II БОБ. ТУРКИСТОН ГЕНЕРАЛ-ГУБЕРНАТОРЛИГИ
КАНЦЕЛЯРИЯСИ РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ ТАВСИФИ
II.1. Маъмурий бошқарув ва ер-мулк масалаларига
оид ҳужжатлар
Туркистонда чоризм сиёсий ҳукмронлигининг ўрнатилиши унинг
иқтисодий жиҳатдан ҳукмронлигини ҳам босқичма-босқич қарор топтириш
билан биргаликда кечган. Бу жараённинг кечиши, аввало, Россия империяси
Туркистонда мустамлакачилик иқтисодий қонунларини жорий этиши билан
боғланган эди. Бу қонунлар, ўз навбатида, иқтисодий жараёнларнинг
россиялик иштирокчилари учун доимий муваффақият келтириши ва
мустамлака-капиталистик
ривожланишнинг
шарт-шароитларига
ҳали
унчалик мослашмаган маҳаллий қатнашчилар учун эса эксплуатацияни
таъминлаш мақсадида яратилганди.
Бу қонунлар Ўрта Осиёда чоризмнинг мустабид бошқарув тизими
вужудга келишига замин яратди. Маъмурий буйруқбозликка асосланган
ушбу бошқарув, ниҳоятда марказлашган бўлиб, қонун яратадиган, фармойиш
берадиган, ижроия ва назорат вазифаларини ўзида мужассамлаштирган эди.
XIX асрнинг 60-йиллари ўрталари – 80-йилларда хҳжалик фаолияти ўлка,
вилоят ва уездлар маъмурияти томонидан муваққат “Низомлар” асосида
бошқарилди. Чунончи, “Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш
тўғрисидаги Низом” (1867 й.), “Зарафшон округини бошқариш тўғрисидаги
муваққат қоидалар” (1868 й.), “Фарғона вилоятини бошқариш бўйича
муваққат Низом” (1876 й.), “Амударё бўлимини бошқариш бўйича Низом”
(1874 й.)лар шулар жумласидандир.
Мустамлака бошқарув идораларининг вазифалари орасида молия-
хўжалик фаолияти муҳим ўрин эгаллаган. У Россия тадбиркорлари,
буржуазияси, амалдорлари учун янада қулай иқтисодий шароитлар яратиш;
молия, бюджет, солиқлар, кредит ва бошқа соҳалар билан шуғулланувчи
29
давлат муассасаларини вужудга келтириш; очарчилик, касаллик тарқалган
вақтда юз берадиган халқ қўзғолонларининг олдини олишга қаратилган
полиция-хўжалик аҳамиятига молик тадбирларни ўтказишга йўналтирилган
эди.
Юқоридаги низомлар моҳиятига кўра, ҳарбий ва маъмурий
ҳокимиятнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган. Улар генерал-
губернаторнинг йўриқномалари, фармон ва кўрсатмалари асосида хўжалик
фаолиятини чор амалдорларига олиб борган. Шу билан бирга, “ҳарбий ҳолат
омили” ҳамда маҳаллий аҳолининг анъанавий, ижтимоий, ҳуқуқий
мезонларидан бехабарлик метрополияни айрим хўжалик вазифаларини
“халқдан сайланганларга” топширишга мажбур қилди. Хусусан, “шариат ва
маҳаллий
урф-одатлардан
уларни
мустамлака
қонунларига
мувофиқлаштирилгунига қадар фойдаланиб туришига” қарор қилинди,
шунингдек, рус “давлат манфаатларига ва бошқарувига зид бўлган барча
қонун қоидалардан воз кечилди”
47
.
Маълумки, “Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги
Низом” (1867 й.)нинг 245-моддасида қуйидагилар таъкидланади: Сирдарё
вилоятидаги шаҳар ва қишлоқлардаги маҳаллий аҳоли хўжликларини
бошқариш ва ғазначилик йиғимларини ташкил этиш мақсадида-вилоятда
хўжалик бошқармаси ташкил этилади.
247-модда бўйича, қишлоқлардаги хўжалик бошқармаси аъзолари 3-5
кишини ташкил қилса, шаҳарларда ҳар бир мавзедан 3-5 киши юқоридаги
бошқармада фаолият кўрсатган.
248-моддада хўжалик бошқаруви аъзолари ҳар уч йилда бир
сайланганлар, ҳудди оқсоқоллардек-улар ҳам уезд бошлиқлари ёки Тошкент
шаҳар бошлиғи томонидан тасдиқланиши қайд этилган.
249-модда
бўйича, хўжалик бошқаруви аъзолари ҳар бир
бошқарманинг ғазнага топширадиган йиғимларидан маълум бир шағар ва
47
Проект всеподданнейшего отчета генерал-губернатор К.П.Кауфмана по гражданскому управлению и
устройству в областях Туркестанского генерал-губернаторства, 7 ноября 1867-25 марта 1881 гг. – СПб.,
1885. – С.163.
30
қишлоқ бўйича фоиз ҳисобида-низомда кўрсатилганидек маош билан
таъминланганлар.
250-моддада, Хўжалик бошқармаси аъзолари ўзаро келишиб, ўзларига
раис тайинлашган ва бу раислар шаҳарларда-ҳарбий губернаторлар
томонидан, қишлоқларда эса-уезд бошлиқлари томонидан тасдиқланганлиги
кўрсатилган.
251-модда бўйича, Уезд бошлиғи ва Тошкент шаҳар бошлиғи хўжалик
бошқармалари устидан назоратни олиб боришиб, бироқ уларни ички солиқ
йиғимлари бўйича тақсимот ишларига аралашмаганлар. Бунинг учун улар
хўжалик бошқармалари ишини кузатиб, уларни турли хил хўжалик
ишларини тўғри бажаришдан бўйин товламаслигини олдини олишлиги
таъкидланган.
252-модда
бўйича,
хўжалик
бошқармаларининг
вазифаларига
қуйидагилар кирган: давлат солиқлари ва земство йиғимларини ўтказиш,
жамоалар бўйича турли хил солиқ ва йиғимларни тақсимлаш, шаҳар ва
қишлоқлардаги хўжалик ишларини бошқариш.
253-моддада, хўжалик бошқармалари ўз аъзолари ва оқсоқоллар орқали
ўз фаолиятларини олиб бориши кўрсатилган.
254-модда бўйича, солиқ ва йиғимлар низомда кўрсатилган тартибда
олиб борилиши қайд этилган
48
.
Шаҳардаги оқсоқоллар, жойлардаги бўлис бошқарувчилари ва қишлоқ
оқсоқоллари энг қийин ишларни-аҳолидан солиқ ҳамда бож тўловларини
йиғиш, суғориш иншоотлари яхши ишлашини таъминлаш, бепул
бажариладиган жамоат ишларини ташкил қилиш каби тадбирларни амалга
оширишган
49
.
Хўжалик фаолиятининг бошқа соҳалари-ўтроқ ва кўчманчи аҳолини
ердан фойдаланиши масалалари, вақфлар борасида ишларни бошқариш, пул
мажбуриятлари бўйича кўзда тутилган кирим ва чиқимлар ҳисоби ҳамда
48
Проект положения об управлении в Семиреченской и Сырдарьинской областей. – СПб., 1867 г., – С.47-48.
49
Эргашев Ф., Абдурахимова Н., Сугуралиева Ф. Туркистонда мустамлака молия-хўжалик идоралари
тизими. – Т.: “Академия”, 2008. – Б.20.
31
мустамлака
ҳокимияти
сарф-харажатларини
бошқариш,
турли
шартномаларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш, ўлка табиий бойликларини қазиб
олишга рухсатномаларни расмийлаштириш, савдо шартномалари ва
пудратларини рўйхатга олиш, расмийлаштириш ҳуқуқи каби кўплаб ишлар
мустамлака маъмуриятининг қўлида бўлган.
Подшо ёрлиғи К.П.Кауфманга “барча сиёсий чегара ва савдо-сотиқ
ишларини ҳал қилиш, қўшни мамлакатларда музокара олиб бориш ва
трактатларни имзолаш, қарорлар учун шартларни келишиш” ваколатини
берар эди
50
.
Ўлкани бошқариш борасидаги турли меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш
ва жорий қилишда Туркистон генерал-губернаторилиги Канцеляриясининг
роли айниқса катта эди. Девонхонадаги иккинчи ва учинчи бўлимлар фақат
хўжалик масалалари-ер солиқлари, молия-хўжалик ишлари, мустамлака
бошқарув масалалари ва меҳнат мажбуриятлари, шартномаларни
расмийлаштириш ва рухсатномалар бериш, олий ҳукумат идоралари,
вазирликлар ва бошқа марказий муассасалар билан алоқаларни амалга
оширган
51
.
Хўжалик масалаларини ҳал қилишда вилоят миқёсида ҳарбий
губернаторлар, уездлар доирасида уезд бошлиқлари ҳам шундай
ваколатларга эга бўлишган. Айни вақтда мазкур масалалар билан бевосита
жойларда шуғулланувчи бошқарув амалдорларининг тажрибасизлиги
туфайли рус ва маҳаллий сармоя эгаларининг судхўрлик қилишларига кенг
йўл очилган. Бундан ташқари бу амалдорларни хийла-найранг билан
деҳқонларга катта солиқлар солиши ҳамда арзон меҳнатдан ўз манфаатлари
йўлида фойдаланиши ўлка иқтисодиёти ривожига салбий таъсир кўрсатган.
Бу даврда мустамлака бошқарувнинг хўжалик муассасалари билан бир
қаторда молия ташкилотлари ҳам муҳим роль ўйнаган. Таъкидлаш лозимки,
чоризм ҳукмрон доиралари ўлка мустамлака маъмуриятига молия соҳасида
50
ЎзР МДА Ф.И-1. Р.34. 78-й.ж. 21-в.
51
Абдурахимова Н., Эргашев Ф. Туркистонда чор мустамлака тизими. – Т.: “Академия”, 2002 – Б.47-48.
32
кенг ваколатлар бериш йўлидан бормади. Бу соҳани бошқариш ва назорат
қилиш Россия Давлат кенгашининг 1868 йил 4 майдаги қарори билан Давлат
назорати маҳкамасига қарашли Назорат палатасига берилди
52
. Назорат
палатасининг асосий фаолияти кредитлар бериш ва давлат солиқларини
йиғиш билан шуғулланган Туркистондаги турли мустамлака бошқарув
идоралари ва ғазналарининг молиявий ҳисоботини, пул муомаласига оид
ҳужжатларни тафтиш қилиш, яъни маблағ сарф-харажатлари устидан
назоратни йўлга қўйишдан иборат бўлган.
Туркистоннинг Тошкентдан бошқа шаҳарларида, ўз-ўзини бошқариш
органлари ташкил қилинган эди. “1867 йил Низоми”га кўра, жамоат-хўжалик
ишлари шаҳарларда сайланувчи маҳаллий маъмурият томонидан амалга
ошириларди. Шаҳарлар қисмлар (шаҳар районлари)га бўлиниб, уларни
оқсоқоллар бошқарарди. Улар маҳаллаларда тайинланган сайловчилар
қурултойи томонидан сайланган.
Шаҳар оқсоқоллари солиқ йиғиш ва мажбуриятларни тақсимлаш билан
шуғулланарди. Улар ҳарбий губернатор томонидан тайинланувчи ва шаҳар
доирасида полиция хизматини бошқарувчи катта оқсоқолга бўйсунарди.
Катта оқсоқолга барча қуйи полиция амалдорлари, миршаблар ва қозилар
бўйсунардилар. Уларнинг барчасига шаҳар аҳолисидан йиғилувчи маблағ
ҳисобидан маош тўланган. Туркистон ўлкасининг айрим шаҳар марказларида
“1867 йил Низом лойиҳаси”га мувофиқ, айрим муниципал функцияларига эга
бўлган ҳамда турли солиқ ва савдо пошлиналарини тақсимлаш ва йиғиш
билан шуғулланган жамоат хўжалик муассасалари ташкил қилинган.
Вилоят бошқарувида бош ролни ўйновчи хўжалик бўлинмасига
қуйидаги муҳим вазифалар юкланган эди: ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ўртасида
ер тақсимоти, вақфлар билан боғлиқ ишларини юритиш; маҳаллий сарф-
ҳаражатларни бошқариш, бож йиғимларининг назорати ва низоли ишларни
ҳал қилиш; турли шартномаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, якка
шахсларнинг кўра, вилоят хом ашё манбалари билан иш олиб бориш, саноат
52
ЎзР МДА Ф.И-1. Р.1. 97-й.ж. 2-в.
33
корхоналари ва фирмалар очишга лицензияларни расмийлаштириш; савдо
битимлари ва пудратларини расмийлаштириш ва ҳ.к.
53
.
Вилоят бошқарувлари муҳим маҳаллий давлат муассасалари
ҳисобланар эди. Улар коллегиал орган бўлиб, маъмурий ва хўжалик
бошқарувини амалга оширишда “1867 йилги низом лойиҳаси” ҳамда генерал-
губернаторнинг махсус кўрсатмаларига амал қиларди.
Вилоят бошқаруви раиси вазифасини ҳарбий губернатор ёрдамчиси
бажарар эди. Вилоят бошқарувлари маъмурий, судлов, полиция, молия ва
хўжалик юритиш функцияларини бажарарди. Моҳиятан улар губерния
бошқарувини такрорларди, бироқ уларга нисбатан ҳийла кенг ваколатларга
эга эди, чунки Россиянинг ички районларида мавжуд бўлган барча губерния
муассасалари вазифаларини бир ўзи бажарган.
Вилоят бошқарувлари тузилишига кўра, бўлинмалардан ташкил топган
бўлиб, уларнинг сони мутамлака тузуми қарор топиши ва кучайиши билан
ортиб борди. Чунончи, агар 1867 йили Сирдарё ва Еттисув вилоят
бошқарувларида атиги учта-тақсимот, хўжалик ва судлов бўлинмалари
фаолият кўрсатган бўлса, 80-йилларнинг ўрталарига келиб оралиқ чегара,
қурилиш,
қишлоқ-даволаш,
ветеринария
ва
ҳисоб-китоб
ишлари
бўлинмалари очилган
54
.
Россия империясида XIX аср ўрталарида чоризмнинг бюджет
тартиблари мамлакатдаги капиталистик тараққиёт талабларига мутлақо
жавоб бермаган. Барча бюджет ишлари тор доирадаги олий амалдорларнинг
қўл остида жамланган эди. Натижада хар бир вазир ўз идорасига ажратилган
маблағни ўзича сарфлаган. Даромад ва ҳаражатларнинг давлат рўйхати ўта
махфий сақланган. Идоралар ўзларининг ҳисобига келиб тушадиган турли
йиғим ва даромадларни смета ҳаражатларига киритмаган. Бундан ташқари,
муассасаларда “иқтисодий сармоялар”, яъни маблағлар йиғилган, улар ҳам
давлат рўйхатига киритилмаган. Идоралар томонидан ана шу манбалардан
53
ЎзР МДА. Ф.И-1. Р.27. 659-й.ж., 27 -28 варақлар.
54
Ўша жойда. 41-б.
34
қилинган ҳаражатлар эса давлат кирим ва чиқим ҳисобида кўрсатилмаган.
Кўрамизки, давлат маблағлари ҳам мавжуд бўлиб улар Молия вазирлигидан
берухсат йиғилган ва сарфланган. Ана шундай шароитда Россияда давлат
назоратини ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлди. Ислоҳот-фуқаролик
ҳисоботлари
департаменти
Бош
назоратчиси
(генерал-контролер)
В.А.Татаринов томонидан ишлаб чиқилган.
Россия империяси Туркистондаги мустамлака бошқарувининг
маъмурий ташкилотларини ҳам ташкил этишга алоҳида эътибор берган. Бу
тўғрисида Ўзбекистон Марказий Давлат архивида сақланаётган Туркистон
ўлкасида молия-хўжалик идораларининг очилиши тўғрисидаги маълумот
(«Об открытии финансовых учреждений в Туркестанском крае». И-1, фонд №
16, Д- № 13, 210 лист) лардан қуйидагиларни аниқладик:
1867 йил 4 июлдаги Министрлар кенгашида қуйидагилар тасдиқланди:
1., Туркистон генерал-губернаторлигини ташкил қилиш.
2., Бўлажак генерал-губернатор ихтиёрига шу пайтгача ўлка
бошқарувида фаолият кўрсатган ходимлар масаласини ҳал қилиш
қолдирилди.
3., Ўлка генерал-губернатори ўлкани сиёсий-иқтисодий ва маҳаллий
шарт-шароитларини ўрганиб, ўзи маъқул деб топганларини ўлка
бошқарувида амалга оширсин.
4., Давлат ғазнасидан генерал-губернаторга ўлкани бошқариш ва
ходимларни моддий таъминлаш учун маблағ ажратиш: а) ажратилаётган
сумма белгиланган нормадан ошмаслиги ва б) юқорида ажратилаётган
суммалар-Ҳарбий ва Молия вазирларини ўзаро розилиги асосида тақдим
этилди.
Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилиши туфайли,
Туркистон вилоятидаги идоравий харажат бўлими (расходное отделение)ни
ёпиб, унинг ўрнига янги Вилоят ғазнасини ташкил этиш ва ушбу ишларни
бажарилиши хусусида Давлат Ғазначилик Департаментига маълумот бериш
таъкидланди.
35
Ушбу қарор Молия вазири-Рейтерн томонидан тасдиқланган
1
.
Шунингдек, Молия вазири-Рейтерн ТУркистон генерал-губернаторига
хат йўллаб, Туркистон вилоятида 2 та вилоят ва 12 та уезд ғазначилик
бўлимларини очишни топширади.
2
Шунингдек, рус маъмурлари томонидан
Тошкент шаҳрини бошқариш
Низоми ишлаб чиқилди ва у 1877 йилда Санкт-Петербургда тасдиқлангач,
кучга кирди. Низомга кўра, Тошкент шаҳар Думаси ва бошқарма сайлаш
назарда тутилган.
Мазкур ҳужжатда келтирилишича, 1877 йилда Тошкент шаҳар Думаси
ташкил этилиб, Сирдарё ҳарбий губернатори бшчилигида махсус ҳайъат
тузилди. Ҳайъат сайловчилар рўйхатини тузиш, шаҳар жамоатчилик
бошқарувига сайлов ўтказиш бўйича иш олиб борган. Думада овоз
берувчилар сони 72 кишидан ошмаслиги керак эди. Низомда, Тошкент
шаҳар Думаси ноибларининг учдан икки қисми янги шаҳардан, учдан бир
қисми эски шаҳар, яъни маҳаллий аҳолисидан сайланади, деб белгиланган
эди. Кўчмас мулки миқдорига қараб, сайловчилар уч тоифага ажратилган.
Мулк цензи нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, кўчмас мулк
қийматининг бир фоизи ҳисобидан 3000, 1000, 500 сўмдан зиёд кўчмас
мулк эгаларидан уч тоифали сайловчилар рўйҳати тузилади. Етарли мулкка
эга бўлмаган зиёлилар, ишчилар, деҳқонлар, ҳунармандлар сайлов
ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолдилар
55
.
1877 йилда Тошкент шаҳар ҳокими раислигида ҳар бир тоифа бўйича
сайловчилар йиғини бўлиб ўтди ва Думага 71 ноиб (гласный) сайланди.
Думага Тошкентнинг 80 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган эски шаҳар
қисмидан, яъни туб ерли аҳолидан атиги 21 нафар ноиб сайланди, аксарият
кўпчилик ноиблар эса 4000 мингга яқин киши яшайдиган янги шаҳар
1
ЎзР МДА., Ф.И-1. Р.16. 13- й.ж., 2, 2 об, 3-варақлар.
2
Ўша манба, 9, 9 об.-варақлар.
55
Қ. Усмонов, М. Содиқов, С. Бурхонова Ўзбекистон тарихи. – Т.: “Шарқ”, 2005. – Б.197.
36
қисмидан сайланди. Бу ҳолат бошқарувнинг мустамлакачилик моҳиятини
яққол очиб берувчи далилдир.
Тошкент шаҳар Думаси фармойиш берувчи орган бўлиб, уни шаҳар
ҳокими – оқсоқол бошқарарди. Туркистон генерал-губернатори томонидан
тайинланган Тошкент шааҳар бошлиғи бир вақтнинг ўзида Дума раиси ва
шаҳар ҳокими вазифасини бажараган. 19771йилда шаҳар оқсоқоли (голова)
этиб шаҳар ҳокими полковник Э.П.Пукалов тайинланади. Ноиблар орасидан
ижро этувчи ҳокимият – шаҳар бошқармаси (маҳкамаси) тузилган. Шаҳар
ҳокими лавозимига турли йилларда қуйидагилар тайинланган:
14.
В.Ю.Мединский – 1874-1877 йй.
15.
Е.Т.Пукалов – 1877-1883 йй.
16.
С.Р.Путинцев – 1884-1890 йй.
17.
А.Т.Тверитинов – 1891-1898 йй.
18.
И.А.Ладиженский – 1898-1901 йй.
19.
В.Ф.Киселёв – 1901-1904 йй.
20.
В.Н.Рибушин – 1904-1905 йй.
21.
С.Р.Путинцев – 1905-1917 йй.
Туркистондаги мустамлака бошқаруви 1898 йилгача “ҳарбий-халқ
бошқаруви”, ундан кейин “маъмурий полиция бошқаруви” деб аталган
бўлсада, унинг маазмун моҳияти ўзгармаган. Бунда барча ваколатлар ҳар
доимгидек, аввало генерал-губернатор, қолаверса, у бошчилигидаги рус
маъмурияти қўлида тўпланагн эди. Россия империяси Ўрта Осиёда ўзбек
давлатчилиги ва бошқарувининг барча кўринишларини йўқотиб, русча идора
усулини қатъий жорий қилишга изчил киришган. Маъмурий бошқарув
тизими ана шундай мақсадга қаратилиб, бунинг учун барча чора тадбирлар
кўрилган. Бунда улар маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокидан, хусусан,
кичик лавозимларда фаолият юритишларига имконият бериш йўли балан
моҳирона фойдаланишган
56
.
56
Тиллабоев С.Туркистон ўлкасининг маъмурий бошқарув тизимида маҳаллий аҳоли... – Б.13.
37
Тошкент шаҳар Думаси маъмурий ва ўқув бинолари, йўл қурилиши,
ободонлаштириш, сув таъминоти ва бошқа шаҳар хўжалиги билан боғлиқ
ишлар билан шуғулланарди. Жумладан, 1892 йилда шаҳарда телефон
алоқасининг йўлга қўйилиши, 1901 йилда от тортувчи трамвай йўлининг,
1912 йилда электр токи билан юрувчи трамвай йўлининг барпо этилиши,
кўчаларни ёритувчи электр лампочкаларининг ўрнатилиши кабиларни
Тошкент шаҳар Думасининг ижобий ишлари қаторига киритиш мумкин.
Чор Россияси маъмурлари ўзларининг Туркистондаги мустамлакачилик
сиёсатининг яна бир ўзга хос муҳим жиҳати ўлка аҳолисини руслаштириш
масаласига алоҳида эътибор қаратганидадир.
Манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, Туркистонда очилган
давлат муассасалари, судлар, банклар, саноат корхоналари ва бошқаларда иш
юритиш фақат рус тилида олиб борилган. Туркистонда рус тили ва
маданиятини тарғиб қилиш мақсадида рус-тузем мактаблари очилган.
Бунларда маҳаллий аҳоли вакиллари(асосан бойлар, савдогарлар, қозилар ва
оқсақоллар)нинг болаларига рус тили ва маданиятидан таълим берилган.
Бундан кўзланган мақсад чоризм маъмуриятига садоқатли амалдорларни
тайёрлаб етказиш ва келажакда уларни “сиёсий аҳамиятга эга бўлмаган
бошқарув ишларигагина жалб қилиш” кўзда тутилган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, Туркистон генерал-
губернаторлиги канцеляриясининг биринчи бўлимида маъмурий бошқарув ва
ер-мулк масалаларига оид расмий ҳужжатлар мажмуи жамланган. Мазкур
ҳужжатлар ичида Туркистон ўлкасини бошқариш борасидаги бир қатор
қонун ҳужжатлари лойиҳалари ўрин олган. Уларда ўлкада олиб борилган
мустамлакачилик сиёсати, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, савдо-маданий,
маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилган ислоҳотлар ва уларнинг
оқибатлари ўз аксини топган. Шунингдек бунда Россия империяси
мустамлакачилиги даврида Туркистонда ўрнатилган рус маъмурий
бошқарувининг ўзига хос томонлари, хусусан, ҳудудий бўлиниш ва уларни
бошқариш борасидаги, генерал-губернаторликда таъсис этилган турли
38
лавозимлар, рус маъмурларининг чексиз имкониятлари-ю, маҳаллий аҳолига
қўйилган чекланишлар акс этган ҳужжатларни учратиш мумкин. Уларни
тадқиқ этиш Ўзбекистон тарихининг ўша даврдаги давлатчилик тарихи,
сиёсий бошқарув тизими, давлат муассасалари тарихи ва маҳаллий ҳамда рус
маъмурий бошқаруви тизимининг ўзига хос томонларини ўрганишда муҳим
манбавий асос вазифасини ўтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |