Мавзу: туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси расмий ҳужжатлари


II.2. Назорат ва Ғазна палаталари фаолиятига



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/15
Sana06.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#745896
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
uzr mdagi turkiston general gubernatorligi kanselariyasi rasmiy

II.2. Назорат ва Ғазна палаталари фаолиятига
оид ҳужжатлар
 
 
1867 йилда Туркистон генерал-губернатори этиб тайинланган 
К.П.Кауфман ўзига топширилган ўлкадаги молиявий ишларнинг аҳволини 
билгани ҳолда қўшин ва маъмуриятни моддий таъминлиш учун қўшимча 300 
минг рубль ўтказиб берилишига эришди. У ажратилган пулларни сарфлаш 
назоратини йўлга қўйиш ҳамда ўлканинг маҳаллий хусусиятлари ва 
эҳтиёжларини ҳисобга олиб тузилиши лозим бўлган Назорат палатасини 
ташкил этиш борасидаги қоидаларни ишлаб чиқиш учун икки киши-давлат 
назорати вакили В.П.Череванский ва ўз девонхонаси бошлиғи генерал-майор 
А.К.Генслардан иборат комиссия тузган
57

В.П.Череванский 1868 йил 4 майдан 1883 йил 17 февралгача, яъни 15 
йил мобайнида Туркистон назорат палатасини бошқариб турган
58
. Ундан 
сўнг бу лавозимда қуйидагилар фаолият олиб борди: князь И.А.Вяземский 
(1895 й.гача), И.Г.Бабиевский (1897 й.гача), А.Н.Урениус (1900 й. 
августигача), А.А.Левитский (1904 й. майигача), В.И.Дедов (1911 й. 
февралигача), П.Н.Кулабухов (1913 й. мартигача), Н.В.Скачевский (1913 
йилдан 1917 йилгача)
59

Архив маълумотларига кўра, Назорат палатаси 12 бўлимдан иборат 
бўлиб, ҳар бир бўлимда катта ёки кичик тафтишчи фаолият юритган. 
57
ЎзР МДА. Ф.И-1, Р.16, 2287-й.ж., 54-в.
58
ЎзР МДА. Ф.И-88, Р.1, 31-й.ж., 70 в. 
59
Ўша фонд. Р.1. 67-й.ж., 7-13-варақлар. 


39 
Тафтишчиларга уларнинг ёрдамчилари, ҳисобчилар ва иш юритувчи 
ходимлари бўйсунган. 1871-1900 йилларда Назорат палатаси ходимларининг 
сони 30 кишидан ошмаган. 1908 йилда эса улар сони 80 кишини ташкил 
этган
60

Назорат палатасини фаолиятини-тафтиш, маъмурий ва бюджет ишлари 
бўлимларига бўлиш мумкин. Асосий ишлар тафтиш бўлими зиммасида 
бўлган. Туркистондаги барча мустамлака давлат муассасалари ўз молия-
хўжалик ишлари бўйича палатага ҳисобот тақдим этишлари шарт эди
61
.
Маъмурий вазифалар бўйича палата вакиллари турли комиссиялар
коллегиал муассасаларда қонунчилик хусусиятларига эга масалалар, тиббий 
ёки ўқув масалалари кўрилаётганда ҳал қилувчи овоз билан қатнашганлар. 
Назорат палатаси вакиллари муддати ўтган ёзишмаларни очиш ҳамда 
ёпилган жамғарма карточкаларини йўқ қилиш учун тузилган комиссияларга, 
Туркистонга рус губернияларидан аҳолини кўчирувчи ташкилотлар ҳамда 
муассасалараро комиссияларнинг молиявий муаммоларини ҳал этиш 
ишларига жалб этилган
62

Палатанинг бюджетга оид вазифалари молия сметаларини тузишда 
иштирок этиш, текшириш, шунингдек, давлат даромадлари ва харажатлари 
бўйича ҳисобот тайёрлашдан иборат бўлган.
Давлат идораларининг молиявий фаолиятини назорат қилишдан мақсад 
пул маблағлари ҳамда моддий бойликларнинг бутлиги, ушбу муассасалар 
томонидан амалга оширилаётган молиявий амалиётлар тўғрилигини 
аниқлашдан иборат бўлган. Текшириш жараёнида мансабдор шахсларнинг 
ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли етказилган зарар “чиқимга” ўтказилар ва 
айбдорлардан ундириб олинарди. Айрим ҳолатларда Давлат Назорат 
Кенгаши барча ҳужжатларни кўриб чиққанидан сўнг ва унинг розилиги 
билан бундай ишлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилар эди. 
60
ЎзР МДА. Ф.И-88, Р.1, 122-й.ж., 1-21 варақлар. 
61
Ўша фонд. 9049-й.ж., 1-в. 
62
Ўша фонд. 64-й.ж.,134-в. 


40 
Масалан, 1870 йилда Туркистон генерал-губернатори девонхонаси 
муҳосиби А.Пинягин 21 минг рублни ўзлаштиргани учун, 1875 йилда 
девонхона бошқарувчисининг ёрдамчиси Савенков ва Сирдарё вилояти 
Қурама уезди бошлиғи полковник Гуюс 47 минг рублни ўзлаштирганлари 
учун жиноий жавобгарликка тортилишган. 1895 йилда генерал-губернатор 
уйи ва дала ҳовлиси бошқарувчи Венедиктов давлат маблағини талон-тарож 
қилгани учун жавобгарликка тортилиб, суд томонидан 12 йилга Сибирга 
сургун қилинган, лекин ҳукм “эгаллаб турган лавозимидан четлаштириш” 
билан алмаштирилган. 
Палатанинг биринчи бўлими ҳужжатлари орасида бошқарманинг оклад 
йиғимлари, яъни ер солиғи, уй солиғи, турли божлар, савдо, саноат ва айрим 
қишлоқ идораларининг ҳисоботлари сақланган. Ушбу бўлимда амалга 
оширилган умумий йиллик айланмалар ҳисоботи 1903 йилда 7.833.300 
рублни ташкил этган бўлса, 1914 йилда у 654.027.452 рублга ўсган. 
Иккинчи бўлимнинг умумий йиллик айланмаси мазкур йилларда 
5.567.770 рубль ва 6.527.300 рублни ташкил этган.
11
Маълумки, бу бўлим 
муҳандислик идоралари ва омборларнинг ҳисоботлари билан шуғулланган.
Учинчи бўлимнинг умумий йиллик айланмаси ҳисоботи-маҳаллий 
интендант (қўшинларнинг таъминот ишларини бошқарувчи ҳарбий муассаса) 
идоралари, подшоҳлик қўшинлари, Ўрта Осиё темир йўл полиция 
бошқармалари ва бошқаларни таъминлаш учун сарфланадиган пул 
маблағлари ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлаган. У 1903 йилда 
4.853.830 рублни, 1914 йилда эса 8.888.827 рублни ташкил этиб, аввалги 
кўрсаткичдан деярли икки баробар ошиб кетган. Бу кўрсаткичлар ўлкада 
“тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун” маҳаллий солиқ тўловчилар 
ҳисобидан йирик пул маблағлари сарфланганидан дарак беради.
Мустамлака Туркистон ҳудудини қамраб олган маъмурий-полиция 
маҳкамаларини таъминлаш учун ажратилган пул ва махсус маблағлар 


41 
айланмаси юқоридаги маблағлардан ҳам анча юқори бўлиб, 1903 йилда 
95.144.330 рубль, 1914 йилда 16.894.470 рублни ташкил этади
63

Назорат палатаси, давлат муассасалари ҳисоботларини текшириш 
жараёнида хўжаликнинг айрим соҳалари аҳволи, ер ва ўрмон бойликларидан 
фойдаланиш масалалари, минераллар, табиий бойлик ва сув ҳавзаларининг 
аҳволи ҳақида ҳукм чиқариш имконига эга бўлган. Палата мустамлака 
хўжаликнинг барча соҳаларини кўриб чиқиб, улар ҳақида ахборотлар 
тайёрлаб, бу маълумотларни фақат юқори ҳокимиятга тақдим этган. Бу 
ахборотларга баъзан шундай далиллар ҳам киритилганки, улар тегишла 
муассасалар томонидан жуда сир тутилар эди. Масалан, мустамлака 
маъмурияти томонидан ўлканинг табиий бойликларидан фойдаланиш 
борасида оқилона ташкил этилган усулларнинг йўқлиги туфайли ўрмонлар 
аёвсиз кесилган, бу эса қишлоқ хўжалигига салбий таъсир этиб, тупроқ ва 
иқлим шароитлари ёмонлашган. Бундан ташқари, тоғ-кон саноатчилари ва 
нефтчилар учун ерларнинг ижара тўловлари бўйича қарзларнинг ўсиб 
кетганлиги каби номаъқул ишлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. 
Бундай қарз тўловларни ундириш бўйича Назорат палатаси билан ундан 
юқори турувчи идора-Давлат назорати ўртасида, ўз навбатида, Давлат 
назорати билан тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ёзишмалар олиб 
борилган. Баъзан бундай ёзишмалар йиллаб давом этиб, турли даражадаги 
амалдорлар қарзларни ундириш билан эмас, балки уларни йўқ қилиб юбориш 
учун баҳона излаш билан банд бўлган.
Россия 
империясида 
ана 
шундай 
марказлашган 
бошқарув 
бюрократиясининг мавжудлиги давлат идоралари фаолиятининг амалий 
хатти-ҳаракатига салбий таъсир қилган. Шунинг учун вақти-вақти билан 
бошқарув идораларини номарказлаштирувчи тезкор бошқарув идоралар 
ташкил этилган. Бироқ, бу тадбирлар қисқа муддатли хусусиятга эга бўлган. 
Шунинг учун ҳам, барча ваколатларни ўзида жамлаган марказий идора 
бўғинлари жойларга кўпдан-кўп кўрсатмалар юбориш, сўровлар ўтказишни 
63
ЎзР МДА, Ф.И-1, Р.20, 3479-й.ж., 1-в. 


42 
давом эттирган, ўз навбатида маҳаллий идоралар уларга узлуксиз равишда 
ҳисобот ва ахборотлар билан жавоб қайтарганлар. Шундай қилиб 
Туркистондаги ҳарбий-маъмурий ва молия-хўжалик бошқарув идоралари 
қаттиққўллик билан мустамлакачилик сиёсатини олиб борган. Ўлкадаги 
Россия империяси идораларининг молиявий назоратини кучайтирилиши эса, 
маблағ тушумининг кўпайиши эвазига рус ғазнасини бойишини таъминлаган. 
Хуллас, солиқ муассасалари орқали чоризм Туркистон халқлари 
устидан ижтимоий зўравонликни амалга оширган. Таъкидлаш керакки, солиқ 
назоратчилари институти тузилгунга қадар солиқлар йиғимини Назорат 
палатаси назорат қилган (1869 й.). Бу иш билан бевосита вилоят, уезд ва 
волость маъмурияти ҳамда полицияси шуғулланган. 1889 йилдан бошлаб, рус 
подшоси хазинасини янада тўлдириш ҳамда жойларда доимий солиқ 
назоратини амалга ошириш зарурияти туфайли солиқ бошқармаси 
марказлаштирилган. Мустамлака амалдорларининг сафини тўлдирган солиқ 
назоратчиларига анчагина катта ваколатлар берилган. Солиқ тўловларидан 
бош тортиш мустамлака бошқаруви сиёсатига қарши, унинг ер-солиқ 
соҳасида чора-тадбирларини бузишга йўналтирилган қаршилик деб қабул 
қилинган
64

 
1868 йил 15 январда Туркистон генерал-губернаторлиги 
канцеляриясига қуйидаги хабар келади: Молия вазирининг топшириғига 
биноан ва Туркистон ўлкасида янги ғазначилик бўлимларини ташкил 
этилсин. Шу муносабати билан Тошкент шаҳридаги харажат бўлими ёпилиб, 
бўлимдаги барча суммалар янги очилган вилоят ғазнаси ихтиёрига 
ўтказилган. Ундаги ходимлар штати ўзгартирилмасдан, аввалги кўринишда 
сақлаб қолинган (Палата бошқарувчиси-А.Ворошилов хабар қилган)
65
.
Россия империяси Давлат ғазначилик Департаменти 1868 йилнинг 3 
апрелида № 1556 мактубида Туркистон генерал-губернаторидан ўлкада янги
ғазначилик палатаси қачондан иш бошлашини маълум қилишини сўрайди. Ва 
64
Жумаев У. Туркистондаги Назорат палатасининг фаолияти // ЎзМУ хабарлари. – Тошкент, 2010. – №2. – 
Б. 222.
65
ЎзР МДА., Ф.И-. Р.1. 13-й.ж., 12, 12 об.-варақлар. 


43 
ўлкага тегишли ғазна сметаси Оренбург ғазначилик палатасига 
ўтказилганлигини маълум қилган. Шунингдек, Туркистон ўлкасига тегишли 
молиявий топшириқлар Оренбург ғазначилик палатаси орқали амалга 
оширилиб берилиши Молия вазири томонидан маълум қилинган
66
. Рейтерн 
генерал-губернатордан 1867-1868 йиллардаги Туркистон ўлкасининг даромад 
ва харажатлари, ўлка ғазнасидаги маблағлари ғисоби ҳақида маълумот 
беришини сўрайди
67
. Унинг саволларига Туркистон ўлкаси генерал-
губернатори фон Кауфман 1868 йилнинг 29 ноябрида № 501 мактуби билан 
қуйидагича жавоб берган: 
Молия вазири жаноби олийларига. 
Олий ҳукмдор томонидан менга берилган Туркистон генерал-
губернаторлиги бошқарувида ва ўлкада молиявий бошқарувни таъминлаш 
учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим деб топдим:
-
биринчидан, Туркистон ўлкасида ҳукумат топшириқларини бугунги 
кундаги ва келажакдаги сабаб-оқибатларини ўрганиш; 
-
иккинчидан, ўлкадаги молиявий ишлар аҳволи билан яқиндан танишиб 
чиқиб, бу ердаги молиявий тартибсизликларни олдини олиш учун 
Туркистонда ягона ғазначилик аппаратини тузиш зарур деган, фикрга 
келдим.
Ушбу мақсадларимни амалга ошириш учун ўтган йили Санкт-
Петербургда бўлганимда, давлат назоратчиси билан маслаҳатлашиб, 
Туркистон ўлкасига иккита давлат назорат палатасининг ходимларни амалий 
молиявий сафарга жалб қилиб, кейинчалик ўша йилнинг апрелидан ўлкада 
назорат палатаси муҳокамасини очишга муваффақ бўлган эдим. Ва бундан 
ташқари, Тошкент шаҳрига етиб келишим биланоқ, бир вақтнинг ўзида 
ўлкада вилоят ва уезд ғазначилик бўлимларини очишни режалаштирдим. 
Афсуски, бу режаларим амалга ошмади. 1867 йил 13 октябрдаги № 7021 
мактубингиздаги, Туркистон ўлкаси вилоят ва уезд ғазналарида ишлашни 
66
ЎзР МДА., Ф.И-. Р.1. 13-й.ж., 20, 20
а
об, 21, 21 об.- варақлар. 
67
20, 20
а
об, 21, 21 об 


44 
хоҳлаган шахсларни рўйхати билан танишиб чиқиб, уларнинг сони 
кўплигидан ғазначилик ишига қай бирини танлаб олишда қийналдим. Аммо 
шунга қарамасдан шу йилнинг март ойида, ўлкада молиявий ва назорат 
тартибларини ўрганиб чиқиш учун алоҳида қўмитани таъсис этишга буйруқ 
бердим. Ушбу қўмитада давлат назорат палатасидан ҳам амалдор қатнашиб, 
ўлкада режалаштирилаётган ягона ғазначилик бўлимлари ва шу пайтгача 
ўлканинг даромад ва сарф-харажатларини аниқлашлари лозим эди; ушбу 
муваққат қоидалар ўша йилнинг 12 апрелидан амалий кучга кирди. 
Қўмита фаолияти давомида, янги ташкил этилаётган ғазначилик 
ташкилотлари қайси вазирлик таркибига киради деган савол ҳам туғилди. 
Қўмита юқоридаги сабабларни ўрганиб чиқиб, сиздан ўз вазирлигингиз 
ҳузурида-давлат назоратчиси билан келишган ҳолда алоҳида комиссия тузиб, 
Туркистон ўлкасидаги ғазначилик палатасида ишлайдиган ходимлар сонини 
аниқлаб беришингизни сўрайман. Шунингдек ўлка қўмитасининг молиявий 
ишлар билан боғлиқ саволларига-жавоб беришингизни сўраймиз. Ўз 
томонимдан маҳаллий шароитларни биладиган генерал-губернаторлик 
администрациясидан битта ёки иккита амалдорни юқоридаги комиссия 
таркибига киритишингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди деб, ўйлайман
68
.
Ўлка Ғазна палатаси фаолият доирасига Туркистонда ягона касса 
тизимини жорий қилиш, акциз йиғимларини бошқариш ҳамда назорат 
вазифалари кирган. Ғазна палатасига синов муддати қилиб-икки йил 
белгиланган. Молия вазирлигидан палатанинг бир йиллик таъминотига 
36.500 рубль ажратилган. 
Туркистон Ғазна палатаси амалдорларининг ойлик ва нафақаларини-
Сибир Ғазна палатаси амалдорлари имтиёзлари миқдорида, ўлканинг вилоят 
ва уезд ғазнахоналари амалдорларининг ойлик ва нафақалари-империя 
ғазнахоналари 
амалдорлари 
имтиёзлари 
миқдорида 
бўлишлиги 
тайинланган
69

68
ЎзР МДА., И-1 жамғарма, 16-рўйхат, 13-йиғмажилд, 30, 30 об, 31, 31 об, 32, 32 об, 33-варақлар 
69
Ўша манба, 74-74 об.-варақлар. 


45 
Дастлабки пайтда Туркистон Ғазна палатасининг 27 ходими бўлган: 
бошқарувчи, иккита бўлим бошлиғи, иш юритувчи ва унинг ёрдамчиси, 
алоҳида ишлар бўйича иккита мансабдор, учта бўлинма бошлиғи ва уларнинг 
уч ёрдамчиси, учта муҳосиб ва уларнинг уч ёрдамчиси ҳамда саккизта 
ҳудудий акциз нозири
70

Туркистон Ғазна палатаси Еттисув ва Сирдарё вилоятларини қамраб 
олган бўлиб, унинг шуъба ғазнахоналари Тошкент ва Верний шаҳарларида 
очилган. Сергиополь, Копал, Тўқмоқ, Казалинск, Перовск, Иссиқкўл, 
Чимкент, Авлиёота, Хўжанд Туркистонда чоризм сиёсий ҳукмронлигининг 
ўрнатилиши унинг иқтисодий жиҳатдан ҳукмронлигини ҳам босқичма-
босқич қарор топтириш билан биргаликда кечган. Бу жараённинг кечиши, 
аввало, Россия империяси Туркистонда мустамлакачилик иқтисодий 
қонунларини жорий этиши билан боғланган эди. Бу қонунлар, ўз навбатида, 
иқтисодий жараёнларнинг россиялик иштирокчилари учун доимий 
муваффақият келтириши ва мустамлака-капиталистик ривожланишнинг 
шарт-шароитларига ҳали унчалик мослашмаган маҳаллий қатнашчилар учун 
эса эксплуатацияни таъминлаш мақсадида яратилганди. 
Мустамлака бошқарув идораларининг вазифалари орасида молия-
хўжалик фаолияти муҳим ўрин эгаллаган. У Россия тадбиркорлари, 
буржуазияси, амалдорлари учун янада қулай иқтисодий шароитлар яратиш; 
молия, бюджет, солиқлар, кредит ва бошқа соҳалар билан шуғулланувчи 
давлат муассасаларини вужудга келтириш; очарчилик, касаллик тарқалган 
вақтда юз берадиган халқ қўзғолонларининг олдини олишга қаратилган 
полиция-хўжалик аҳамиятига молик тадбирларни ўтказишга йўналтирилган 
эди
71
. Шаҳардаги оқсоқоллар, жойлардаги бўлис бошқарувчилари ва қишлоқ 
оқсоқоллари энг қийин ишларни-аҳолидан солиқ ҳамда бож тўловларини 
йиғиш, суғориш иншоотлари яхши ишлашини таъминлаш, бепул 
70
Отчет о состоянии Туркестанского края, составленный сенатором, тайным советником Ф.Гирсом, 
командированным для ревизии края по высочайшему повелению, в двух частях. Часть II. Суд. Финансы. –
СПб., 1888, – С.103. 
71
Жумаев У. Туркистонда солиқ назоратчиларининг фаолияти // ЎзМУ хабарлари. Махсус сон. – Т., 2013. – 
Б.75.


46 
бажариладиган жамоат ишларини ташкил қилиш каби тадбирларни амалга 
оширишган
72
.
Хўжалик фаолиятининг бошқа соҳалари-ўтроқ ва кўчманчи аҳолини 
ердан фойдаланиши масалалари, вақфлар борасида ишларни бошқариш, пул 
мажбуриятлари бўйича кўзда тутилган кирим ва чиқимлар ҳисоби ҳамда 
мустамлака 
ҳокимияти 
сарф-харажатларини 
бошқариш, 
турли 
шартномаларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш, ўлка табиий бойликларини қазиб 
олишга рухсатномаларни расмийлаштириш, савдо шартномалари ва 
пудратларини рўйхатга олиш, расмийлаштириш ҳуқуқи каби кўплаб ишлар 
мустамлака маъмуриятининг қўлида бўлган. 
Подшо ёрлиғи К.П.Кауфманга “барча сиёсий чегара ва савдо-сотиқ 
ишларини ҳал қилиш, қўшни мамлакатларда музокара олиб бориш ва 
трактатларни имзолаш, қарорлар учун шартларни келишиш” ваколатини 
берар эди
73

Ўлкани бошқариш борасидаги турли меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш 
ва жорий қилишда Туркистон генерал-губернаториги канцеляриясининг роли 
айниқса катта эди. Девонхонадаги иккинчи ва учинчи бўлимлар фақат 
хўжалик масалалари-ер солиқлари, молия-хўжалик ишлари, мустамлака 
бошқарув масалалари ва меҳнат мажбуриятлари, шартномаларни 
расмийлаштириш ва рухсатномалар бериш, олий ҳукумат идоралари, 
вазирликлар ва бошқа марказий муассасалар билан алоқаларни амалга 
оширган. 
Хўжалик масалаларини ҳал қилишда вилоят миқёсида ҳарбий 
губернаторлар, уездлар доирасида уезд бошлиқлари ҳам шундай 
ваколатларга эга бўлишган. Айни вақтда мазкур масалалар билан бевосита 
жойларда шуғулланувчи бошқарув амалдорларининг тажрибасизлиги 
туфайли рус ва маҳаллий сармоя эгаларининг судхўрлик қилишларига кенг 
йўл очилган. Бундан ташқари бу амалдорларни хийла-найранг билан 
72
Эргашев Ф., Абдурахимова Н., Сугуралиева Ф. Туркистонда мустамлака молия-хўжалик идоралари 
тизими. – Т.: “Академия”, 2008. – Б.20. 
73
ЎзР МДА Ф.И-1. Р.34. 78-й.ж., 21-в. 


47 
деҳқонларга катта солиқлар солиши ҳамда арзон меҳнатдан ўз манфаатлари 
йўлида фойдаланиши ўлка иқтисодиёти ривожига салбий таъсир кўрсатган. 
Бу даврда мустамлака бошқарувнинг хўжалик муассасалари билан бир 
қаторда молия ташкилотлари ҳам муҳим роль ўйнаган. Таъкидлаш лозимки, 
чоризм ҳукмрон доиралари ўлка мустамлака маъмуриятига молия соҳасида 
кенг ваколатлар бериш йўлидан бормади. Бу соҳани бошқариш ва назорат 
қилиш Россия Давлат кенгашининг 1868 йил 4 майдаги қарори билан Давлат 
назорати маҳкамасига қарашли Назорат палатасига берилди
74
. Назорат 
палатасининг асосий фаолияти кредитлар бериш ва давлат солиқларини 
йиғиш билан шуғулланган Туркистондаги турли мустамлака бошқарув 
идоралари ва ғазналарининг молиявий ҳисоботини, пул муомаласига оид 
ҳужжатларни тафтиш қилиш, яъни маблағ сарф-харажатлари устидан 
назоратни йўлга қўйишдан иборат бўлган. 
Туркистон генерал-губернаторлигининг Назорат ва Ғазна палатаси 
фаолиятига оид расмий ҳужжатлар губернаторлик девонхонасининг иккинчи 
бўлимида жамланган. Мазкур ҳужжатларда рус маъмурияти томонидан 
ўлканинг ижтимоий-иқтисодий ва молиявий ишларини бошқариш, 
режалаштириш ва амалга ошириш борасидаги маълумотлар ўз аксини топган 
бўлиб, улар Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий муносабатлар, хусусан, 
солиқ сиёсати тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга қимматли 
ҳужжатлар ҳисобланади. Уларни тадқиқ этиш Ватанимизнинг ўша даврга оид 
тарихини холис ёритишда хизмат қилади. 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish