Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши


Асосий фондни қайта ишлаш ва такомиллаштириш шакллари



Download 0,59 Mb.
bet43/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

9.7. Асосий фондни қайта ишлаш ва такомиллаштириш шакллари
Моддий ейилиш – бу машина ва ускуналарнинг баъзи омиллар таъсирида, яъни унга сарфланадиган маблағ камчилиги, самарали машиналар яратилиши натижасида ишлаб чиқариш суръати тушиб кетишидир.
Моддий эскирган механизмларни ўз вақтида алмаштирмаслик махсулотнинг қимматлашишига ва сифати камайишига олиб келади. Асосий фондни янгилаш учун сарфланадиган маблағ корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан қопланади.
Амортизация – бу асосий фонд ейилишни таъмирлаш учун сарфланадиган маблағ. Амортизация учун сарфланадиган маблағ асосий фонднинг ҳажмига, унинг ишлатилиш жараёнига ва такомиллаштиришга боғлиқ.
5.9. Асосий ишлаб чиқариш фондидан фойдаланиш кўрсаткичи
Асосий ишлаб чиқариш фондидан фойдаланишнинг барча кўрсаткичлари учта гуруҳга бўлинади:
- асосий фонддан фойдаланишнинг экстенсив кўрсаткичлари;
- асосий фонддан фойдаланишнинг интенсив кўрсаткичлари;
- экстенсив ва интенсив кўрсаткичларга таъсир этувчи барча омилларни ҳисобга олувчи интеграл кўрсаткич.
Биринчи гуруҳ кўрсаткичларига қуйидагилар киради: ускунадан экстенсив фойдаланиш коэффициенти, ускунани смена бўйича ишлаш коэффициенти, ускунани қайтадан ишлатиш коэффициенти, ускунани фойдаланиш режими коэффициенти.
Ускунадан экстенсив фойдаланиш коэффициенти смена бўйича ишлатилиш билан ҳарактерланади, у бир сменада ишлатилган ускуналарнинг сони билан ифодаланади.
Смена ҳисобга олувчи коэффициент ҳар бир ускунанинг бир хилда нечта смена ишлатилишини кўрсатади. Ускунанинг қайта ишлатиш коэффициенти ҳам ускуналарни вақт бўйича ишлатишни кўрсатади. Бу коэффицицент корхонадаги барча ускуналарни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади. У ишлаб чиқилган маҳсулотнинг вақтга нисбати шаклида ифодаланади. Ишлаб чиқаришнинг сменасига қараб ускунани ишлатишнинг вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти ҳисобланади. Сменада ишлатилиш вақтига нисбати кўринишида аниқланади. Ускунадан интенсив фойдаланиш коэффициенти ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг норматив ҳужжатда кўрсатилган ҳажмга нисбатини ифодалайди.
Интеграл фойдаланиш коэффициенти ускуналардан интенсив ва экстенсив фойдаланиш коэффициентлари кўпайтмаси билан ифодаланади. Бу коэффициент ишлаб чиқариш ва вақт бўйича эксплуатация жараёнини тўлиқ характерлайди. Асосий фонддан самарали фойдаланиш натижасида ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Шунинг учун асосий ишлаб чиқариш фондининг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичнинг барча ўлчамлари маҳсулот ҳажми билан боғланган бўлиши лозим.
Маҳсулотнинг ҳажмий фонди фонднинг қайта самара бериши кўрсаткичига тескари пропорционал.
Бир сменада бор йўғи 3-4 соат ишлатиладиган жиҳозларнинг бошқа корхонага бериш ёки сотиш мумкин эмас, чунки у ҳар қалай корхона учун кераклидир. Ўз навбатида бундай жиҳоздан самарали фойдаланмаслик хизмат вақти давомида ўз қийматини маҳсулотга ўтказишга имкон бермайди ва бу тўлиқ амортизацияга йўл бермайди ҳамда корхона иқтисодий кўрсаткичларига ўз таъсирини кўрсатади. Жиҳоз ортиқчалигининг олдини олиш учун, биринчидан, қолган жиҳозлар таркибини, эски жиҳозларни сотиш ёки ҳисобдан чиқариш йўли билан ўзгартириш, янги жиҳозлар сотиб олиш ва бу билан унумдорликни ошириш;
Жиҳоздан фойдаланиш сменалилигини ошириш яна бир йўли станоклар, жиҳозлар ва бошқа асосий фондлар элементлар тармоғини кенгайтириш. Бунда хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар корхоналардан асосий фондларнинг ортиқча элементларини сотиб оладилар, уларни таъмирлаб, зарурият туғилса истеъмолчи корхонага берадилар. Бундан ҳамма иштирокчи томонлар иқтисодий фойда оладилар; истеъмолчи эса ўзининг пул маблағига тезлик билан керакли асосий фонд элементини сотиб олади.
Қурилманинг смена давомида туриб қолиши кўрсаткичи асосий фондлардан экстенсив фойдаланиш кўрсаткичлари ичида муҳим ўрин тутади. Жиҳознинг смена давомида туриб қолишининг сабаби - ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг паст даражада эканлиги ишчи ўринларнинг ускуналар билан таъминланмаганлиги, жихознинг носозлиги ва режадан ташқари таъмирланиши, ишчилар сонини камлиги. Смена давомида тўхтаб қолишларни кўпайтириш учун жиҳоз ишининг назорати ва ҳисобини яхшилаш, машиналарни турли хил автоматлаштириш ва механизациялашган ҳисобини юритишни кенг қўллаш зарур бўлади.
Машина ва жиҳозларнинг смена мобайнида туриб қолишини қиқартиришда станок паркидаги таъмирлаш хизматларини такомиллаштириш, режалаштиришни яхшилаш, ишчиларнинг меҳнат интизомини кучайтириш муҳим рол ўйнайди.
Асосий фондларга ишнинг интенсив юкланиши маҳсулот таннархининг камайишига ва меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади. Лекин бу кўрсаткич экстенсивга нисбатан ишлаб чиқариш ва технологик жараёнга кўпроқ боғлиқ. Мисол учун, қора металлургияда домна ишлаб чиқариш учун домна печларининг кўпроқ фойдаланиш майдони интенсив кўрсаткич сифатида олинади; цемент ишлаб чиқаришда эса цемент печларининг соатли унумдорлиги; тўқимачилик ишлаб чиқаришда тўқимачилик станогида матонинг метр ҳажми олинади.
Асосий фондлардан экстенсив ва интенсив фойдаланиш кўрсаткичларида ташқи ишлаб чиқариш майдонлари ва иншоотларидан фойдаланиш кўрсаткичи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб чиқариш майдонларидан унумли фойдаланиш капитал қурилишларсиз ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва вақтдан ютиш имконини беради.
Хўжалик тармоқларининг умумлашган кўрсаткичларидан энг муҳими – асосий фондларининг қайтими, у маҳсулот қийматининг асосий фондларнинг ўртача йиллик қийматига нисбати билан аниқланади. Фонд қайтими асосий ишлаб чиқариш фондларига сарфланган ҳар сўмнинг умумий қайтимини билдиради, яъни бу воситага қўйилган маблағ самарадорлигини англатади.
Фонд қайтимининг ўсиши жамғарма хажмини камайтиришга ва истехмол фонди улушининг ўсишига ёрдам беради. Шунингдек, миллий даромаднинг умумий ҳажмини ўзгартирмай туриб, ноишлаб чиқариш соҳаси ривожланишида воситалар улушини ошириш мумкин. Фонд қайтими ошиши қуйидагиларга таъсир кўрсатади:
- лойиҳалашни янгилашга техник ҳужжатлар ишлаб чиқиш вақтининг қисқаришига, қурилишнинг тезлашига ва янги асосий фондларни ўзлаштириш муддати қисқаришига;
- асосий фондлар структурасини яхшилашга; асосий фондлардан экстенсив фойдаланишга; сменалилик коэффициентининг ошишига; жиҳоз бекор туриб қолиши ҳолларига барҳам берилишига; янги технологияларни жорий этиш орқали ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштиришга; машина ва жиҳозлар ишлаш тезлигини оширишга;
- ишлаб чиқариш эстетикасини ҳисобга олган ҳолда меҳнат режими ва шартларнинг яхшиланишига, зарурий ижтимоий шароитлар яратилишига;
- таъмирлаш хўжалигини такомиллаштириш билан бир қаторда асосий фондлар актив қисмини таъмирлашнинг қисқаришига;
- асосий фондларни моддий – техник жиҳатдан таъминлашни яхшилашга.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish