Мавзу: туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси расмий ҳужжатлари


I.2. Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси тарихи



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/15
Sana06.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#745896
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
uzr mdagi turkiston general gubernatorligi kanselariyasi rasmiy

 
I.2. Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси тарихи 
манбашунослиги ва тарихшунослиги
 
 
Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси ва унда жамланган 
расмий ҳужжатлар мажмуи тарихи ўрганиш нафақат тарихчи мутахассис 
олимлар балки Ватанимиз тарихини ўрганишни ҳоҳлаган ҳар бир инсонни 
қизиқтириши табиийдир. Чунки Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат 
архиви И-1.Туркистон генерал-губернаторлик канцелярияси фондида 
жамланган ҳужжатларда Ўзбекистон халқлари тарихининг муҳим манбалари 
мажмуи мавжуддир.
Тадқиқотнинг манбавий асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси 
Марказий Давлат архивидан жой олган “Туркистон генерал-губернаторлиги 
канцелярияси” фонди ҳужжатларини киритиш зарур. Бунда мавзунинг 
мазмумини ёритиб берадиган йирик ҳажмдаги ҳужжатлар мажмуи мавжуд 
20
ЎзР МДА Ф.И-1. Р.1. 1-й.ж., 13-в. 


19 
бўлиб, уларни тадқиқ этмасдан тадқиқот ишини ёзиш мумкин эмас. Мазкур 
архивнинг И-1 Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси фондида 
Туркистоннинг Россия империяси мустамлакасига айтантирилиши, ўлкада 
рус маъмурий-ҳарбий бошқарув тизимининг ўрнатилиши, бунинг 
натижасида генерал-губернаторликнинг ташкил топиши ва унинг ҳузурида 
оммавий библиотека, музей гунерал-губернаторлик расмий ҳужжатларини 
юритувчи ва жамловчи девонхона яъни, канцеляриясининг вужудга 
келтирилиши тарихи, рус маъмуриятининг Туркистонда олиб борган сиёсий, 
ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маънавий сиёсатини акс эттирувчи 
ҳужжатлар жамланган. Бунда ўзбек халқи тарихини холисона ва ҳаққоний 
ёритишда хизмат қилувчи ҳужжатлар, хусусан, рус маъмурияти ва 
тадқиқотчиларининг ҳисоботлари, ўлкани бошқариш ва унда олиб борилган 
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда амалга оширган 
ислоҳотларига оид расмий ҳужжатлар, маҳаллий аҳолининг Россия 
империясининг императорига ёки императорнинг Россия ҳукуматининг 
Туркистондаги вакилларига турли масалаларда йўллаган муражаатлари ва 
бошқа расмий ҳужжатларнинг асл нусхалари жамланганлиги билан 
аҳамиятлидир
21

Шунингдек, мазкур тадқиқотнинг манбавий асоси сифатида Россия 
империяси ҳукмронлиги даврида нашр этилган расмий ҳужжатлар, ҳусусан, 
қонун ҳужжатлари ва ҳукумат қарорлари, давлат муассасаларининг 
ҳисоботлари, статистик тўплам ва иловалар, даврий матбуот нашрлари
хусусан, “Туркестанский сборник” тўплами, “Туркестанские ведомости”, 
“Русский Туркестан” каби газеталарида чоп этилган мавзуга оид 
материалларни келтириб ўтиш мумкин
22

Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси тарихи ёритилган 
тадқиқот ишлари ва илмий асарларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 
21
ЎзР МДА Ф.И-1. Туркистон генерал-губернаторлиги фонди. 1-35 рўйхатга киритилган ҳужжатлар 
жамғармаси. 
22
Туркестанские ведомости. – Ташкент, 1872, №47; 1874, №19; 1875, №4; 1895, №70; 1902, №90. 


20 
1.
Россия империяси мустамлакачилиги даврида чоп этилган нашрлар; 
2.
Совет даврида амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари ва илмий 
адабиётлар; 
3.
Мустақиллик йилларида яратилган тадқиқот ишлари ва илмий 
асарлар; 
4.
Хорижий нашрлар. 
Биринчи гуруҳга киритилган Россия империяси мустамлакачилиги 
даврида чоп этилган нашрларнинг асосий қисми чор Россияси ҳукуматининг 
амалдорлари, ҳарбий юришлар иштирокчилари, хусусан, ҳарбий маъмурлар, 
Туркистон ўлкасини бошқариш борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдирган 
лойиҳалар муаллифлари ва бошқаларнинг ҳисоботлари, эсдаликлари ва 
бошқа турдаги тарихий-илмий маълумотлар тўпламидан иборат. Буларга 
империянинг Туркистон ўлкасини мустамлакага айлантириш ҳамда унда рус 
маъмурий бошқаруви тизимини ўрнатишда ўзига хос ўрин тутган рус 
амалдорларидан Д.И.Романовский, А.Ф.Костенко, В.В. Григорьев, А.Иванов, 
К.К.Абаза А.А.Кауфман ва бошқалар томонидан ёзилган илмий маълумотлар 
тўплами сифатида чоп этилган асарларни киритиш мумкин. Ушбу 
асарларнинг деярли барчаси империя манфаатлари нуқтаи-назаридан ёзилган 
бўлиб, уларда Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати моҳияти 
четлаб ўтилган
23
. Аксинча империянинг Туркистонда амалга оширган 
маъмурий, молиявий, судлов тизимларидаги ислоҳатларда аввало ўлканинг 
мафаатлари кўзланганлиги таъкидлаб ўтилган.
А.Ф. Миддендорф, К.П.Кауфман, И.И.Гейер, С.И.Гулишамбаров, 
В.И.Масалский, В.Н.Оглоблин, А.И.Шахназаров, К.А.Александер ва бошқа 
бир қатор муаллифлар Россия империясининг минтақадаги молиявий 
имкониятлари 
масалаларини 
ёритиб, 
ўлканинг 
анъанавий 
солиқ 
институтларини таҳлил қилганлар. Уларнинг аксариятида бундай 
23
Романовский Д.И. Заметки по среднеазиатскому вопросу. – СПб.: “Русский Туркестан”, 1868. Сборник. 
Вып.3.; Костенко А.Ф. Средняя Азия и водворение в ней русской гражданственности. – СПб.: Б.и., 1871.; 
Григорьев В.В. Российская политика в отношении Средней Азии. – СПб., 1890.; Абаза К.К. Завоевание 
Туркестана. – СПб.: Б.и., 1902.; Кауфман К.П. К вопросы русской колонизации Туркестанского края. – СПб.: 
Б.и., 1903.


21 
институтлар 
сақланиши 
мақсадга 
мувофиқлиги 
таъкидланган
24

М.А.Терентьев биринчилардан бўлиб Россия империясининг Туркистондаги 
солиқ сиёсати асосларини ишлаб чиқишда йўл қўйилган ноқонуний 
ҳаракатлар тўғрисида танқидий материални илмий муомалага киритган
25

А.И.Добромислев эса Россия ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсати, 
империянинг Туркистонда ер ва кўчмас мулкдан фойдаланиш, ўлкадаги рус 
маъмурий бошқаруви ва давлат муассасалари ишидаги тартибсизликлар, 
ходимлар таркибининг малакасига оид масалаларни таҳлил қилган
26
.
 
Биринчи гуруҳга киритилган ва юқорида келтириб ўтилган асарлар
мавзу тарихшунослигини ёритувчи кенг фактик маълумотларни қамраб 
олганлиги билан аҳамиятли бўлса-да, улардан фойдаланишда танқидий 
нуқтаи назар билан ёндашиш зарур.
Иккинчи гуруҳга киритилган, яъни Совет даврида яратилган илмий 
адабиётлар 
Г.Сафаров, 
А.П.Демидов, 
П.Г.Галузо, 
В.Лавреньев, 
З.Д.Кастельская ва бошқа муаллифларнинг тадқиқотлари асосида яратилган. 
Ушбу гуруҳ илмий адабиётларида муаллифларнинг чор Россиясининг 
Турикистонда ўтказган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, савдо-маданий, 
маънавий-маърифий ислоҳатларидан кутилган мақсад, уларнинг натижалари 
тўғрисидаги билдириб ўтган ўзига хос турли-туман фикрлари, илмий 
хулосалари келтириб ўтилган
27
.
Хусасан, П.Г.Галузо Россия империяси капитализмининг мустақил 
тизими мавжуд бўлганлигини инкор қилиб, Россиянинг Ғарбий Европа 
24
Миддендорф А.Ф. Очерки Ферганской долины. – СПб., 1882.; Гейер И.И. Весь русский Туркестан. – СПб., 
1908.; Шахназаров А.И. Сельское хозяйство в Туркестанском крае. – СПб.: Тип.я Градоначальства М. № 17. 
1908.; Гулишамбаров С.И. Экономический обзор Туркестанского района. Часть I-III. – Ашхабад, 1913.; 
Масальский В.И. Туркестанский край. Т. ХIХ. – СПб.: Изд-во А.Ф. Девриена, 1913.; Оглоблин В.Н. 
Промышленность и торговля Туркестана. – М., 1914.; Заорская В.В., Александер К.А. Промышленные 
заведения Туркестанского края. – СПб., 1915 ва бошқалар. 
25
Терентьев М.А. История завоевания Средней Азии. – СПб., 1906. 
26
Добромыслев А.И. Ташкент в прошлом и настоящем. Исторический очерк. – Т., 1912. 
27
Сафаров Г. Колониальная революция (Опыт Туркестана). – М.: Госиздат, 1921.; Демидов А.П. 
Экономический очерк хлопководства, хлопковая тарговля и промышленность в Туркестане. – М.: Госиздат,
1926.; Кастельская З.Д. Восстание 1916 г. в Узбекистане (К 20-летию восстания). – Т., 1937. ва бошқалар. 


22 
капиталидан яриммустамлакачилик қарамлиги тўғрисидаги тамойилни 
илгари сурган
28
.
В.Лаврентьев эса, “Туркистанга кириб келган Россия каптализми ўлка 
хўжалигининг барча тирқишларига шиддат билан сингиб, берк ярим натурал 
хўжаликни синдирган...” деган фикрни билдирган
29

 
ХХ асрнинг 50-йиллари ўрталарига келиб, тарихий адабиётларда “рус 
бўлмаган халқларнинг Россияга қўшиб олиниши прогрессив фактдир”, деган 
тамойил устивор бўлди
30

60-80 йилларда амалга оширилган қатор тадқиқотларда Туркистон 
ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли томонлари Туркистон генерал-
губернаторлиги канцелярияси фондининг ғоятда бой фактик материалларини 
илмий доирага киритганлиги билан алоҳида аҳамиятга моликдир
31

90-йилларнинг бошига келиб тадқиқотларда тарихий воқеаларни 
холисона ёритиш ғояси илгари сурила бошланди. Ўзбекситон давлат 
мустақиллигига эришгач эса, бу жараён янада фаоллашди. Тадқиқот иши 
тарихшунослигининг учинчи гуруҳига киритилган, яъни мустақиллик 
йилларида яратилган илмий асарларда Туркистон халқларининг ижтимоий-
иқтисодий ҳаётини ёритувчи фактик маълумотлар таҳлил қилинган
32

Хусусан, Ҳ.З.Зиёев, Ғ.А.Аҳмаджонов, Н.А.Абдурахимова, Ф.Эргашев, 
Ф.Исҳоқов, Д.Зиёева, Д.Алимова, Н.Мусаев, С.Тиллабоев, С.Шодмонова, 
Д.Ўроқов, У.Ҳ.Жумаев ва бошқа муаллифлар томонидан амалга оширилган 
илмий 
тадқиқотларида 
ЎзМДА 
Туркистон 
генерал-губернаторлиги 
28
Галузо П.Г. Туркестан – колония // Очерк истории Туркестана от завоевания русскими до революции 1917 
г. – М., 1929. 
29
Лаврентьев В. Капитализм в Туркестане. Буржуазная колонизация Средней Азии. – Л., 1930. 
30
Материалы научной сессии, посвященной истории Средней Азии и Казахстана в дооктябрской период. – 
Т., 1955. – С.5.; Материалы объединенной научной сессии,посвященной прогрессивному значению 
присоединения Средней Азии к России. – Т., 1959. – С. 224.
31
Аминов А. Экономическое развитие Средней Азии (со второй половины ХIХ столетия до первой мировой 
войны). Т., 1959.; История Узбекской ССР / Отв.ред.Х.Зияев. – Т., 1968. Т.II.; Юлдашев А.М. Аграрное 
отношения в Туркестане (конце ХIХ – нач. ХХ вв.) – Т., 1969.; Социально-экономическое и политическое 
положение Узбекистана накануне Октября. – Т., 1973.; Ахмеджанов Г.А. Советская историография 
присоединения Средней Азии к России. – Т., 1968.; Вексельман М.И. Российский монополистический и 
иностранный капитал в Средней Азии (конец ХIХ – начало ХХ вв.). – Т., 1987. ва бошқалар.
32
Ўзбекистон тарихи: янги нигоҳ. Жадидлар ҳаракатидан миллий мустақилликка қадар. – Т., 1998.; 
Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1-китоб.Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. – Т., 2000. 


23 
канцелярияси фондида жамланган бой фактик материаллар жалб этилган ва 
илмий доирага киритилган.
 
Хусусан, Ҳ.З.Зиёевнинг илмий тадқиқотлари Туркистоннинг Россия 
империяси томонидан мустамлакага айлантирилиши, рус ҳукумати 
томониданўлкада ўтказилган сиёсий, ижтимоий-иқтисоди ҳамда маданий-
маърифий ислоҳатлари ва уларнинг оқибатлари тўғрисида қимматли 
манбалар, 
жумладан, 
Туркистон 
генерал-губернаторлиги 
фондлари 
ҳужжатларида мавжуд фактик маълумотлар жалб қилинган ёзилганлиги 
билан катта аҳамиятга эгадир
33

Ғ.А.Ахмаджонов томонидан яратилган илмий асарларига эса чор 
Россиясининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати ва унинг ўрганилиш 
тарихига оид кенг қамровли материаллар жалб қилингани билан 
қимматлидир
34
.
 
Н.А.Абдурахимова ва бошқа муаллифлар томонидан олиб борилган 
тадқиқот ишларида ХIХ иккинчи ярми ХХ аср бошларида Россия империяси 
маъмурияти томонидан Туркистонда олиб борилган мустамлакачилик 
сиёсати, хусусан, империянинг мустамлака тизими тарихи архив манбалари 
асосида ёритилган
35

Ф.Исҳоқов томонидан олиб борилган тадқиқот ишлари ва муаллиф 
томонидан нашр этилган илмий асарларда чор Россиясининг Туркистондаги 
миллий сиёсати, хусусан, маҳаллий халқни руслаштириш сиёсати ва унинг 
оқибатларини ёритишга алоҳида эътибор қаратилган
36


Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish