларига зид эмас. Унинг фикрича, спорт формаси тузилмасида стабил ва лабил таркибларни ажрата олиш зарур.
Стабил таркиблар сифатида спорт формасининг мустахкам пойдеворини ташкили қилувчи, базавий таркиблар қатнашади. Спортчининг ўз имкониятларини охиригача ишга солишга бўлган тезкор тайёргарлигини белгилаб берувчи таркиблар лабил таркиб хисобланади. Стабил ва лабил таркибларнинг қонуний ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсири спорт ютуқлари динамикасини олдиндан белгилаб беради (Матвеев, 2001).
Шундай қилиб, тайёргарликни шундай тузиш имконияти юзага келадики, у даврланишнинг асосий тамойилларини амалга ошириш йўлида ютуқларга тайёр туриш холатига кўп маротаба ва йилнинг хар хил ойларида эришиш ҳамда бир вақтнинг ўзида йилнинг энг асосий мусобақаларига яқинлашган сайин ютуқларнинг ўсишига бўлган йўналишнинг сақланишини таъминлашга имкон яратади.
Айни пайтда шуни эътиборга олиш лозимки, йиллик тайёргарликнинг кўп циклли даврланиши қатор қоидаларга амал қилинишини тақозо этади. Бу қоидалар уни 1 ва 2 циклли йиллик тайёргарликнинг анъанавий схемасидан жиддий фарклаб туради. Юқори малакали спортчилар тайёргарлиги нуқтаи назаридан уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин;
- юқори малакали спортчилар тайёргарлиги тизимидан умумий тайёргарлик хусусиятига эга (анъанавий маънода спорт турининг ўзига хос хусусияти билан боғлиқ бўлмаган) ишни йўқ қилиш; базавий хусусиятга эга тузилмаларда (даврлар, босқичлар, мезоцикллар) мусобақа фаолияти тузилиши билан уйғун боғлиқ бўлган сифатлар ва қобилиятларнинг ривожланишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ёрдам берувчи ишларни режалаштириш;
- бутун йиллик тайёргарлик жараёнининг (кейинги махсус тайёргарлик учун пойдевор яратиладиган базавий хусусиятга эга айрим мезоцикллардан ташқари) стратегик йўналиши тайёргарликнинг турли томонларини (техник-тактик, жисмоний, психологик) такомиллаштириш жараёнини мусобақа фаолиятининг асосий таркибларини такомиллаштириш билан интеграциялашдир; йил давомида спорт машғулотини тузиш тизми қуп жихатдан спортчи организмининг мавжуд функционал имкониятларини сафарбар қилиш, унинг мослашиш реакцияларини янада рағбатлантириш, мусобақа фаолиятининг мураккаб шароитларига психик бардош бера олишни тарбиялаш, самарали техник-тактик ечимларни қайта ишлаш омили сифатида мусобақаларга бевосита тайёргарлик кўришдан ва шахсан мусобақа курашидан фойдаланиш хусусиятини белгилаб беради.
Замонавий амалиётда мусобақа фаолиятини режалаштиришга бўлган учта асосий ёндашувни ажратиш мумкин.
Улардан биринчиси спортчиларнинг имкон қадар кўпроқ старт олишга ва хар бир мусобақада юқори спорт натижаларига эришишга интилиши билан боғлиқ.
Иккинчи ёндашув – кам шиддатли мусобақа амалиётини назарда тутади, спортчиларнинг бутун диққати мавсумнинг энг асосий мусобақаларига тайёрланишга жамланади.
Учинчи ёндашув кенг, лекин қатъий табақалаштирилган мусобақа фаолиятига таянади: тайёргарлик, назорат ва яқинлаштирувчи мусобақалар биринчи галда тайёргарлик воситаси сифатида фойдаланилади; уларда максимал натижаларга эришиш вазифаси қўйилмайди. Бутун тайёргарлик тизими саралаш ва айниқса асосий мусобакаларда юқори натижаларга эришиш заруриятига қаралади.



Download 251,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish