Мавзу: Комплексонометрик титрлаш методлари. Комплекс ҳосил қилиш реакциялари



Download 35,7 Kb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi35,7 Kb.
#83024
  1   2   3   4
Bog'liq
комплексонометрик


Мавзу: Комплексонометрик титрлаш методлари.
Комплекс ҳосил қилиш реакциялари.
Комплекс бирикманинг ҳосил бўлишига асосланган методлар энг қадимги методлардан ҳисобланади. Масалан, иодид ионларини симоб тузлари билан титрлаш 1834 йилда бажарилган бўлиб, қуйидаги реакцияларга асосланган:
Hg(NO3)24KIK2[HgJ4]2KNO3
1851 йилда Либих CN-ионларини Ag иони билан титрлашни таклиф қилади:
2CN-AgAg(CN)2-
Титрлашнинг охирги нуқтасида АgCN чўкмасини ҳосил бўлиб, эритма лойқаланади.
Аg(CN)2-Ag2AgCN
Áó ìåòîäëàð ùîçèð äåÿðëè қûëëàíèëмайди.
Титрлашнинг меркурометрик методи амалда кенг қўлланилади. Бу метод билан CI-, Br-, SCN-, CN- ионларининг миқдорини стандарт Hg(NO3)2 ‘эритмаси билан титрлаб аниқлаш мумкин. Индикатор сифатида нитропруссид Na2[Fe(CN)5NO] қўлланилади. Эквивалент нуқтада ортиқча симоб (II) ионлари билан қийин эрийдиган оқ чўкма - Hg[Fe(CN)5NO ҳосил қилади
Меркурометрик титрлашда индикатор сифатида дифенилкарбазон ишлатилади. Дифенилкарбазон симоб (II)ионлари билан тўқ кўк ранг ҳосил қилади.
7.2.Комплексонларнинг анализда қўлланиши
Таркибида карбоксил гуруҳи тутган баъзи бир учламчи аминлар, кўпчилик металл ионлар билан жуда ҳам турғун комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Бундай бирикмалар комплексонлар деб аталади.
1945 йилда Герольд Шварценбах бу бирикмалардан титрант сифатида фойдаланишни таклиф этган.
Ҳозирги вақтда комплексонларнинг жуда кўп хиллари синтез қилинган. Энг оддийлари иминодисирка кислотаси HN(CH2СOOH)2, нитрилоучацетат НООС- СН2 - N(CH2СOOH)2, этилендиаминтетраацетат кислотаси (ЭДТА) (НООС-СН2)2 N-CH2-CH2-N(CH2COOH)2 ва ҳоказо.
ЭДТА тўрт асосли кучсиз кислота бўлиб, унинг босқич бўйича ионланиш константалари қуйидаги қийматларга эга: рК1 2,0: рК22,67: рК36,16: рК410,26. Эритманинг кислоталигига қараб лиганд ҳам кўп ёки кам протон бериб Н6Y2, H5Y, H4Y, H3Y-, HY-2, HY-3, Y-4 бўлиши мумкин. Бу комплексонлар ичида титрант сифатида ЭДТА ва унинг 2 та водороди ўрнига натрий иони алмашган тузи Na2H2Y2H2O кенг қўлланилади.
Бу реагент комплексон III, трилон Б, хелатон деб ҳам аталади. Кислотанинг ўзи сувда кам эригани учун, унинг натрийли тузидан фойдаланилади
Комплексон III кўп металларнинг катиони билан жуда барқарор комплекслар ҳосил қилади. Уларнинг энг афзаллиги шундаки, барча металлар билан 1:1 нисбатда комплекслар беради:
Ме2  H2Y-2  MeY-2  2H
Me3  H2Y-2  MeY-  2H
Me4  H2Y2-  MeY  2H
ЭДТА биринчи марта анализда қўлланилганда:
Ме2  H2Y-2  MeY2-  2H
реакциясига асосланиб бўлиб, ажралиб чиққан водород ионларини стандарт ишқор эритмаси билан титрлаб металларнинг миқдори аниқланган.
Кейинги вақтларда металлохром деб номланган махсус индикаторлар билан титрлаш таклиф қилинади.

Download 35,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish