Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши


Иш ҳақининг ишбай ва вақтбай тизимларини қўллаш



Download 0,59 Mb.
bet67/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

Иш ҳақининг ишбай ва вақтбай тизимларини қўллаш. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг оддий тизимлари. Бу тизимлар ишчиларнинг иш ҳақини меҳнат натижаларини ҳисобга олишнинг фақат бир кўрсаткичига: иш вақтига ёки бажарилган қурилиш ишлари миқдорига қараб шакллантиради.
Оддий вақтбай тизим ходимнинг маошини унинг тариф ставкасига ва амалда ишлаган вақтига қараб шакллантиради. Шунга мувофиқ ҳолда соатбай, кунбай ва ойлик тариф ставкалари қўлланади. Оддий вақтбай ҳақ тўлашда ишланган вақт миқдори билан маош ўртасидаги алоқа пропорционал характерга эга бўлади.
Оддий ишбай ҳақ тўлашда ишчининг маоши тайёрланган маҳсулот (бажарилган иш) бирлигига тўланадиган ҳақ миқдоридан иборат бўлган ишбай белгиланган нархга ва ана шу маҳсулот миқдорига боғлиқ бўлади. Амалиётда меҳнатга ҳақ тўлашнинг бевосита индивидуал, жамоа (бригада), аккорд, билвосита, ишбай-прогрессив, ишбай-регрессив тизимлари қўлланиши мумкин.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд тизими шуниси билан ажралиб турадики, унда айрим операциялар ёки иш турларининг бажарилишига эмас, балки аккорд топшириққа кирадиган ишларнинг муайян комплекси бажарилишига ҳақ тўланади.
Ишбай-прогрессив ҳақ тўлашнинг ўзига хос унсурлари ишбай нормаларни бажаришнинг бошланғич даражасидан (расценканинг кўпайиши шундан бошланади (база)) ҳамда нормаларни бошланғич базадан муайян даражада ошириб бажарилганида ишбай расценканинг кўпайиш миқдорини кўрсатувчи прогрессив қўшимчалар шкаласидан иборат.



    1. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари ва иш вақти фонди

Турли ташкилотлардаги мавжуд резервларни баҳолаш, меҳнат унумдорлигининг даражасини ўлчаш, ўтган бир қатор йиллар давомида меҳнат унумдорлигининг динамикасини юзага чиқариш учун қурилишда меҳнат унумдорлигини тўғри (объектив) ўлчаш муҳим аҳамият касб этади.


Қурилишда меҳнат унумдорлигининг даражасини иккита асосий кўрсаткич билан аниқлаш мумкин: вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (унумдорлик), ва маҳсулот бирлигини тайёрлашга сарфланадиган вақт (меҳнат сиғими).
Меҳнат унумдорлиги маҳсулот ҳажми ва сарфланган меҳнат қандай бирликларда ўлчанишига боғлиқ равишда турли усуллар билан аниқланади.
Ўлчаш методлари:

  1. маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ҳажми;

    1. натуравий;

    2. меъёрий;

    3. нархли: жамланма (валовой), товарли, шартли тоза, соф

маҳсулотли.

  1. Сарфланган меҳнат (меҳнат сарфи):

    1. киши-соатлар;

    2. киши-кунлар;

    3. персоналнинг ўртача рўйхатли сони.

Натуравий метод. Ишлаб чиқаришнинг натуравий методи иш турлари бўйича ишчининг касби бўйича иш унумини натураль кўрсаткичларда аниқлаб беради (терилган ғиштнинг кубометрдаги ҳажми, конструкцияларнинг кубометри, юзаларнинг кватрат метрлари) ёки якуний маҳсулотни битта ишчига тўғрикеладиган ҳажмда умумий ўлчам бирликларида ўлчаш (яшаш майдонинг квадрат метрлари, қувур ўтказгичларнинг километри ва ҳ.к.).
Иш турлдари бўйича натуравий кўрсаткичини (ишчининг натуравий кўрсаткичлардаги иш унуми ни) натурал кўрсаткичларда (кубометрлар, погонометрлар, кватрат метрлар) да ўлчанган алоҳида иш тури ҳажмининг ушбу иш турини бажарган ишчилар сонига (киши) нисбати орқали аниқлаш мумкин.
Натурал кўрсаткич (ишалб чиқарилган натуравий миқдор) меҳнат унумдорлигининг энг объектив ва ишончли кўрсаткичи деб ҳисобланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорининг натуравий ўлчамлардаги кўрсаткичлари алоҳида биргадалар ва ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини аниқлаш ҳамда таққослаш, уларнинг сонини режалаштириш, профессиональ ва савиявий (кваликацион) таркибини, турли ташкилотларда бир хил типли объектларни қуришда бир жинсли ишларни бажаришдаги меҳнат унумдорлигини қиёслаш имконини беради. Бироқ унумдорликнинг бундай кўрсаткичлари ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Масалан улар қурилиш ҳар хил жинсли ишларнинг бир нечта турларининг бажарилишида ташкилоти бўйича меҳнат унумдорлигининг умумлашган кўрсаткичини аниқлаш имкониятини бера олмайди, тугатилмаган ишлаб чиқариш қолдиқларининг ўзгаришини ҳисобга олмайди.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish