Мавзу: Учмайдиган қаттиқ моддалар эрималарнинг коллигатив хоссалари



Download 3,12 Mb.
bet1/9
Sana25.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#297369
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5 maruza янги 2020-2021

Мавзу: Учмайдиган қаттиқ моддалар эрималарнинг коллигатив хоссалари

  • Мавзу: Учмайдиган қаттиқ моддалар эрималарнинг коллигатив хоссалари
  • Маърузачи: к.ф.н., PhD Ҳазратқулова Севара Мусиновна
  • Тошкент-2021
    • 5-Маъруза режаси
  • 1. Ноэлектролитлар эритмаси.
  • 2. Эритма концентрациясини ифодалаш усуллари.
  • 3. Эритмалар табиати ва эриш механизмининг замонавий тушунчаси.
  • Биологик суюқликлар
  • Na
  • K
  • Ca
  • Cl
  • HCIO
  • Қон плазмаси
  • 140
  • 5
  • 2,5
  • 105
  • 27
  • 6-8
  • Тер
  • 75
  • 5
  • 2,5
  • 75
  • -
  • -
  • Кўз ёши
  • 140
  • 5
  • -
  • 115
  • 20
  • 0,8
  • Сўлак
  • 60-100
  • 7-20
  • 1,54
  • 60-80
  • 10-30
  • 0,5
  • Меъда шираси
  • 20-60
  • 6-7
  • -
  • 145
  • -
  • 0,5
  • Сийдик
  • 150
  • 36
  • 5
  • 160
  • -
  • -
  • Айрим биологик суюқликларнинг ионли таркиби; ммоль/л
  • 1) Эритувчи (m1) – эритма тайёрланганда ўз агрегат ҳолатини сақлаб қолган компонент; агар аралашаётган моддаларнинг агрегат ҳолатлари бир хил бўлса, масса ёки ҳажм жиҳатдан кўпроқ олинган модда.
  • 2) Эриган модда (m2) – эритма тайёрланганда ўз агрегат ҳолатини сақламаган компонент; агар аралашаётган моддаларнинг агрегат ҳолатлари бир хил бўлса, масса ёки ҳажм жиҳатдан камроқ олинган модда.
  • Эритувчи сифатида энг кўп ишлатиладиган суюқлик – сув. Буни алоҳида ажратиб айтилишига сабаб, планетада энг кўп тарқалган эритувчи сувдир. Ўртача вазни 70кг бўлган инсон танасининг 40кг сувдан иборат. Бу сувнинг 25кг ҳужайралар ичида (боғланган сув), қолган 15кг ҳужайрадан ташқари суюқликларда (қон плазмаси, ошқозон шираси, сўлак, орқа мия суюқлиги, тер, кўз ёши) бўлади (эркин сув). Ўсимлик ва ҳайвон организмининг 50%, баъзи ҳолларда эса 90-95% сувдан иборат бўлади. Янги туғилган чақалоқда эркин сув – 80% га яқин бўлар экан.
  • Эритмалар классификацияси.
  • Демак, сувдан эритмалар тайёрлашда фойдаланилади. Бунда моддаларнинг сув билан аралашмалари назарда тутилса, хато бўлади. Сувда эрийдиган моддалар эриш ҳодисаси сабабли сувда эриб, эритмалар ҳосил қилади. Эриш – модданинг эритувчи таъсирида молекулаларга ажралиши. Ҳамма вақт эриш билан бирга кристалланиш ҳам содир бўлади. Эриш билан кристалланиш бир-бирига тескари жараёнлар бўлиб, бир-бирисиз мавжуд эмас. Кристалланиш – эриган модда молекулаларининг бирлашиб, эритмадан ажралиши (чўкиши). Моддаларнинг эрувчанлиги – маълум температурада 100г эритувчида эриб, тўйинган эритма ҳосил қилган эриган модданинг грамм миқдори; одатда эрувчанлик коэффициенти дейилади. Эрувчанлигига қараб моддаларни қуйидагича синфлаш мумкин:
  • 100 г сувда: 10 г ва ундан кўп эриса яхши эрийдиган
  • 0,001 г дан – 10 граммгача эриса кам (ёмон) эрийдиган
  • 0,001 г дан кам эриса амалда эримайдиган турларга бўлинади.
  • Эритмалар эриган модда миқдорига қараб:
  • 1) Тўйинмаган эритма – айни ҳароратда эритувчининг маълум миқдорида эрувчанлик коэффициентидан кам эриган модда эришидан ҳосил бўлган эритма. Тўйинмаган эритмада эриш тезлиги кристалланиш тезлигидан катта бўлади.
  • 2) Тўйинган эритма - айни ҳароратда эритувчининг маълум миқдорида эрувчанлик коэффициентига тенг эриган модда эришидан ҳосил бўлган эритма. Тўйинган эритмада эриш тезлиги кристалланиш тезлиги билан тенг бўлади.
  • 3) Ўта тўйинган эритма – тўйинган эритмага яна эриган модда қўшиб, ҳарорат секин кўтарилиб тайёрланган эритма. Ўта тўйинган эритмада эриш тезлиги кристалланиш тезлигидан кичик бўлади. Ўта тўйинган эритма беқарор бўлади, озгина механик таъсир натижасида ортиқча эриган модда кристалланиб чўкади ва бу қайта кристалланиш дейилади.
  • Молекуляр массаси 5000 г/мольдан кичик моддалар эритмаси - кичик молекулали моддалар эритмаси; молекуляр массаси 5000 г/мольдан юқори бўлган моддалар эритмаси –
    Download 3,12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish