Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet55/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

Мутлақ озод қилиш корхонанинг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини камайтиришни тавсифлайди ҳамда мавжуд ресурслардан рационал фойдаланишга оид турли ташкилий-техник чора-тадбирлар ҳисобига амалга оширилади.
11. КОРХОНАНИНГ МОЛИЯ ФУНКЦИЯСИ
1. Молиявий механизм
Ўзбекистонда мустақил молиявий сиёсат олиб бориш объектив заруриятга айланганлиги Республика бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки босқичида аён бўлган. Республика Президенти таъкидлаганидек, “Мустақил молиявий сиёсатни республиканинг бюджет тизимини мустаҳкамлаш, бюджет даромадларининг тўлдиршни таъминлайдиган ва амалий фаолликни рағбатлантирадиган изчил солиқ сиёсатини ўтказиш, шунингдек корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини соғломлаштириш, уларнинг тадбиркорлик ва сармоядорлик фаолиятини ривожлантириш йўли билан шакллантириш мўлжалланмоқда” (И. А. Каримов “Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли”).
Молия пул муомаласи туркуми бўлиб, пул жамғармаларининг уларнинг айланиши жараёнида шаклланиши ва улардан фойдаланиш.
Молиянинг тақсимлаш функцияси ёрдамида ҳамма пул даромадлари ва жамғармалари шаклланади ва улардан фойдаланилади. Молия тақсимлаш функциясини бажарар экан, ишлаб чиқариш жараёнига унинг узлуксизлигини таъминлашда хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, пул воситаларининг тўғри тақсимланиши корхона фаолиятини яхшилашда етакчи рол ўйнайди. Молиянинг ишлаб чиқариш жараёнини миқдорий акс эттириш хусусияти уни назорат қилиш имконини беради. Назорат функцияси икки хил усулда қуйидагилар орқали амалга оширилади:

    • бухгалтерия, статистик ва оператив ҳисоботлардаги молиявий кўрсаткичлар;

    • молиявий таъсир.

Корхоналар иқтисодиётини марказлашган ҳолда бошқариш, фойда, таннарх ва бошқа кўрсаткичлар ўрнатилган.
Корхона молиясини ташкил этишда қуйидаги тамойиллар мавжуд:

    • молиявий – хўжалик фаолияти;

    • ўз-ўзини молиялаштириш;

    • иш натижасидан манфаатдорлик;

    • молиявий ресурсларни ташкил этиш;

    • воситаларни ажратиш;

    • бюджет ва нобюджет жамғармалари олдида ўз мажбуриятларини биринчи навбатда бажариш;

    • корхона фаолияти устидан молиявий назорат.

Молиявий муомалалар таркибига корхона пул муомаларининг қуйидаги гуруҳлари ажратилади:
контрагенлар билан – бирламчи даромадлар шаклланиши бўйича ички хўжалик аҳамиятга эга бўлган мақсадли жамғармаларни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш;
корхоналар билан – маблағларни тақсимлаш бўйича: бунда молиявий ресурсларнинг ҳаракати ножамғарма шаклида амалга оширилади (шартнома мажбуриятлари бузилганда жарима тўлаш ёки уни олдини олиш,турли хил тўловлар, ўзаро ҳамкорлик фаолиятидан олинган фойдани тақсимлашда қатнашиш, бошқа корхона ва давлат қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш, улар бўйича дивидендлар олиш ва бошқалар);
суғурта ташкилотлари билан турли мажбурий ва ихтиёрий суғурта бўйича;
банк тизими билан ҳисоб хизмати, ссуда олиш ва уни қоплаш, фоизлар тўлаш, шунингдек ортиқча пул маблағларини банкларга аниқ бир тўловлар фойдаланиш учун бериш бўйича;
Молиявий механизм молиявий ресурслардан фойдаланишни ташкил этиш ва режалаштиришнинг амалга оширилишига хизмат қилувчи 5 элементдан иборат бўлиб, уларга молиявий услублар, молиявий дастаклар, ҳуқуқий, меъёрий ва ахборот таъминоти киради.
Молиявий усуллар, молиявий муносабатларнинг хўжалик жараёнига таъсири. Улар 2 йўналишда таъсир қилади: молиявий ресурслар ҳаракатини бошқариш йўли орқали ва ҳаражат – натижа, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш учун жавобгарлик билан боғлиқ бўлган бозор муносабатлари йўли орқали. Бозор муносабатларига кўрсатиладиган ишлаб чиқариш ва муомала соҳасида молия функциясининг тижорат ҳисоби билан узвий боғлиқлиги, яъни ҳаражатлар ва молиявий натижаларнинг пул шаклида ўлчаниши. Умумий кўринишда тижорат ҳисобидан фойдаланишдан мақсад энг кам ҳаражатлар билан энг юқори фойда олиш.
Ҳуҳуҳий таъминлаш – бу молиявий механизм функциясининг қонунлар, қарорлар, буйруқлар ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида олиб боришини таъминлаш. Меъёрий таъминлаш – буйруқномалар, меъёрий ҳужжатлар тариф ставкалари, услубий қўлланмалар, тушунтириш ва бошқалардан иборат.
Молиявий механизм функциясини ахборот билан таъминлаш турли иқтисодий, тижорат, молиявий ва бошқа ахборотлар. Молиявий ахборотга ҳамкорлар ва рақобатчиларнинг тўловга қодирлиги ва молиявий барқарорлиги ҳақида, баҳолар, двидентлар, товар, фонд, валюта бозорларидаги фоизлар ва нархлар, биржа ва бошқа бозорларидаги аҳвол ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар киради. Ахборотга эга бўлиш бозорлардаги шароитни аниқлашга ёрдам беради.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish