4. Айланма маблағларни меъёрлаштириш
Шаклланиш манбаига кўра айланма маблағлар хусусий ва қарзга олинган турларга бўлинади.
Хусусий айланма маблағлар доимо корхона ихтиёрида бўлиб хусусий ресурслар асосан фойда хисобига шаклланади .Корхонаниг хусусий айланма маблағлари қаторига иш хақи бўйича қарзлар таминотчилар ёки ҳамкорлар қарзлари буюртмачиларнинг тайёрланган маҳсулот учун тўланган пуллари кабиларни киритиш мумкин. Бу маблағлар хусусий маблағларга тенглаштирилган маблағлар ёки корхонанинг барқарор пассивлари деб аталади .
Қарзга олинган айланма маблағлар доимо ҳаракатда бўлмайди ҳамда корхонанинг маҳсулотларни сотишдаги қийинчиликлар моддий товар бойликлар билан таминлаш маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини ошириб бажариш ва бошқа вақтинчалик эхтиёжларни қоплаш учун фойдаланилади.
Айланма маблағларни меъёрлаштириш корхонанинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган моддий бойлик ва бошқа ресурсларнинг минимал лекин етарли захираларини шакллантириш учун зарур бўлган пул маблағларини аниқлашда ифодаланади. У ички захираларни аниқлаш ишлаб чиқариш цикли давомийлигини қисқартириш ва тайёр маҳсулотни тезроқ сотиш имконини яратади.
Бироқ амалиётда корхоналарнинг барча айланма маблағлари ҳам меъёрлаштирилмайди. Шу сабабли айланма маблағлар меъёрлаштирилувчи ва меъёрлаштирилмайдиган турларга тақсимланади ва улар хозирги бозор муносабатлари шароитларида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Меъёрлаштирилувчи айланма маблағлар қаторига корхона омборларидаги ишлаб чиқариш захиралари (хом ашё, материаллар , ёқилғи, унчалик қиммат бўлмаган предметлар ва жихозлар), тугалланмаган ишлаб чиқариш , келгуси давр ҳаражатлари ва омбордаги тайёр маҳсулотлар киритилади.
Меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар – ҳаридорларга бериб юборилган тайёр маҳсулот ёки товарлар хисоб рақамидаги пул маблағларидур.
Корхоналар фаолиятида барча айланма маблағлар салмоғида 70-80% ни ташкил қилувчи меъёрлаштирувчи айланма маблағлар асосий ўрин тутади. Айланма маблағларни меъёрлаштириш тежамкорлик режимига риоя қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини яратади .
Айланма маблағларнинг меъёри корхона моддий-товар бойликларнинг минимал захираларини тавсифлайди ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига тўғри келувчи пул ўлчовида захира кунлари ва захира меъёрларида хисобланади.
Айланма маблағларнинг меъёрини айланма маблағлар меъёрини, меъёри аниқланган кўрсаткичга кўпайтиришни ифодалайди ҳамда қоидага кўра пул кўринишида ўлчанади. У қуйидаги формула асосида хисобланиши мумкин:
Н ай. м = Н ич.з + Н т.ич + Н т.м
Корхона айланма маблағларини меъёрлаштириш тадбирлари ишлаб чиқариш захираларини меъёрлаштириш шунингдек тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг оптимал катталиги тайёр маҳсулот қолдиқлари ва келгуси давр ҳаражатларини аниқлаш билан боғлиқ вазифаларни ечишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |