Айланувчанлик коэффициенти муайян вақт мобайнидаги айланма маблағлар миқдорини ёки берилган даврдаги айланма маблағларнинг ҳар 1 сўмига тўғри келадиган маҳсулот ҳажмини кўрсатади. У қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
бу ерда:
Q - сотилган маҳсулот ҳажми (буюртмачига топширилган ишлар ҳажми);
ОС - айланма маблағларнинг ўртача қиймати.
Айланувчанлик коэффициентининг камайиши корхонанинг айланма воситалари айланишининг секинлашаётганлигидан далолат беради ва аксинча.
Бир айланманинг ўртача давомийлиги (Дўр) ҳисобот даври кунларининг айланувчанлик коэффициенти қийматига нисбати бўлиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
бу ерда Тр – ҳисобот даври (360 кун, 180 кун, 90 кун).
Айланма воситаларнинг айланиш давомийлиги қанчалик кичик ёки сотилган маҳсулот ҳажми ўзгармас бўлгандаги айланишлар сони қанчалик кўп бўлса, айланма воситалар шунчалик камроқ миқдорда талаб қилинади ва аксинча, айланма воситалар қанчалик тез айланиб турса, улардан шунчалик самарали фойдаланилади. Айланма воситаларнинг айланишини жадаллаштириш самараси ресурсларнинг озод бўлиши, улардан фойдаланишнинг яхшиланиши туфайли уларга бўлган эҳтиёжнинг камайишида акс этади.
9-МАВЗУ: ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
9.1. Асосий фондларнинг ейилиши
Жисмонан ейилишда асосий фондларнинг истеъмол қиймати йўқотилади, яъни меҳнат жараёни, табиат кучлари таъсирида ёмонлашади.
Ишлаб чиқаришда, мисол учун саноатда асосий фондларнинг маълум қисми ейилиши халқ хўжалигида сезиларли йўқотишларга олиб келади, чунки биринчидан, жиҳозларни ишчи ҳолатда сақлаш учун таъмирлашга кўп маблағ ва куч сарфлаш талаб этилади; иккинчидан, эски ишлаб чиқариш янги техникадан фойдаланиш имкониятига эга эмас, ҳеч бўлмаганда тўлиқ фойдалана олмайди. Бунинг натижасида маҳсулот ва хизматлар ҳажми камаяди. Техник жиҳатдан орқада қолган ва маънан эскирган, ишлаб чиқаришда тўхтаб қолиш хавфи вужудга келади.
Маънавий ейилиш одатда жисмонан ейилишдан олдин келиб чиқади, яъни фойдаланиш мумкин бўлган асосий фондларнинг ишлатилиши самарасиз бўлади ва улар икки турга бўлинади:
- биринчи турдаги маънавий ейилиши – бу машиналар қийматининг бир қисмини жисмонан ейилишсиз, янги шароитларда уларни тайёрлаш натижасида юз беради. Бу турдаги маънавий ейилиш ишлаб чиқаришда иш вақтининг қисқариши оқибатида келиб чиқади.
Маънавий ейилишда асосий фонларнинг истеъмол қиймати ўзгармайди. Эскиларига ўхшаш бўлган янги машиналарда ҳеч қандай лойиҳавий ўзгаришлар йўқ; жиҳоз унумдорлиги ўшандайлигича қолади. Фақатгина асосий фондлар қиймати ўзгаради.
Маънавий ейилиш – машина, жиҳозлар фаолият давомийлигининг қисқариши бўлиб, уларнинг унумдорлиги ёки қуввати камайиши билан эмас, келгусида эски машиналардан фойдаланиш ишлаб чиқаришда катта ҳаражатларга олиб келиши билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |